Эркак ва аёлнинг жинсий алоқага бўлган муносабатининг фарқи шундаки, эркак киши алоқа якунида лаззатланиши шарт. Акс ҳолда, қониқмаслик унга жисмоний ноқулайликлар келтиради. Шунинг учун эр-хотин орасида алоқа сифати учун эркак маъсул бўлса, эркакнинг қониқиши учун аёллар маъсулдирлар.
Аёллар турмушга чиқиб албатта эрига доим жозибадор ва ёқимли бўлишни хоҳлайдилар Бола-чақа, уй-рўзғор ўз йўлига, лекин эр-хотин орасидаги яқин (интим) муносабатлар оилавий бахт учун керакли манбадир.
Қадимдан Японияда гейша сирлари барчани қизиқтириб келган. Нега гейшалар эркакни шунчалик бахтли қила оладилар? Нега эркак ўзини гейша олдида ҳақиқий ва кучли ҳис эта олади? Бу саволларга жавоб ҳозир олдин сигари сир эмас.
Демак гейша сирлари:
1. Гейша эркакни нафақат жинсий алоқа давомида, балки оддий суҳбат давомида ҳам бахтиёр эта олиши керак.
Бунинг учун аёл киши ўқимишли, эркак психологиясидан ва ўз эрининг феъли ва қизиқишларидан хабардор бўлиши, ҳаётга қизиқувчанлиги билан ажралиб туриши керак. У билан қайсики мавзуда суҳбат қурманг, қизиқарли маълумот олиб, суҳбатдан мамнун бўлишингиз аниқ бўлади.
2. Гейша ҳаёт гўзаллигини кўра билади.
Гейшаларни кичиклигидан тарбия қилиш чоғида уларни ҳаёт гўзаллигини кўра билишга ўргатадилар. Ҳар бир аёл кундалик ҳаётдаги гўзалликларни кўра билиб, уни эрига кўрсата билиши керак. Майин таббассум ила қуёш ботишини кузатиш, ёмғир томчиларини мусиқа эшитгандек лаззатланиб тинглаш, эрининг айтиб бераётган қизиқарли воқеаларга ҳақиқий қизиқиш билан, ҳазил ва ғаройиботларга табассум қила муносабат қилиши, ҳайратлана олиши аёлнинг дунёни гўзаллигини кўра олиш қобилиятини кўрсатади.
3. Ниҳоят жинсий алоқада ёқимли шерик бўлиш.
Албатта ҳар бир аёл авалламбор ўз эри учунгина ёқимли бўлади. Демак, эридан унга нима ёқиши ва ёқмаслиги ҳақида сўраб, бирга бўлганда унинг диди ва хоҳишига яраша ўзини тутмоғи лозим. Гейшаларнинг ажратувчи бир томони — бу жинсий аъзоларига кириш йўли мушакларининг яхши ривожланганидадир. Бу мушаклар одатда аёл туққанидан сўнг анча бўшашиб қолади. Шунинг учун улар билан мунтазам равишда ишлаш керак. Бунинг учун Кегел машғулотлари мавжуд. Бу мушаклар қанчалик яхши ривожланган бўлса, жинсий алоқадан ҳам эркак, ҳам аёл шунчалик кўп лаззатлана олади. Ундан ташқари аёл организми соғлиғи учун, кейинги туғруқлар осон кечиши учун, жинсий аъзоларнинг саломатлиги учун ҳам фойдали.
КEГEЛ машғулотлари:
Кириш йўли мушакларини сиқиб-бўшатиш (сийдик чиқиш пайти сийдикни ушлаб қолсангиз ўша мушакларни ҳис этасиз). Бу машғулотни ҳар куни 10 тадан бошлаб 30 50 тагача етқазиб амалга оширишингиз мумкин.
Иккинчи йўли — бу секин 5 сония давомида сиқиб бориб, кейин секин 5 сония давомида ўша мушакларни бўшатиш.
