Соғлом оила - соғлом келажак

Кўкраклар саломатлиги учун хавфли олти омил

Қуёш нури таъсири

Танамизнинг бошқа аъзоларидан фарқли равишда кўкракнинг сут бези тўқимаси тери ости клетчаткаси билан қопланмаган. Шу боис қуёш нурининг таъсирига учраши мумкин.

Кўкраклар саломатлиги

Ёз мавсумида чўмилиш ҳавзаларида чўмилиш кийимидан фойдаланамиз. Мутахассислар, бу вақтда сут безларига зиён бўлмаслиги учун кўкрак терисига қуёшдан ҳимояловчи крем суртишни тавсия этишади. Шу билан бирга, қуёшда кўп тобланиш ҳам мумкин эмас.

Гормонал ўзгаришлар

Организмда прогестерон гормони камайиб кетса, эндокрин тизим фаолиятида ҳам ўзгариш бўлади. Бу эса кўкракларда оғриқни келтириб чиқариши мумкин. Одатда бу турдаги оғриқ ҳайз олди ҳолати, мастопатия, ҳомиладорликдан сақланиш учун ичиладиган дори препаратларини қабул қилиш ёки менапауза даврларида содир бўлиши мумкин. Кўкракдаги оғриқ тез-тез такрорланса, албатта, мутахассисга мурожаат қилинг.

Қаҳва, шоколад, газланган ичимликлар

Европа саратонга қарши курашиш ташкилотининг маълумотига кўра мунтазам кофеинга бой маҳсулотларни истеъмол қилиш, яъни булар, қаҳва, шоколад, айрим турдаги газланган ичимликлар кўкрак соҳасида турли ўзгаришларга олиб келиши мумкин. Ушбу маҳсулотлар таркибида метилксантинлар бўлиб, тўқималарда суюқлик йиғилиб қолишига олиб келиши мумкин. Бу эса ҳайз олди кўкракларда оғриқ пайдо қилади.

Йод миқдорининг камлиги

Бу модда қалқонсимон без фаолияти учун ғоят муҳим. Қалқонсимон безнинг эса кўкрак безлари билан боғлиқлиги борлигини яхши биласиз. Йод тақчиллиги юзага келмаслиги учун йодланган ош тузидан фойдаланиш керак. Денгиз сув ўтлари ҳамда маҳсулотларидан ҳам тез-тез истеъмол қилиб туринг.

Коррекцияловчи ич кийимлар

Puch-up турига мансуб сийнабандлар кўкрак ҳажмини катталаштириш учун фойдаланилса-да, узоқ муддат ишлатилганида сут безлари фаолиятига таъсир қилади. Яъни махсус «ёстиқчалар» сут безлари, лимфа тугунларини сиқиб қўяди. Бу эса оғриқни келтириб чиқаради. Зарурият юзасидан бу турдаги сийнабандларга мурожаат қилиш мумкин. Бироқ мунтазам фойдаланиш тавсия этилмайди.

Асаб зўриқиши…

Европалик олимларнинг олиб борган тадқиқотларига кўра асаб зўриқишлари, стресс, шахсий ҳаётидан қониқмаслик ҳайз олди ҳолатидаги безовталикларга, кейинчалик эса мастопатияга олиб келиши мумкин. Бу каби ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида тинчлантирувчи доривор ўсимликлардан тайёрланган дамламалар тавсия этилади.

ЎҚИНГ:   Бўлажак онада аллергия бўлса...

«Sugdiyona.uz» нашри.

Телеграмдаги расмий каналимизга аъзо бўлинг!

Аъзо бўлиш

Бош саҳифа » Соғлом турмуш тарзи » Кўкраклар саломатлиги учун хавфли олти омил

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.