Соғлом оила - соғлом келажак

Кўкракдаги қаттиқлашиш ўз-ўзидан сўрилиб кетадими?

Яқинда аёллар шифокори кўригидан ўтаётиб, чап кўкрагимда қаттиқлашиш борлигига тахмин қилинди ва УТТ текшируви тайинланди.Текширувга кўра ҳақиқатан ҳам чап кўкрагимда кичикроқ ўлчамда қаттиқлашиш бор экан. УТТ қилган мутахассис бу унчалик хавфли эмаслигини, сўрилиб кетиши мумкинлигини айтди. Ҳақиқатан шундай бўлиши мумкинми?

Нигора Маҳмудова, маммолог:

УТТ текшируви кўкракдаги қаттиқлашишнинг ўлчами, ҳолати ва кўринишини баҳолаш учун ўтказилади. Агар УТТ таҳлилчиси бирор ўзгаришни аниқласа, керакли мутахассига йўлланма бериши керак. Кўкрагингиздаги қаттиқлашишни даволаш учун УТТ таҳлил хулосаси билан бирга маммолог кўригидан ўтинг. Мутахассис қаттиқлашишнинг ҳолатига кўра керакли муоалажани тайинлайди. Аммо ўз-ўзидан сўрилиб кетади дейиш — нотўғри фикр.

Манба: Sugdiyona.uz

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.