Соғлом оила - соғлом келажак

Қизлик (бокиралик) пардаси

Бокиралик пардаси қизлар қинини ташқи томондан “ёпиб” туради. Парданинг бир ёки бир неча кичик тешиклари борки, улар орқали ҳайз суюқлиги ташқарига сизиб чиқади. Парданинг сезувчан асаб толалари мўл бўлгани боис, никоҳ кечасидаги илк жинсий яқинлашув пайтида парда йиртилади ва ундан қон келиши кузатилади. Қоннинг миқдори парда шаклига боғлиқ. Ушбу табиий жараён тиббиётда дефлорация ҳодисаси, деб юритилади.

Қизлик (бокиралик) пардаси

Қизлик пардаси қандай жойлашган?

Тажрибаларга асосланиб, шуни айтиш мумкинки, қизлик пардаси, асосан, 6 хил кўринишда бўлади. Энг кўп учрайдигани қин деворидан 4-5 мм. қалинликда бўлиб, кўпчилик қизларда узуксимон кўринишда бўлади. Шунингдек, қин деворидан 2-3 мм. қалинликда тўлқинсимон ўсмамонанд, то туғруқ даврига қадар давомли жинсий яқинликлардан қатъи назар, сақланиб турувчи тури (айнан шу турида биринчи алоқадан сўнг қон сезилар-сезилмас келиши мумкин) ва ўртасида бир-икки тешиклари, кесимлари бўлган парда ҳам учрайди. Жуда кам учрайдигани парданинг тўлиқ ёпиқ тури бўлиб, у 12-13 ёшдан бошлаб ҳайз кўра бошлайдиган қизлар учун муаммо туғдиради. Чунки ойлик ҳайз ўз вақтида ташқарига чиқа олмагани туфайли, бачадонда тўпланиб, кучли оғриқ беради. Бундай ҳолатларда гинеколог-шифокорлар парданинг ўртасидан “+” шаклида кесимлар очиб қўйишади.

Илк жинсий алоқада қизлик парда йиртилмаслиги мумкинми?

Баъзан, дастлабки жинсий алоқа вақтида, ҳатто ундан кейинги алоқаларда ҳам бу парда тугал йиртилиб кетмаганлиги кузатилган. Ва парда қолдиқлари туғиш вақтидагина тугал тушиб кетган. Шу билан биргаликда парда бутунлиги сақланган ҳолда ҳомиладор бўлиб қолиш ҳолатлари ҳам йўқ эмас. Бунда ҳам парда туғруқ вақти тўлиқ бартараф этилади.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, қизлик пардаси шакл жиҳатидан ҳам, катталиги ёки чўзилиши борасида ҳам бениҳоя хилма-хилдир. Шу боис никоҳдан кейинги дастлабки жинсий алоқада кўзланган мақсадга эришилмаса, келин-куёвнинг ўзларини айбдор ҳис этишларига асло ҳожат йўқ. Англашилмовчилик бўлган вақтларда дарҳол шифокор-гинекологга мурожаат этилса, у вазиятга холис баҳо бера олади.

Жинсий алоқада қиндан қон чиқмаслигига сабаб нима?

Ҳайз кўриш даврида қинига тиғиз тампонлар киритадиган жуда озода қизларда, кўпинча, парда чўзилади, бу эса дастлабки жинсий алоқада ундан қон чиқмаслигига сабаб бўлади. Автоҳалокат ёки мудҳиш воқеа туфайли тос, сон соҳалари, қовуқ ва йўғон ичак жароҳатланганида ёхуд синганида парда йиртилиб кетиши ҳам мумкин. Аммо мазкур ҳолатлар камдан-кам кузатилади.

Қизлик пардаси умуман бўлмаслиги ҳам мумкинми?

Қизлик пардаси умуман бўлмаслиги ҳолатлари ноёб ҳодисадир. Шу боис, қизларни пубертат ёши (12-13 ёш)да болалар гинекологига олиб бориш ва келажакдаги муаммоларга чек қўйиш лозим.

Умрнинг жўшқин палласида…

Кўпинча, илк жинсий яқинлик қиз бола учун аёллик бурчини бажариш ҳисобланади. Фақат никоҳнинг кейинги кунларидагина у ўзи учун янги шароитга кўникади ва турмуш ўртоғи билан табиат инъом этган нозик муносабатлардан лаззат туяди. Шу боис қизлар турмушга чиқиш арафасида онаси билан биргаликда маҳаллий оилавий поликлиникага мурожаат этиб, биринчи никоҳ кечаси ва кейинги жинсий ҳаётга оид зарур маслаҳатларни олиши керак.

Шу ўринда эркакларга алоҳида маслаҳат: улар биринчи кечада жуда ҳам эҳтиёткорлик ва хушмуомалалик билан ҳаракат қилишлари шарт. Чунки бу аёлдаги ҳам психологик, ҳам жисмоний (ҳали бирор марта ҳис қилинмаган туйғу ва парда йиртилишига дахлдор оғриқдан қўрқув) тўсиқларни енгиб ўтишда ўта муҳимдир.

Маҳмуда Имомқулова.
олий тоифали акушер-гинеколог.
Sugdiyona.uz нашри.

Изоҳлар

  1. Sarvar

    Qizlik pardasi haqida sorasam boladimi

  2. Sarvar

    Yaqin dostim uylangan lekin kelinimizda qizlik parda bolmadi va turmushi buzildi qizlik parda bolmasligi mumkinmi?

    • Dnk.uz

      Бўлмаслик ҳолатлари ҳам кузатилади. Бу туфайли оилаларнинг ажрашиши жуда хунук ҳолат, афсуски. Орага аниқлик киритиш учун суд-тиббий экспертиза бюросига мурожаат қилиш мумкин. Улар бу борадаги саволларга аниқлик киритишади.

      • Doktor d

        Qiz bola xomilador bolishi mumkinmi va qanday boladi bu. Qinga sperma tegmasdan faqat o’latning o’zi bilan tekizib ishqalaganda bolib xomilador bolib qolmaydimi

  3. Şirin

    Ассалому алейкум бир саволим бор еди бир уртогим унаштирилган еди жинсий алок,а килмаган. К,ул билан ёки 10 см билан бузилмаслиги мумкунми. к,излик пардаси к,анча см да бузилади ?

  4. Lobar

    Qizlik davrida qinda og’riq bo’lishining sababi nimada?

  5. hayat

    Assalomu alekum kizlik pardasi jinsiy alokasiz barnoklar bn buzilsa va kon kelsa buni kanday tiklash mummkin tiklamasa birinchi jinsiy alokada kon kelaveradimi yoki jartohlik yoki tekshiruv otkazish kerakmi javob kutib kolaman oldindan rahmat
    Hayot kirgizistan dan

  6. HASAN

    qiz bola o’z o’zini qizlik pardasi bor yoki yo’qligini tabiiy uy sharoitida ginekolog qabulida bo’lmay turib uy sharoitida aniqlash mumkinmi?

  7. Martik

    Sperma tarkibida 52 foiz tirik harakatda bulsa normal mi?

  8. Jasur

    Asalomoleykom bita yordamila kk

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.