Жинсий алоқа асосан кечқурун Ҳеч нарса халақит қилмайдиган ҳолатда, бевосита уйқу олдидан қилингани мақсадга мувофиқроқ. Мана шунда жинсий яқинлик эр ва хотинга бир биридан етарлича лаззатланиш, тўйиш имконини беради ва чиройли уйқуга кетиш имкони бўлади.
Истаган маҳалингизда ва ҳар доим эркаланинг. Бахтли бўлиш ва бахтли бўлишга интилишни ҳали ҳеч ким ман этмаган !!! Фақатгина ҳамҳонангиз сизга «Хуш келибсиз» десаю ва қондирса бўлгани.
Эрталаб наҳорда қилинган жинсий алоқа агар яқинликдан кейин дам олиш имкони бўлмаса зарарли. Айниқса ва биринчи навбатда эрнинг соғлигига. Чунки инсонни ташқарида иссиқ совуқда бўлиш, ишхонадаги ҳар хил ҳолатлар кутади.
Лекин шунга қарамай баъзи оилалар эр ёки хотиннинг ташаббуси билан эрталаб наҳорда алоқа қиладилар, қайсики албатта эр соғлиғига ўз таъсирини ўтказмай қолмайди. Айниқса бундай ҳаракатларни қишда бўлиши яна ҳам зарарли. Чунки бу пайтда энг нозик ҳолатда, бўшашиб турган жинсий аъзолар, айниқса эрлик олати, простата бези, тухум осонгина шамоллайди. Бундай шамоллашлар осонликча тузалмайди.
Лекин фарзандлар катта бўлгани сари эрта тонгда жинсий алоқа қилиш кўпроқ урфга киради шекилли.
Эксперт: Файзулло Турсунович, сексопатолог.