Бу машғулотлар нафақат жинсий алоқа сифатини яхшилайди, балки аёл организми учун ҳам тиббий жиҳатдан жуда катта фойда келтиришини яна бир бора таъкидлаб ўтамиз. Қин мушаклари қанчалик кучли бўлса, туғиш жараёнида йиртилиш рўй бермайди, ундан ташқари туққан аёлларга бачадонни тезроқ ўз ҳолатига қайтиши учун ижобий таъсир кўрсатади.
Диққат! Ҳомиладор аёлларга ушбу машғулотни амалга ошириш ҳомила тушиш ёки муддатидан олдин туғиш хавфи мавжудлиги учун ман этилади.
Манба: Uzbaby.uz
Ma’lumotlar uchun rahmat. Shu Kegel mashqlari haqida bundan ham tushinarliroq va to’liqroq ma’lumot bersangizlar.
Ishlaringizga omad.
Эътиборингиз учун раҳмат. «Кегел машқлари» ҳақида батафсил ёритилган мақола эълон қилинади.
Бизни кузатишда давом этинг!
Клинический диагноз: Обострение хронического двухстороннего сальпингоофорита. Двухсторонний гидросальпингс. ОАГА malumot bersangiz
Бачадон найининг яллигланиши- салпингит, тухумдон яллигланиши–оофорит, бу аъзоларни клиник бегилари кўшилади ва бир биридан ажратиб бўлмайди аднексит ёки салпингоофорит номи берилади.
Амалиётда «салпингоофорит» ёки аднексит терминидан фойдаланилади. Касалликлар ҳақида батафсил мақола тарзида жойлаштирилади.
Doktr iltimos sizdan maslaxat bering nimaga xamma erkakladay emas mani erim turmuw qurganimizga 3yil buldiki pastelimiz umuman yaxwimas zerikib kettim umuman xoxlamaydi wunaqa erkak xam bulikan umuman extiros digan narsa nol jinsiy aloqamiz biror oyda buladi uwandayam devorga uxwab qotib utiradi suymaganga suykliwam jonimga tegdi ln ketolmimanam bittagina qizim bor buni davosi bormi yuqmi yoki bir umr wunaqa qiynalanamanmi
Албатта даволаш мумкин бу кўп эҳтимоллик билан гормонал муаммоларга боғлиқ ҳолат.
Жинсий заифлик эндокрин муаммолардан ташқари, баъзан оилй нерв фаолиятини бузилишига, жумладан туғма ва турмушда ортирилган асабий-рухий кечинмалар (невроз, турли касалликлар вақтида бўладиган невротик ҳолат, ҳар хил тушкунликлар ва бошаларга) боғлиқ бўлади. Киши руҳан эзилганда жинсий томонга аксари кўпроқ шикаст етади. Шунинг учун бундай қараганда жинсий томонга алоқаси йўқдек бўлиб туйиладиган омиллар(хаддан ташқари чарчаш, уйқуга қонмаслик, ишхонадаги оғир манавий вазият ва бошқалар) узоқ таъсир қилиб турганида умумий невротик ўзгаришлар(тажанглик, салга чарчаб қолиш, уйқу бузилиши ва бошқалар) билан бир қаторда жинсий томонга таълуқли ўзгаришлар ҳам пайдо бўлади. Кўпинча спиртли ичимликларга ружу қўйис, шунингдек жинсий бузуқлик оқибатида ҳам рўй бериши мумкин.
Тавсиямиз сексолог ёки сексопатолог мутахассисларга мурожаат қилинг.
Sil kasali bilan og’rigan bemorlarda jinsiy zayflik olatning qattiq turmasligi va tez boshalish kuzatiladimi?
assalomu alaykum. sizlarga savolni qaysi manzilga yollasak boladi? shu yerdan savol bersak boladimi? iltimos mail ga javob yozsangizlar osha yerdan savolimni yozardim. tashakkurlar!
Telegram orqali @SavollaruchunBot boti orqali yoki atf.uz saytiga yozishingiz mumkin.