Ҳайз келиши олдидан кўкракларим қаттиқлашиб, оғрий бошлайди. Қўлим тегиб кетса ҳам ҳудди зарб билан урилгандек таъсир этади.
Нигора Маҳмудова, маммолог:
Баъзи вақтларда хайз олди синдроми сифатида (ҲОС) кўкракларда оғриқ кузатилиши мумкин.Шунингдек кўкракларнинг қаттиқлашиб оғриши тухумдонлардаги яллиғланиш, қобирғалар ўртасидаги нервларнинг яллиғланиши, остеопароз, остеохондроз каби касалликларда ҳам юзага келади. Бундай ҳолларда ҳайз цикли якунлангач гинеколог шифокорга кўринииб, зарур текширувлардан ўтинг. Агар оғриқ тананинг бошқа аъзолари билан боғлиқ бўлса, терапевт шифокорга кўриниб, керакли муоалажаларни олишингиз керак.
Манба: Sugdiyona.uz