Биринчи фарзандим кесарча кесиш ёрдамида дунёга келган. ҳозир у 4 ёшда. Айни дам ҳомиладорликни режалаштираяпман. Аммо яна кесарча қилиниши чўчитаяпти. Ўзим табиий йўл билан туғишим мумкинми?
Нилуфар Бўстонова, акушер-гинеколог:
Мумкин. Ҳомиладорлик яхши кечса, бола вазни катта бўлмаса ҳамда туғруқ жараёни нормал бўлганида табиий йўл билани туғишингиз мумкин. Аммо буни олдиндан айтиб бўлмайди.Туғруқ вақти биринчи кесарча чоклари юпқалашиб кетмаганлиги ҳамда тўлғоқ ҳолати ҳисобга олиниб, бу масала шифокорлар томонидан ҳал қилинади.
Манба: Sugdiyona.uz