Барвақт уруғ тўкилиши – эрта эякуляцияни Европа Урология Ассоциацияси ва Америка Урология Ассоциацияси, баъзан ёки доимий содир бўладиган инсон назоратидан ташқари содир бўладиган олат қинга киришидан олдин ёки жинсий алоқа 2 минутгача етмай уруғ тўкилиши деб таърифлайди.
Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти (ЖССТ) таърифи бўйича Эрта эякуляция бу — баъзан ёки доимий содир бўладиган, олат қин ичичга киришидан олдин ёки қин ичга киргандан бироз кейин бироз стимуляция бўлиши, эркак истагисиз содир бўладиган, эркак хоҳиши билан ҳеч қандай назорат қила олмайдиган, эркак ва унинг аёлига кучли безовталик ва ноқулайлик келтириб чиқарадиган уруғ тўкилиши.
Эркакдаги бундай эякулятор ҳолат эркакни албатта безовта қилади, аёлнинг қониқмаслигига ва оилавий муносабатларга бузилишига сабаб бўлади. Бу ҳолатни эрта бўшалиш, эрта уруғ тўкилиши, барвақт эякуляция каби турли атамалар билан номланади.
Эрта эякуляция бирламчи (бир умрли) ва иккиламчи (орттирилган) шакли бўлади. Бирламчи эрта эякуляция оилавий ҳаёт ва жинсий ҳаёт бошланиши билан намоён бўлади. Иккиламчи эрта эякуляция шаклида оилавий ҳаёт бошланишида жинсий алоқа узоқлиги ва эякуляция муаммосиз бўлади. Эрта эякуляция кейинчалик пайдо бўлади.
Эрта эякуляция сабаби
Охирги йиллардаги тадқиқотлар натижалари эрта эякуляция сабаби олат бошчасининг гландуляр қисми иннервацияси – нерв таъминоти бузилиши билан боғлиқ бўлиши мумкинлиги хақида тахмин пайдо бўлди. Бирламчи эрта эякуляция сабаби бош мияда нейронлар функционал холатида бузиши сабабли бўлади. Иккиламчи эрта эякуляция эса асосан сурункали простатит, эректил дисфункция, ва гипетиреоз касалликлари белгисидир.
Олат гландуляр қисмида ортиқча иннервация бўлиши жинсий алоқа вақтида олат бошчасининг ортиқча сезувчанлигига олиб келади ва натижада эрта эякуляция содир бўлади.
Серотонин синтези бузилиши мия нейронлари функционал ҳолати бузилишига олиб келади. Серотонин етишмаслиги сабабли мия эякуляция марказига қўзғатувчи таъсир кучайиб яна эрта эякуляция содир бўлади.
Сурункали простатитда яллиғланиш сабабли патологик нерв импульслар оқибатида эрта эякуляция содир бўлиши эҳтимоли ортади.
Эректил дисфункцияси бор эркакларда жинсий алоқа вақтида эрекция ушлаб туриш муаммоси, безовталик жинсий алоқани фрикция даврини рефлектор ҳолатда эртароқ тугатилишига ва жинсий алоқани эрта эякуляция билан тугатилишига олиб келади.
Буқоқ бези касаллиги гипертиреозда тиреоид гормони ортиқчалиги сабабли миядаги сертонин назорати бузилиши сабабли ҳам эрта эякуляция ривожланади.
Барвақт уруғ тўкилиши белгилари
Эрта эякуляциянинг асосий 5 та диагностик белгилари бор:
1. Баъзан ёки доимий равишда содир бўладиган инсон назоратидан ташқари содир бўладиган олат қинга киришидан аввал ёки жинсий алоқа 2 минутгача етмай туриб уруғ тўкилиши;
2. Уруғ тўкилишини доимий ёки баъзан назорат қилиш қийинчиликлари;
3. Эркакда эрта эякуляция сабабли безовталик борлиги;
4. Баъзан ёки доимий равишда аёл шаҳватини қондириш имконсизлиги;
5. Эрта эякуляция сабабли эр-хотин орасида тушунмовчиликлар борлиги;
Шуни айтиш керакки бу критерийлар Америка Урология Ассоцияцияси ва Европа Урология Ассоцияцияси томонидан таклиф қилинган. Шунинг учун юқоридаги келтирилган 4 ва 5 критерийларга енгилроқ қараш мумкин. Чунки бизнинг аёллар юзингизга тик қарамайди, шаҳвати қонмасада буни ҳаё сабаб ёпиқ қозонни ёпиқлигича қолдираверади.
Ушбу мақолани ҳам ўқинг: Аёл оргазми ёхуд аёлнинг жинсий алоқадан лаззатланиши
Эксперт: Абдулхаев Файзулло, уролог, андролог, сексопатолог.
Бу терминларни, андрологдан бошка хеч ким тушунмайди!… Ушбу йуналиш буйича диссертация ёзмасдан, Фанлар академиясининг хакикий аъзоси булишга тажриба бор. Let,s do it
Assalomu alaykum meni savolim shundan iboratki::: men xar kun mustaxab qilganimda olotimning boshi bir soat yoki ikki soatlar orasida sovuq qotadi bu nmadan bo’lishi mumkun va shunday xolda ketaversa qanday kasalliklarga olib kelishi mumkun
Javov uchun oldindan raxmat
Savolingizni atf.uz saytimizda yozib qoldiring, iltimos. Mutaxassis javob beradi.
Assalomu alaykum meni savolim shundan iboratki, mening 3 nafar qizim not Olloh be hisob shkur, u’g’il farzamd kurishim uchun qaysi saytdan maslahat olishim kerak.
Javov uchun oldindan raxmat.
Sizga qanday maslahat kerak?