Касбим сабабли қачонки тўй-ҳашам ва тадбирларда ўтириб қолсам, аксари ҳаммаси доктор қабулига айланиб кетади. Бир куни бир катта йиғилишда ўтиргандик. Ҳамма камида 10-15 йил оилавий ҳаёт кечирган, бир нечадан фарзанди бор одамлар эди. Бир киши «аёлимни қондирганимни қандай билсам бўлади», «жинсий алоқа нормаси қанча, қанча давом этиши керак, аниқ меъёри қанақа» деб сўради. Қошиқ вилкалар тириқ тириқ қилиши бирдан тўхтади. Билсам хонада пашша хам учиб юрган экан. Лекин негадир пашша учишдан тўхтамади. Ҳолатни дарҳол тушундим. Пашша ҳаммасини биларди ва уддаларди.
Жинсий алоқа НОРМАСИ ўзи ўта БАХСЛИ мавзу. Ҳаттоки мутахассису олимлар орасида ҳам. Хар ҳолда Европа ва Америка Андрология ва Сексология Ассоциациялари, (қайсики бу Ассоциациялар дунёнинг энг нуфузли доктор ва олимларини ўзига жам қилиб бирлаштириб Андрология ва Сексология соҳаси бўйича тавсиялар берадиган энг нуфузли ташкилот), дунё олимлари бир тўхтамга шу кунгача кела олишмаган.
Ҳолат, албатта, табиий. Нимага дейсизми ? Қулоқ солинг….
Кўп тортишув ва баҳслашувлар раундларидан кейин нисбий норма деб 3-4-5 минут қабул қилинган, лекин бунга қарши олимлар кўп. Мен (тажрибам ва билимимдан келиб чиққан ҳолда) ҳам. Аслида жинсий алоқа узоқлигини 3-4-5 минут деб белгиланиши ҳақиқий норма деб тан олиниши маъносида эмас, балки кимларнинг даволанишга муҳтожлигини аниқлаш, диагностика, классификация ва илмий тадқиқтлар мақсадида белгиланган.
Узр энди хурсанд бўлишни бошлаганмидингиз 😉 !?
Сабаби оддий. Бир ўйлаб кўринг, таом ОШПАЗ эмас ХЎРАНДА истеъмол қилади. Бас, шундай экан ХЎРАНДА БАҲОЛАЙДИ. Ва хўранда ҳақ.
Овқатни ҚОРИННИ ТЎЙДИРИШ учун истеъмол қилинади, ИШТАҲА ОЧИБ ҚЎЙИШ учун эмас. Йўқ дейдиганлар ҳам бормикан-а !!!!
Эркак эякуляция қилиб уруғ тўккани қорни тўйгани. Бечора хўрандачи. «Кечирасиз НОРМАДА шунақа ёзилган» деймизми!? Қорни очга бу манзур бўлармикан…. !?!?
Ошпазнинг “Нега!? кечирасиз, таомга оҳу гўшти, қимматли чин зираворлари, итальян пармезан пишлоғи солганман»и БЕФОЙДА. Тўғри эмасми ?!?! Шунинг учун жинсий алоқа узоқлиги ҳар бир оилада ЭР-ХОТИН ОРАСИДА ҳал қилиниши керак.
Балки, қайсидир оила 1 минутга БАХТЛИ онлар нашидасини суриб ҲАЁТНИНГ ЁРҚИН ТАРАФИДА бўлса, бошқа бир оила эса 10 минут ёки 30 минутга АЖРАЛИШ ёқасида ва изтиробдадир. Шунақа!!!
Лекин суҳбатни ЭРКАКЛАР учун ёқимли нотада якунламоқчиман. Жинсий алоқа вақтининг ўзигина ҲАЛ ҚИЛУВЧИ фактор эмас. Хар ҳолда СИФАТ деган кўрсаткичи ҳали ҳеч ким БЕКОР қилмаган. Озу, лекин ширин…. 😜 . Урраа !!! (эшитилдими ёки туюлдими ?!). Воажаб, бу доно халқ мақолимизнинг бошқа бир талқинимасмикан-а.
Энди мендан розимисиз 😁 !?
Соғ-саломат бўлинг.
Узоқ йиллараро, узоқ соатлаб «Оилавий бахт» тилаб, сексопатолог Файзулло Турсунович.
Мутахассисга саволларингиз бўлса, ATF.UZ сайтида ёзиб қолдиришингиз мумкин.
салом..мени йошим 42 да негадир онанизмдан узимни тухтатолмаяпман..жинсий кувватим хам яхши эмас.лекин базида туйиб ухлаб турсам олатим каттик болиб турган болади.канийди хар сафар шундай болса дейман..олатим узогро туришини хохлайман..онанизмни юракни куввати паслашига тасири борми? жавоб учун олдиндан рахмат.