Оилавий ҳаётда жинсий муносабатлар муҳим ўрин тутади. Буни инкор қилиб бўлмайди. Баъзилар бунга зид фикрда бўлсалар, улар ё турмуш ўртоғига бефарқдирлар ёки эр-хотин орасида бирон муаммо мавжуд, ёки эркакнинг жинсий кучи сустдир. Ундан ташқари эр-хотин орасида жинсий муносабатларнинг камайиб кетишига яна бир сабаб, эркакни бошқа жойда эҳтиёжини қондирувчи манба борлигидир.
Нормал оилада жинсий муноасабатлар етакчи ўринлардан бирини ўйнайди.
Ҳамма оилада ҳам бу муносабатлар мавжуд. Лекин турли хил оилаларда уларнинг сони ва албатта сифати ҳар хил бўлади.
Биз ҳозир жинсий алоқалар сони ҳақида гап юритмоқчимиз.
Сиз турмуш ўртоғингиз билан неча марта алоқада бўласиз? Бир ойда 1 марта? Бир ҳафтада 1 марта? Ёки 1 кунда бир мартами?
Албатта эркакнинг ёки аёлнинг ўз турмуш ўртоғидан ташқари бошқа жинсий алоқага кириша оладиган таниши бўлмаса, юқоридаги саволларга ҳаққоний жавоб олса бўлади.
Бирингиз бизда ойда бир неча бор бўлади десангиз, бирингиз ҳафтада бир неча бор алоқада бўлишингизни айтасиз. Баъзилар эса кунда алоқада бўлишини таъкидлаб ўтади.
Қайси бири норма? Қайси бири яхши ёки қайси бири ёмон?
Бу саволга аниқ жавоб бера олмасликнинг бир асосий сабаби бор. Саволга жавоб берадиганларнинг турмуши ҳақида маълумот мавжуд эмас.
Оиладаги жинсий алоқалар сони аслида кўп факторларга боғлиқ. Улар:
Турмуш қурилган давр
Албатта турмушнинг илк 5 йилларида жинсий муносабатлар сони кейинчалик турмушда кеҳcадиган жисний алоқалар сонига нисбатан кўпроқ бўлади.
Эркак ва аёлнинг саломатлиги
Соғлом эркак мунтазам равишдаги жинсий муносабатларга муҳтож бўлади. Жисмонан ва руҳан соғлом аёлда эса жинсий муносабатларга ижобий қараши бўлади.
Эр-хотин орасидаги муносабатлар
Эркак соғлом бўла туриб оилада ўз хотини билан алоқага кам киришиши, унинг четда жинсий эҳтиёжини қондириш учун бошқа имконияти борлигидан далолат беради. Ёки эр-хотин бир-биридан совуб кетган ҳам бўлиши мумкин.
Фарзандлар ёши ва сони
Куни билан болалари билан овора бўлган онани жинсий муносабатларга кучи ҳам эҳтиёжи ҳам қолмайди. Баъзи эркакларни эса тунда бир неча бор уйғонадиган чақалоқ шунчалик чарчатадики, жинсий эҳтиёжи вақтинчалик четга сурилиб туради.
Оилавий шароит
Эр-хотин алоҳида ёки қайнона-қайнота билан бирга яшаши. Кичик хонадонда кўпчилик бўлиб яшаганда жинсий ҳаёт бироз сустроқ бўлиши табиий ҳолат.
Стресс
Ишхонада ёки оилада стресс ҳолати мавжудлиги. Масалан, кўчиш, фарзанд саломатлиги, ишхонадаги муаммолар туфайли ҳам эр-хотин орасидаги жисний муносабатлар бироз сустлаши мумкин.
Овқатланиш
Ҳар куни қази қарти ейдиган ва кунда макарон ейдиган жуфтликларда жинсий муносабатлар ҳар хил бўлиши сир эмас, албатта.
Эр-хотин ёши
25 ёшлик эркакнинг жисний эҳтиёжи билан 55 ёшли эркакнинг жисний эҳтиёжи бир хил эмас.
Бу каби бошқа сабаблар ҳам жинсий муносабатлар сонига ўз таъсирини ўтказиб кетади.
У ҳолда оиладаги жинсий муносабатлар нормадами ёки бунда муаммо борми?, деган саволга қандай жавоб берса бўлади?
Биринчидан, бу саволни бераётган бўлсангиз, демак муаммо бор. Агар бу билан қизиқмаганингизда, сизда бу борада ҳаммаси сиз учун қулай ва керакли ҳолатда бўлган бўлар эди. Қизиқмоқдамисиз, демак бироз шубҳангиз бор. Ёки
бировни актив жинсий ҳаёти ҳақидаги гапини эшитиб ўзингизнинг жинсий ҳаётингиз яхшилигидан шубҳа қилаётган бўлишингиз мумкин.
Солиштирганингизда қўшни, дўсту-қариндошлар ёки бўлмаса кинодаги «қаҳрамонлар» жинсий ҳаёти билан эмас, балки ўзингизнинг ҳаётингингиздаги давом этиб келаётган жинсий ҳаётингиз билан солиштиришингиз лозим.
