Жинсий заифлик нима учун ёш йигитларда ҳам учраяпти?

Охирги йилларда жинсий ожизлик нафақат ўрта ёшдаги эркакларга, балки 20–25 ёшдаги йигитларга ҳам хавф солмоқда. Эректил дисфункциянинг «ёшаргани» ҳақида шифокорлар авваллари бонг урган бўлса, бугун у шунчаки факт сифатида келтирилади, холос. Аммо бунда ташвишга унча катта асос йўқ: ёшларда жинсий ожизлик кўпинча психологик омиллар сабаб юзага келади. Доимий стрессли вазиятларда ишлаш, кам ухлаш, чарчоқ, депрессия, қўрқув ва ҳаяжон, тажрибасизлик, камҳаракатлилик, компьютер технологияларига муккасидан кетган ҳолда кўп ўтириш натижасида қон айланишининг бузилиши сабаб ёшларда жинсий яқинлик пайти ожизлик сезилиши мумкин.

Бироқ йигитларда ҳам юқорида кўрсатилган касалликлар билан бирга, умуртқа ва тос соҳасидаги бўғимларга етказилган жароҳатлар туфайли ҳам эректил дисфункция эрта ривожланиши эҳтимолдан ҳоли эмас. Баъзан жинсий ожизлик ёш йигитларда турмуш тарзи билан боғлиқ сабаблар туфайли келиб чиқиши ҳам мумкин. Узоқ вақт жинсий яқинликдан сақланиш, жинсий ҳаётни кеч бошлаш ёки бу борада ўта фаол бўлиш, айрим дори воситаларини қабул қилиш, озиқлантирувчи моддаларнинг етишмовчилиги, ёшларнинг гормонал воситаларни қабул қилиши шулар жумласидандир.

Алоқадор мақола: Жинсий заифликка олиб борувчи сабаблар

Эксперт: Бахтиёр ГУЛМУҲАММЕДОВ, уролог-андролог.

Ushbu mavzu yuzasidan savollaringiz bormi? Unda savollaringizni quyida "Fikr bildirish" qismi orqali yozib qoldiring. Dolzarb va muhim savollarga shifokor ekspertlarimiz javob berishadi.

1 comment
  1. 6 oy jinsiy yaqinlik qilmaslik oqibatida qanday kasalliklar rivojlanishi mumkin?
    Javob uchun oldindan rahmat!

Comments are closed.

Related Posts
error: Saytdan ma\'lumot ko\'chirish mumkin emas.