Соғлом оила - соғлом келажак

Кесарча кесишнинг болалар учун бартараф этиб бўлмайдиган салбий оқибатлари аниқланди

Кесарча кесиш йўли билан дунёга келган болалар кўпинча катта бўлганида ортиқча вазндан азоб чекади. Гарвард олимлари текширувлардан сўнг бундай хулосага  келди.

Жарроҳлик операцияси ёрдамида бачадонни кесиш орқали дунёга келтирилган болалар вояга етгач, стандарт йўл билан туғилган болаларга нисбатан ортиқча вазндан 15 фоизга кўпроқ азоб чекади.

Салбий оқибатларнинг юзага келишига олимлар кесарча кесишда бола ичагига бактериялар тушиб қолишини сабаб қилиб келтирди. Вақт ўтиши билан улар организмдаги моддалар алмашинуви тезлигини ўзгартиради, натижада меъёридан ортиқча очлик ҳисси ва кўп еб қўйиш кузатилади.

Ўтказилган тадқиқотларда 15 мингга яқин аёлларнинг 22 мингдан ортиқ фарзандлари иштирок этди. Кўп болали оилаларда аниқланган боғлиқлик айниқса яққол бўлиб чиқди.

Кесарча кесиш орқали туғилган болалар бир хил уй шароитларига қарамай, оддий усулда дунёга келган ака-ука, опа-сингилларига нисбатан 64 фоизга кўпроқ ёғ босишдан азоб чекади.

Олимлар таъкидлашича, кесарча кесиш кўпроқ катта ёшда туғадиган ва семиз аёлларга хос бўлиб, борган сари бундай аёллар кўпаймоқда.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.