Соғлом оила - соғлом келажак

Туғруқдан кейин жинсий йўллар кенгайиши табиий ҳолатми?

Туғруқдан кейин қин юзага чиқиб қолади ва бу табиий ҳол. Шунинг учун ҳам туққан аёллар учун Кегель исмли доктор махсус машқ ўйлаб топган. Бу қин ва анусни сиқиб, сўнг бўшаштиришга асосланган. Бундай машқларни махсус адабиётларда ва интернет саҳифаларида «Кегель машқлари» номи остида кўриш мумкин.  Қин деворлари ва мушакларни сиқиб, қўйиб юборишни тез ва секин амалга ошириш мумкин. Машқларни алмашлаб турли хилларини бажарсангиз, натижа тезроқ кўринади. Аммо бунинг учун машқларни ҳар куни бажариш лозим. Мутахассислар кичик ҳожатга борганда пешобни ҳам тўхтатиб туриш кераклигини айтишади. Буни албатта шифокор билан маслаҳатлашиш керак.

Туғруқдан кейин жинсий йўллар кенгайиши табиий ҳолатми?

Агар туғруқдан кейин бачадон ва қин тушиши билан боғлиқ муаммолардан азият чексангиз, гинеколог-хирургга мурожаат қилинг. У зарурат бўлcf cиздаги муаммоларни ҳал қилиш имконини берувчи интим пластикаси амалиётини ўтказади.

Лола Аҳророва, сексопатолог-шифокор.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.