Масалан, эр-хотин турмушининг илк 5 йили давомида мунтазам равишда жинсий муносабатларга эга бўла туриб, негадур охирги 1 йилдан бери бу ҳолат камайганга ўхшаса. Мана шундай солиштириш сиз учун ўринлироқ бўлади.
Агар яқин орада уйда чақалоқ туғилган бўлиб, ёки бошқа бир стресс ҳолат юз берган бўлса бўлса, у ҳолда бу ўткинчи вазиятдир.
Лекин яқин орада оилада кучли ўзгаришлар юз бермаган бўлиб, эркакни четда ўйнаши бўлмаса, ва у негадур аёлига яқинлашиш истагини камроқ билдираётган бўлса, у ҳолда бу ҳақда қайғуриш керак. Сабабини излаш керак.
Яъни дўстингиз камида ҳар куни жинсий муносабатда бўлишини эшитиб, нега менда ундай эмас, деб ўзингиз билан уни солиштирмасдан, ўзингизни бундан олдинги жинсий активлигингиз билан ҳозирги ҳолатингизга баҳо беринг.
25 ёшингизда сизга 1 кунда 1 марта жинсий муносабат етарли бўлган бўлса, 45 ёшингизда ҳам у деярли шундай бўлади. Фақат ёш ва атроф вазиятнинг ўзгариши, чарчов, бола-чақа, уй рўзғор масалаллари кўпайгани ҳисобига албатта 25 ёшингизга нисбатан эҳтиёжингиз камроқ бўлади. Ундан ташқари 25 ёшдаги енгиллик борган сари камайиб бориши ҳам бор.
Лекин барибир, жинсий эҳтиёж йиллар туфайли кескин равишда ўзгармайди. Бунга исбот дам олишга 1 ҳафтага оилангиз билан кетсангиз, яна ўша 25 ёшлик эҳтиёжингизни сезасиз.
Агар жинсий эҳтиёж борган сари кескин равишда камайиб кетаётган бўлса, демак бунга бирон сабаб бор. Ҳар куни бунга эҳтиёжи бўлган одам бирданига ташқи сабабларсиз ҳафтада 1 ёки ойда 1 мартагина бунга эҳтиёж сезаётган бўлса, бу ерда бирон муаммо ёки бошқа аёл бор бўлиши мумкин.
Ундан ташқари сизда муаммо борми йўқми билиш учун, бу ҳақда кўп қайғуришингиздан билса бўлади. Агар сизга жинсий муносабатлар етишмаётган бўлса, демак бу ҳақда ўз жуфтингиз билан гаплашиб олишингиз лозим.
Жинсий муносабатларингизга ҳалақит бераётган вазиятларни камайтиришга урунишингиз лозим.
Сиз эрингизга ёки эрингиз сизга жисмонан ёқмаётган бўлсангиз, бу борада ўз устингизда ишлашингиз талаб этилади.
Жинсий алоқа ўзбекчиликда шарт эмас деб хато ўйламанг. Жинсий муносабатлар нафақат оилани тотувлиги учун балки эркакнинг ҳам аёлнинг саломатлиги учун ҳам жуда муҳимдир.
Жинсий алоқалар сонини нечта бўлиши кераклиги муҳим эмас. Муҳими улар эр-хотин учун етарли бўлишидир.
Агар аёл эҳтироссиз бўлиб, жинсий муносабатлардан ўзини об қочадиган бўлса, у ҳолда эркак табиий эҳтиёжини қондириш учун бошқа имконият излайди. Агар аёлнинг кучли эҳтиёжини эри қондира олмаса, кам ҳолларда ўзбек аёли четда эҳтиёжини қондиради, кўп ҳолларда эрини менсимаслигида, итоат қилмаслигида, эрини камситишида ва беҳурматлик кўрсатишида ўзи билмаган ҳолда аламини олади.
Жинсий кучсиз эркак ўз саломатлигини яхшилаш борасида изланиш олиб бориши керак. Авалло бирон жинсий касаллик йўқлигида амин бўлиши даркор. Агар аниқ жинсий касаллик мавжуд бўлмаса, у ҳолда жинсий кучини оширишни табиий йўлларини топиб соғлом турмуш тарзда яшашни, ичмай-чекмай кераклича дам олиб, спорт билан шуғулланишни бошлаши лозим.
Ушбу мақолани ҳам ўқинг: Жинсий фаолликни ошириш учун тавсиялар
Аёлда жинсий муносабатларга эҳтиёжи камайиб кетган бўлса, ёки турмушининг бошидан бўлмаган бўлса, у йолғиз бўлганида ўзини танасини ўрганиб унга жисмонан нима ёқиш ёқмаслигини ўрганиши, кўпроқ дам олиши, уйқуга тўйиши талаб этилади.
Жинсий муносабатлар ҳар куни бўладими, ҳар ҳафта бўладими, ҳар ой бўлмадими улар мунтазам равишда бўлиши керак. Айрим юқорида таъкидланган вақтинчалик мустасно вазиятлардан ташқари. Муҳими, йиллар ўтган сари жинсий муносабатлар сони O га етиб бормаслигидир.
Ушбу мақолани ҳам ўқинг: Жинсий фаолликни оширувчи Кегел машқлари ҳақиқатдан фойдалими?
Манба: Uzbaby.uz