Соғлом оила - соғлом келажак

Жинсий қобилиятнинг сусайишига сабаб нима?

Эркакларда мижоз сустлиги (Жинсий қобилиятнинг сусайиши) пайдо бўлишининг асосий сабаблари нимада?

jinsiy ojizlik

Демир АЛЕКСЕЕВ, cексопатолог:

Мижоз сустлиги (жинсий қобилиятнинг сусайиши) асосан олий асаб фаолиятининг бузилишига, масалан, туғма ва турмушда орттирилган асабий руҳий кечинмалар (яъни невроз, турли касалликлар билан оғриганда рўй берадиган невротик ҳолат, тушкунликлар)га боғлиқ. Эркак кишининг узоқ вақт ғам чекиши ҳам унинг жинсий қобилиятига зиён етказади. Ҳаддан зиёд чарчаш, уйқуга тўймаслик, иш ёки оила билан боғлиқ оғир маънавий вазиятлар рўй берганда жинсий муаммолар юзага келади.

Баъзан ёшга алоқадор ўзгаришлар (масалан, 45-55 ёшларда) туфайли ҳам жинсий қобилият йўқолиши мумкин. Мижоз сустлигига барҳам бериш учун аввало стресслардан қочиш, оила ва ишхонада соғлом муҳитни қарор топтириш, ўз вақтида дам олиб, тўйиб ухлашга эришиш зарур. Булар ёрдам бермаса, албатта мутахассис шифокорга кўриниш лозим.

Манба: «Sugdiyona.uz» нашри.

ЎҚИНГ:   Интим муносабат сутнинг кам ишлаб чиқарилишига олиб келадими?

Телеграмдаги расмий каналимизга аъзо бўлинг!

Аъзо бўлиш

Бош саҳифа » Барча мақолалар » Жинсий қобилиятнинг сусайишига сабаб нима?

Изоҳлар

  1. Aziz

    Salom. Жинсий заифликнинг эякуляция бузилишидан, яъни бемаврут шахват келишидан иборат кўриниши, одатда бошқа аломатларга қараганда эртароқ бошланиб, бу турдаги урологик касалликларга ҳам, қовуқ иши ва жинсий функцияларни идора этадиган , бош мияда жойлашган нерв марказлари фаолиятининг айнашига ҳам боғлиқ бўлиши ҳам мумкин. Bu qanaqa kasallik эякуляция nima degani??? Qaysi shifokor qabuliga borish kerak mendaxam shunday bo’liyapti Jacob uchun raxmat

    • Dnk.uz

      Айни мақолада жинсий алоқадан эрта бўшалиш ҳолати ҳақида гап бормоқда. Бу каби ҳолатларни сексопатолог ёки андролог шифокор даволайди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.