Чаноқ туби мушаги бачадон, сийдик қопи, тўғри ичак ва ингичка ичакни ушлаб туради, бу мушак Кегел мушаги деб аталади. 1948 йилда шифокор гинеколог Арнолд Кегел томонидан номланган ва у мушаклар бўшашганда жарроҳлик аралашувисиз уни мустаҳкамлаш машқларини ўйлаб топган. Бу машқларни мунтазам бажариб қин атрофидаги мушакларда кузатиладиган муаммолардан ҳалос бўлишингиз мумкин, сийдик ва нажасни ушлай олмаслик каби муаммолар, бундан ташқари жинсий активликка ҳам эришиш мумкин. Энг асосийси сиз бу мушакларни алоҳидалашни ўрганиб оласиз ва уларни мунтазам машқлантириб борасиз.
Кегел машқларининг фойдали томонлари ҳақида кўпроқ ўқинг: Жинсий фаолликни оширувчи Кегел машқлари ҳақиқатдан фойдалими?
Кегел машқини бажаришга тайёргарлик

Диққат! Сийдик келишини тўхтатишни кунлик Кегел машқи учун бажарманг. Агар сийиш пайтида кегел машқини бажараверсангиз бу қайтар эффект бериб мушакларнинг бўшашишига олиб келиши мумкин.




Бир қўлингизни қорнингиз устига қўйинг ва уларнинг бўшашиб турганлигига ишонч ҳосил қилинг. Машқ давомида қўлингиз қорин мушаклари устида қолгани яхши, шунда сиз қорин мушаклари бўш турганлигини билиб турасиз.
Агар сиз қоринда ёки орқа мушакларда оғриқ сезсангиз машқни нотўғри бажараётган бўласиз.

Кегел машқини бажарамиз!





Кегел машқларидан натижани оламиз


Уларни одатий ҳолларга мослаб олисангиз бўлади, масалан бизнинг днк.уз сайтни ўқиётганингизда.
- Сиз машқнинг натижасини била бошласангиз машқ бажаришни кўпайтиришингиз мумкин. Аммо мушакларни чарчатиб қўйиш сийиш пайтидаги оғриқлар сезишга олиб келади.
- Сийиш пайтида сийдик тўхтатиш йўли билан Кегел мушакларини қаерда эканлигини топиб олиш яхши усул. Аммо шуни унутманг сийиш пайтида Кегел машқларини мунтазам такрорлаш сийдик ушлай олмай қолиш билан бўлган муаммоларга олиб келиши мумкин.


- Қин соҳангизга биоэлектрон қурилма жойлаштириши мумкин. Электрод ёрдамида мушакларингизни қанчалик даражада қисқартираётганингиз ва унинг давомийлигини мониторинг қилиш мумкин.
- Шифокор электрик стимулятор қўйиб мушакларингизни қаерда жойлашганини сезишингизга ёрдам бериши мумкин. Муолажа вақтида мушак соҳасига катта бўлмаган электр кучланиш боради ва мушаклар ўз-ўзидан ҳаракатга келади. Шу йўл билан мушакларингизни билиб оласиз.

Кегел машқларини бажариш учун фойдали маслаҳатлар
- Нафас олишни ушлаб турманг, думба, сон, қорин мушакларини қисқартирманг.
- Машқни ишончли бажаришни ўрганиб олсангиз, уни турган ҳолатда ҳам бажарсангиз бўлади. Шунда сиз машқни ҳар қандай вақтда масалан навбатда турганда, идиш товоқларни ювганда, офис столингизда ўтирганингизда бараверасиз.
- Овқатланиш тартибида фойдали моддаларни истеъмол қилинг.
- Ҳомиладор аёллар ҳам машқни бажарсалар бўлади.
- Ўпкаларингиз чаноқ тубида жойлашган деб тасаввур қилинг ва чуқур нафас олиб чиқариб машқни бажаринг.
- Ёга билан шуғулланиш ҳам Кегел машқи каби натижани бериши мумкин.
Огоҳлантириш!
- Ҳар доим машқ бажаришни бошлашдан олдин сийдик қопини бўштинг. Агар сийдик қопини бўшатмасангиз сийдик айирув йўлига инфекция кириши ҳам осон бўлиб қолади.
- Машқни ҳожатхонада бажара кўрманг (мушакни ҳис этиш учун биринчи бор уринишдан ташқари). Машқ бажариш вақтида сийдик йўлларига инфекция кириши осонлашади.
Манба: www.wikihow.com
Ushbu mavzu yuzasidan savollaringiz bormi? Unda savollaringizni quyida "Fikr bildirish" qismi orqali yozib qoldiring. Dolzarb va muhim savollarga shifokor ekspertlarimiz javob berishadi.