Мабодо тўшакдаги омадсизликлар қайталанаверса, демак, эркакнинг хоҳишлари имкониятларидан ортиб кетган. Юқоридаги омиллардан ташқари спиртли ичимликларни сурункали ичиш, қаттиқ чарчашни бартараф этган ҳолда қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратинг:
- жинсий яқинликка фақатгина шунга жазм қилган ҳоллардагина йўл қўйинг.
- Энг аввало сиз инсонсиз, машина эмас. Ҳис-туйғуларингиз ва салоҳиятингиз доимий бир хил бўлиши мумкин эмас. Баъзан жинсий алоқага шай бўлиб турсангиз, баъзида қўшимча рағбат кутасиз. Шунинг учун аёлингиз билан бу ҳақда дилдан суҳбатлашишдан тортинманг.
- Тасодифий учрашувлардан узоқроқ юринг. Шунда ўзингиз ва жинсий шеригингизга бўлган ишонч ҳам жинсий қувватингизни оширади.
- Табиатан сизга берилган ташқи кўринишни ҳеч қачон муҳокама қилманг. Чунки жинсий алоқасиз ҳам жуфтликлар бир-бирини қониқтира олиши мумкин. Аммо жинсий яқинликдан келадиган лаззат сизнинг онгингиздан ташқари юз беришини унутманг.
- Агар қошушиш вақти ёки ундан олдинроқ жинсий қўзғалиш рўй бермаса, бунинг учун асло куйинманг. Аёлингизга шунчаки, «Бугун қаттиқ чарчабман (ёки «Кўп ичиб юборибман, шекилли»), эртага ҳаммаси яхши бўлади» деб тушунтиринг ва ҳеч қачон ўзингизни айбдордек ҳис қилманг. Шунинг баробарида аёлни ҳам бу омадсизликда айбламанг. Жинсий яқинликсиз ҳам кўнгилларингизни бир-бирингизга боғлаш ҳақида ўйланг.
- Интим ўйинлар ҳақида фантазия қилиш ҳам ортиқча бўлмайди. Ҳолатларни ўзгартириб туриш ҳам жинсий яқинликни мустаҳкамловчи тадбирлар сирасига киради.
- Шунингдек, жинсий жиҳатдан ўзни эркин ва ишончли тутиш учун махсус машқлар борки, уларни мутахассис билан маслаҳатлашган ҳолда амалга ошириш мумкин.
Тавсия этамиз: Қайси вақтларда жинсий алоқага киришиш мумкин эмас?