Жинсий алоқага бўлган муносабат ёки жинсий талпиниш илмий сўз билан айтганда либидо деб аталади. Либидо эркак ва аёлларда ҳаёт давомида ўзгаришларга учраб туради. Қандай омиллар бунга таъсир қилишини ва бу омилларни бартараф этиб, тўлиқ жинсий ҳаёт билан яшаш имкониятларини кўриб чиқамиз.
Омиллар психологик ва жисмоний бўлади, уларнинг энг асосий ва кўп учрайдиганларини кўриб чиқамиз:
Стресс
Стресс жараёнида инсон ишлаб, актив фаолият билан шуғулланиши қийин эмас. Лекин жинсий талпинишни ўз меъёрида бўлишига бу салбий таъсиз кўрсатади. Ишхонада иш кўпайиб кетиши, молиявий муаммолар, яқин қариндошлар муаммолари ва бошқа шу каби қийинчиликлар сизнинг жинсий алоқага совуққон бўлиб қолишингизга туртки бўлади.
Стресс ҳолатини келтириб чиқарувчи муаммоларни тезда ҳал қилишга ҳаракат қилинг.
Спиртли ичимликлар
Спиртли ичимликлар инсонга икки томонлама таъсир қилиши мумкин. Аёлларда меъёрида ичилган спиртли ичимлик жинсий алоқага талпинишни кучайтриса, эркакларда спиртли ичимликлар сезгирликни пасайишига олиб келади. Бу нафақат спиртли ичимликларга хос хусусият, балки спиртли тиббиёт воситаларига ҳам хосдир.
Спиртли ичимликлардан камроқ ичинг.
Уйқуга тўймаслик
Уйқуга тўймаслик жинсий алоқага талпиниш пасайишига олиб келувчи энг катта омил. Етарлича тўйиб ухламаслик жинсий алоқага эҳтиёжни сўндиради. Уйқусизликни бартараф этинг, уйқуга тўйиб юрсангиз жинсий алоқага эҳтиёж ортиб кетади.
Фарзандлар
Уйда янги туғилган чақалоқ мавжудлиги, кичик фарзандлар муаммолар эр-хотин бирга холи қолишига йўл бермайди. Вақти-вақти билан фарзандларни бувиларига юбориб ўзингиз учун вақт ажратинг.
Дорилар
Либидони пасайиб кетишига бир қатор дорилар таъсир кўрсатади. Бу дориларга гормонал контрацептивлар, антидепрессантлар, қон босимини туширувчи дорилар, аллергияга қарши дорилар, кимёвий терапияда фойдаланиладиган дорилар киради.
Врач билан маслаҳатлашган ҳолда дорининг турини ёки ичиш ҳажмини ўзгартиринг. Ҳеч қачон ўзингиз бемаслаҳат дори ичишни тохтатманг ва унинг ҳажмини ўзгартирманг.
Ташқи кўриниш
Ўзингизнинг кўринишингиз ўзингизга ёқмаса жинсий алоқага киришиш қийинчилик туғдиради. Осилган қорин, қаралмаган соч турмаги-бу ва бошқа ташқи кўриниш кўрсаткичлари сизнинг ўзингизга бўлган муносабатингиз яхши эмаслигидан далолат беради.
Ўзингизга қараб юринг. Сиз ўзингизга ёқсангиз, жинсий талпиниш ҳам кучаяди.
Ортиқча вазн
Ортиқча вазн ҳар томонлама либидо пасайишига олиб келади. Биринчидан, ортиқча вазнга эга бўлган одамнинг жисмоний ҳолати қийинчилик туғдирса, иккинчидан унинг семизлиги психологик жиҳатдан унинг сиқилишида намоён бўлади. у билан муносабат қилиш оғир бўлади, қолаверса соғлиғи ҳам яхши бўлмайди. Бу эса жинсий муносабатларнинг йўққа чиқишига олиб келади.
Ортиқча вазндан қутулинг.
Гормонлар
Эркакларда жинсий талпинишга жавоб берувчи тестостерон гормони ҳаёт давомида ўзгармас кўрсаткичга эга бўлади. Лекин аёлларнинг гормонал кўрсаткичлари ҳаёт мобайнида бир неча бор ўзгаришларга дуч келади. Шундай ўзгаришлар (ҳомиладорлик, эмизиш даври, менопауза, климакс) аёлларда либидо ортиши ёки пасайишига олиб келади.
Врач билан маслаҳатлашган ҳолда айрим гормонал ўзгаришларни дори билан корректировка қилиш мумкин.
Ёшнинг катталиги
Эркак ва аёлнинг ёши улғайган сари жинсий алоқага муносабати ҳам ўзгариши мумкин. Бунга фарзандлар муаммоси, уй — юмушлари, муносабатлардаги ўзгаришлар таъсир қилиши мумкин. Лекин ёши улуғларда ҳам жинсий талпиниш кучли бўлганлар жуда кўп.
Эркак ва аёл бир-бирини севса, қайси ёшда бўлмасин (кексаликка қадар) жинсий алоқага муносабатини ўзгартирмай, унга доим вақт ва куч ажрата билиши керак. Жинсий алоқа, жинсий лаззатланиш соғлиққа ҳам психикага ҳам ижобий таъсир кўрсатишини унутмасликлари лозим.
Депрессия
Депрессия ҳолати кўпроқ аёлларга хос бўлган ҳолат. Бир томондан депрессиянинг ўзи либидо пасайишини келтириб чиқарса, иккинчи томондан депрессияга қарши антидепрессант дорилар ҳам жинсий талпинишни пасайтиради.
Депрессия бўлишига йўл қўйманг. Бундай ҳолат юз берса, ундан дори воситаларсиз қутилиш иложи бўлмаса кутинг. Вақт ўтиб либидо ўз жойига келади.
Оилада жинсий муносабатлар аъло даражада бўлиши ўз қўлингизда. Бундан сиз ҳам суюкли тумурш ўртоғингиз ҳам ютуқда бўласизлар.
Ушбу мақолаларни ҳам ўқинг:
jinsiy aloqadan sõng erkak kishi peshob qilganda achissa yoki yiring oqsa nima bõladi