Турмушга чиққан аёллар 30 ёшлардан ошгандан сўнг ҳомиладорликдан ҳимояланиш учун турли хил контрасептив воситаларни қидира бошлашади. Чунки бу даврга келиб аёл ва эр ҳомиладорликни режали равишда амалга оширишади. Ҳозирги замонда ҳомиладорликка қарши воситаларнинг турлари жуда кўп, лекин улардан қайси бирлари қулай ва хавфсиз ? Бу ҳақида қуйида батафсил ёритиб ўтамиз.
Аввало, контрасепсия – яъни ҳомиладорликка қарши воситалар ичидан энг самарали усуллари ҳақида маълумот берамиз:
1-ўрин. Хирургик стерилизация (жарроҳлик йўли билан ҳомиладорликни чеклаш) ва гормонал контрасепсия;
2-ўрин. Бачадон ичи спиральи;
3-ўрин. Презерватив. Бу восита билан ҳомиладорликдан сақланиш даражаси 10 %ни ташкил қилади;
4-ўрин. Спермитсидлар;
5-ўрин. Жинсий алоқани эякуляция вақтида тўхтатиш.
Гормонал контрасептиклар
Ҳозирги кунда гормонал контрсепсия усули режалаштирилмаган ҳомиладорликдан сақланишнинг энг қулай усулидир. Гормонал контрасептик препаратлар бир жиҳатдан ҳомиладорликдан бутунлай ҳимоя қилса, иккинчи томондан аёл организми қаришини секинлаштиради ва климакс даврини орқароққа чўзади. Асосийси, препаратларга бўлган қарши кўрсатмалар йўқлиги. Бундай контрасепсиядан турмушга чиққан аёллар кўп фойдаланишади. Аммо, баъзи аёлларда ҳомиладор бўлишга кучли мойиллик бўлгани сабабли гормонал препаратлар ёрдам бера олмаслиги мумкин. Демак, гормонал контрасептик препаратларни қўллашдан аввал айрим ҳолатларни ҳисобга олиш талаб этилади: аёл ёши 30 дан ошган бўлиши керак, препаратлар фақатгина шифокор-гинеколог томонидан буюрилади, уни буюриш учун махсус текширувлардан ўтиш керак. Гормонал контрасептив восита турлари:
Орал контрасептив воситалар
Умуман олиб қараганда орал контрасептик воситаларнинг деярли барчаси бир хил таъсирга эга: 21 дона таблеткалар, гормонлардан иборат бўлиб ичга қабул қилинади ва ҳомиладорликка қарши таъсир кўрсатади. Аммо, ҳаммаси сиз ўйлаганчалик осон эмас, баъзи препаратларда гормонлар дозаси фарқланиши мумкин. Бундан ташқари гестоген (якка) орал контрасептивлар ва комбинацияланган (аралаш) орал контрасептив гормонлар бор. Қайси бирини танлаган яхшироқ ?
Бу ерда ҳаммаси индивидуал томондан ёндашишни талаб этади. 30 ёшдан ошган аёллар камроқ гормон қабул қилганлари маъқул, чунки бундай препаратлар организмда яхши қабул қилинади. Ҳозирги кунда орал контрасептив воситалардаги гормон дозаси 20 мкг дан ошмайди. Баъзи касалликларда орал контрасептив воситаларга қарши кўрсатмалар борлигини ҳам унутманг.
Ҳомиладорликка қарши пластирь
Контрасептив пластирьлар – гормонал контрасептив таблеткалардан кўра организмда яхши қабул қилинади. Пластирьлардан фойдаланганда ҳам гормонлар сўрилади, лекин ошқозон ичак томонидан эмас. Шу йўл билан ҳазм қилиш тизимида муаммолар бўлса, пластирьдан фойдаланиш анча қулай. Унинг ножўя таъсирлари кам ва дозаси ҳам енгил. Яна бир қулай тарафи – пластирьларни қўллаш қулайлигидир. Ҳар куни таблетка каби қабул қилиш талаб қилинмайди, шунчаки бир марта жойлаштирасиз, тамом бир ҳафта таъсир кўрсатади. Пластирьлар ўрамида одатда 3 дона пластирь бўлади, уларнинг 3 таси терига жойлаштирилади, 4-ҳафтада эса танаффус қилинади. Камчиликлари, шундаки гинеколог шифокор тавсияси керак бўлади. Пластирьларда ҳам гормонал контрасептив воситалар каби ножўя таъсирлари ва қарши кўрсатмалар бор.
