Соғлом оила - соғлом келажак

Бир томонлама крипторхизм хавфлими?

Ассалому алайкум! Мени ўйлантираётган нарса шуки, моякларимдан биттаси ҳануз ёрғоқнинг ичига тушмаган. Ёшим 25 да, яқинда уйланиш арафасидаман. 20 ёшимда шифокор кўригида менга “Бир томонлама крипторхизм” ташҳиси қўйилиб, ҳеч нарсадан хавотирланмасам ҳам бўлишини тушинтиришди. Интернетдаги маълумотлардан бу дард 30-40 % ҳолларда бепуштликка олиб келишини ўқиб билиб олдим. Мен қандай йўл тутишим керак?

крипторхизм

Аввало, моякнинг бир томонлама ёрғоқ ичига тушмаганлиги фақатгина крипторхизм касаллигигагина хос эмас. Мисол учун, анорхизм дардида бир моякнинг туғма бутунлай бўлмаслиги кузатилсада, сиҳатга ва пуштдорликка асло путур етмайди.

Бир ёқлама крипторхизмнинг гўёки 40% ҳолларда бепуштликка олиб келишлиги илмий асосланган эмас, аксинча, нохолис бўрттирилган. Аксарият ҳолларда, бир ёқлама крипторхизм касаллиги туфайли моякнинг бири ўз ўрнида бўлмаса, иккинчи мояк беихтиёр фаолиятини кучайтириб, унинг ҳам функциясини ўз зиммасига олиши кузатилади. Бирёқлама крипторхизмнинг бепуштлик билан асоратланиши кўп учрайдиган ҳолат эмас.

Аммо уни 25 ёшга келиб даволашга уннашлик ёхуд жарроҳлик операцияси қилдиришлик ҳеч ҳам наф бермайди. Зеро, айрим “бизнесмен шифокорлар”нинг операция қилишга асоссиз ундашларидан мақсад, уларнинг ўз манфаатларига мувофиқ келади. Чунки, крипторхизм бўйича қилинадиган жарроҳлик муолажалари узоғи билан 6-8 ёшгача қилиниши шарт.

Бир мояк билан “саксонбой-тўқсонбой”ларнинг оталари бўлиб яшаганлар қанчадан-қанча. Яқинда уйланар экансиз, кўнгил таскини учун ҳозирги кунда ҳар қандай туман поликлиникаларида ҳам йўлга қўйилган никоҳ олди тиббий кўригидан ўтиб, шаҳват суюқлигини лаборатор текширтирсангиз. Ҳозирги кунда спермограмма анализи ҳаттоки баъзи қишлоқ поликлиникалари лабораторияларида ҳам имкон қадар йўлга қўйилган. Бу асло уяладиган дард эмас.

Манба: Tib.uz

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.