Тери ости депоси
Бу воситанинг таъсир механизми ҳам ҳудди пластирь каби: яъни доимий гормонлар ажратиб туриш. Фақатгина, депони тери устига эмас, тери остига жойлаштирилади. Кичик депо мосламасини тери остига жойлаштириш қийинчилик туғдирмайди – бундай муолажани ҳар қандай гинеколог бажара олади, лекин уни қайтариб олиш эса бироз муаммоли, терини кичик ҳажмда кесиш керак бўлади. Депога эга бўлган мосламалар фарқи уларнинг таъсир қилиш муддати, бир неча ҳафтадан бир неча ойгача. Камчиликлари гинеколог тавсияси талаб этилади, қарши кўрсатмалар ва ножўя таъсирлари бор, бундан ташқари мосламани мустақил равишда тери остига жойлаштира олмайсиз.
Қин ҳалқалари
Қин ҳалқасини қинга жойлаштириладиган диафрагма билан адаштириш керак эмас! Қин ҳалқалари – юқори технологиялар асосида ишлаб чиқарилган, унинг диаметри 4 смгача ва у ингичка бўлади. Унинг таркиби силикон ва гормонал контрасептивлар депосидан иборат бўлади. Бу мослама қулай, жинсий ҳаётга ҳалақит қилмайди, ёт жисм борлигини аёл киши сезмайди ҳам. Ҳалқани жойлаштириш ҳам осон, ҳайз кўргандан кейин қинга жойлаштирилади ва шу жойда 3 ҳафтага қолади. Мана шу вақт ичида ҳалқадан гормонлар ишлаб чиқарилади ва у ҳомиладорликдан ҳимоя қилиб туради. 21 кундан кейин ҳалқани олиб ташлаш керак ва 1 ҳафтага танаффус қилинади. Камчиликлари гинеколог тавсияси керак, қарши кўрсатмалар ва ножўя таъсирлари ҳам бор. Бу воситани қўллашдан олдин қиннинг тозалигига эътибор қаратиш керак, агар қиндан қандайдир суюқликлар ажралаётган бўлса, ҳалқани жойлаштириш фонида бу муаммолар кучайиб кетиши мумкин.
Бачадон ичи спиральи
Контрасепсиянинг бу туридан туғган аёллар кўпроқ фойдаланишади, улар ҳомиладорликни яқин йиллар ичида режалаштириш ниятида бўлмаганлар учун қулай. Бачадон ичи спиральи ҳайз даврида шифокор томонидан жойлаштирилади, агар барча ҳолатлар нормада кетса, спираль 3-5 йил давомида бачадон ичида қолади. Уни жойлаштиришда жинсий йўлларда касалликлар йўқлиги, қиннинг тозалиги ва бошқа турдаги ҳар қандай касалликлар эътиборга олинади.
Бачадон ичи спиральи механик ва гормонал турларга бўлинади. Механик спираль – бу оддийгина ёт (ҳимоя) жисм, у бачадон бўйинчасида жойлашиб ҳомиладор бўлишдан ҳимоя қилади. Гормонал спиральларнинг 2 хил таъсир эффекти бор: ёт (ҳимоя) жисм ва гормонал модда. Гормонал спиральнинг даволовчи таъсири ҳам бор, масалан бачадон миомаси ва эндометриозда гормонал моддалар даволовчи таъсир ҳам кўрсатади.
Механик спиральнинг камчиликлари ҳайз кўриш давомида қон кетишини кучайтириши мумкин. Спираль жойланган вақтларда гинеколог кўригидан даоимий ўтиб туриш керак.
Гормонал спиральларнинг камчиликлари механик спиральлардан анча қиммат, ҳатто 5-7 маротаба. Гормонларга организм мослашишида бироз муаммолар туғдириши мумкин, қиндан ажраламалар келиши кузатилади.
Спермитсидлар
Бундай контрасептив воситаларнинг гормонал препаратлардан фарқи, уларни гинеколог назоратисиз ҳам қабул қилса бўлади. Спермитсидлар контрасепсиянинг кимёвий туридир – махсус шамчалар, крем кўринишида бўлади. Препаратларнинг шакли турли хилда бўлади, лекин таъсир механизми бир хил: сперматозоидларни блоклаш. Агар қўллашда камчиликлар бўлмаса, жинсий алоқадан 15 дақиқа олдин қинга фойдаланилса, ҳомиладорликдан бутунлай сақлайди. Бундан ташқари спермитсидлар антибактериал хусусиятларга ҳам эга, улар жинсий аъзоларни айрим юқумли касалликлардан ҳам химоя қилади.
Камчиликлари спермитсидларнинг ҳомиладорликдан ҳимоя қилиш даражаси 80 % ни ташкил этади, гормонал препаратлардан кўра камроқ. Бундан ташқари дискомфорт ҳиссини сезиш (аёлда ҳам, эркакда ҳам). Спермитсидлар шиллиқ қаватни қўзғатиб ҳатто аллергиягача олиб келиши мумкин. албатта, ҳаммага ҳам ёқмайди, жисний алоқа вақтида қиндан кўпик келиши.
Қин қалпоқчалари ва диафрагмалари
Бу турдаги контрасептив воситалар анча эскирган усул ҳисобланади, дорихоналардан уларни топиш ҳам анча қийин. Бундан ташқари улар ноқулай ва эффективлиги кам. Ҳохловчилар улар ҳақида маълумотларни эски адабиётлардан олсалар бўлади.
Презерватив
Механик контрасепсиянинг энг кўп тарқалган ва қулай усулидир. Презервативдан кўпроқ ёш оналар фойдаланишади. Презерватив тайёрланган материалига қараб фарқланади. Улар максимал даражада ишончли ва мустаҳкам бўлиши керак. Жинсий алоқада сезги ҳиссини ошириш учун презервативлар ташқи томондан ғадир будурликларга эга бўлади.
Камчилиги айрим одамларда латексга бўлган аллергиялар. Жинсий алоқа вақтида дискомфорт сезиш, айниқса бунга эркаклар кўпроқ шикоят қилишади, улар учун ҳудди «этик билан чўмильиш каби ҳолат»дир.
Календарь усули билан ҳомиладорликдан сақланиш
30 ёшлардан ошган аёллар учун календарь усули ҳам анча қулай ва самарали ҳисобланади. Бу усулдан фойдаланиш учун аёлда ҳайз цикли нормал, мунтазам равишда бўлиши керак. Календарь усулининг ишлаш механизми қуйидагича: бунинг учун «хавфли» кунларни, яъни ҳайз циклининг ярмига тўғри келадиган кунни белгилаб олинг. Одатда бу кун ҳайз циклининг 14 кунига тўғри келади ва тухум ҳужайра ажралиб чиқиб 24 соат ичида фаол бўлади. Агар шу вақт ичида тухум ҳужайра уруғланмаса, у нобуд бўлади. Ҳайз циклининг 16 кунидан бошлаб ҳомиладор бўлиш даражаси минимал бўлади. Ҳайз циклининг биринчи кунларида ва ҳайз кўриш вақтида ҳам деярли ҳомиладор бўлиш имконияти йўқ. Ҳайз циклининг ўрталарига келиб тухум ҳужайра уруғланиш имконияти юқори. Гап шундаки, эркак сперматозоидлари аёл жисний йўлларида бир неча кун яшаш хусусиятига эга. Масалан, ҳайз циклининг 10-кунида жинсий алоқа қилинган бўлса, 14 кунга келиб тухум ҳужайра уруғланиши мумкин.
Камчиликлари овуляция кунини аниқ билишни талаб қилади. Уни аниқлашнинг 2 та усули бор: базал тана ҳарорати ўлчаш ёки овуляцияни аниқлаб берувчи тестдан фойдаланиш керак (тестнинг 2 чизиғи яқин 36 соат ичида овуляция бўлишидан далолат беради). Бу усул кўпинча 65 % дан ортиқ натижа бермайди.
Жинсий алоқани тўхтатиш
30 ёшдан ошганда жинсий алоқани тўхтатиш йўли билан ҳомиладорликдан сақланиш энг кам натижа берадиган усулдир. Чунки эркак киши эякуляция бошланаётганини сезмайди, эркак учун «ҳали вақт бор» лекин, «кеч бўлди» каби ҳолат учрайди.
Жарроҳлик йўли билан ҳомиладорликни чеклаш
Агар аёл киши 35 ёшдан ошган бўлса, унда энг камида 2 та фарзанд бўлса, у ҳомиладор бўлишни режалаштиришни истамаса ушбу усулдан фойдаланса бўлади. Жарроҳлик амалиётида: бачадон найини лапроскопия ёрдамида боғлаб қўйиш, уни ўтказувчанлик хусусиятини йўқотишга асосланган. Бу эса ҳомиладор бўлиш бутунлай тўхтади дегани. Жарроҳлик амалиёти қайтмас жараёндир, агар аёл яна фарзанд кўришни истаса, ЭКО усулидан ёки бачадон найини қайта очиш амалиётларини бажариади.