Соғлом оила - соғлом келажак

Қиз болаларда бачадондан қон кетиш (Ювенил қон кетиш)

Ювенил қон кетиши балогат ёшига етган қиз болалардада бачадондан ациклик равишда қон кетиши, тухумдонлар функциясининг бузилиши билан боғлиқ ҳолат бўлиб  гинекологик касалликларнинг қарийиб 10% ни ташкил этади.

 

Касаллик  ривожланаётган организмда салбий таъсирларнинг бўлиши билан боғлиқ,асосан ўткир ва сурункали инфекцион касалликлар ва интоксикациялар, (ангина, сурункали тонзиллит, грипп, ревматизм, пневмония), турмуш шароити, нотўғри овқатланиш (гиповитаминозлар), физик ва асабнинг зўриқиши, кўнгилсиз воқеалар — доимий психик жарохатлар, чарчаш ҳоллари қўрқув, чўчиш, бир пайтнинг ўзида психик ўзгаришлар, юрак, ўпка ва бошқа аъзоларнинг патологик холатлари сабаб бўлиши мумкин. Турли касалликлар ва зарарли таъсирлар организмнинг адаптацион холатларини пасайтириши, жинсий аъзоларнинг фаолиятини бузилишини, шунингдек гормонал баланс ва эндометрий холатини ўзгартиришига олиб келади. Бунда эндоген ва экзоген омиллар онтогенез даврида гипоталамус хужайраларининг рецептор фаолиятига таъсир этишига кўра унинг марказининг таъсирчанлиги ошади. Гипоталамус буҳолда гипофизга тўлиқ таъсир кўрсата олмайди, гонадотроп гормони кам ажралади. Бу ўз навбатида тухумдонда фолликуллар етилишига таъсир этиб, ановуляцияни юзага келтиради. Ювенил қон кетишида ановуляциянинг ўзига хос тури, фолликуллар атрезияси (ёрилмай қолиши) ёки кистага айланиб қолиши кузатилади.

Эстрогенлар узоқ вақт давомида, прогестерон оз миқдорда ажралади. Бу ҳол эндометрийда пролиферация холатини келтириб чиқаради. Гиперплазия юзага келиб, без кистали ўзгаришлар юз беради. Бу ҳол қон—томирлар ўзгаришига, некроз холатига ва қон кетиш ҳолатини юзага келтиради.

Ювенил қон кетишига ановулятор типдаги қон кетиш характерлидир, яъни фолликуллар овуляция босқичига етмай етилади. Фолликуллар шакилланади, лекин етилмай регрессияга учрайди. Атрезияланган фолликуллар эрийди ва уларда узоқ вақт фолликуляр суюқлик (кистоз атрезия) сақланади.Доимий тухумдонларда кўп атрезияланган фолликуллар тўпланади. Фолликуллардаги тўпланган гормонлар эндометрийдаги пролиферация протсессини стимуляция қилади, шунинг учун гиперплазия содир бўлади, лекин эндометрий секретор трансформацияси содир бўлмайди.

Клиникаси

Ювенил қон кетиш клиника белгиси давомий, узоқ, Кўп миқдорда, ациклик қон кетиш бўлиб , (7 кун ва ундан кўп) қон кетиши билан характерланади. Кўпинча ҳайз цикли тўхтаб қолгандан кейин (1,5 — 6 ой) қон кетиб, қизни камқонлик касалигига олиб келиши мумкин.

Ациклик қон кетиши менархе вақтидан бошланиши ёки менархедан 1,5 — 2 йил кейин, бирон инфекцион касалликдан кейин, ақлий жисмоний чарчаш туфайли юзага келади. 87% ҳолларда эндометрийда гиперпластик ўзгаришларни, аденоматоз ва атипик гиперплазия холатларини кўриш мумкин, шифокор бундай ҳолатларга эътиборли бўлиши керак.

Ювенил қон кетиш клиникасида қанча миқдорда қон йўқотганлигига боғлиқ болади: тез чарчаш, холсизлик, иштаханинг йўқлиги, бош оғриши, юрақни вақти вақти билан оғриш ҳоллари , тахикардия кузатилади. Қон анализида тромбоцитлар миқдорининг ўзгарганлиги, фибриноген консентрацияси пасайиши, қоннинг ивиш қобилияти пасайиши кузатилади.

Ювенил қон кетишда текшириш усуллари:

  1. Базал (тўғри ичак) ҳароратини ўлчаш.
  2. УТТ ўтказиш.
  3. Тўғри ичак орқали текшириш.
  4. Умумий қон ва тромбоцитлар сонини текшириш.
  5. Қонда прогестерон миқдорини текшириш.
  6. Гонадотроп гормонлар (ФСГ, ЛГ) консентрациясини аниқлаш.

Дифференциал ташхис

Бачадондан қон кетиши бир қанча бошқа касалликларда ҳам кузати-либ, бунинг дифференциал ташхисида қуйидаги патологик ҳолатларни эътиборга олиш керак бўлади:

  1. Тухумдоннинг гранулёз ҳужайрали ва мезодермал ўсмалари
  2. Бачадон ва қиндаги хавфли ўсмалар
  3. Жинсий аъзолар сили
  4. Геморрагик диатез
  5. Тромбоцитопения
  6. Гемофилия С (қиз болаларда Х омилнинг етишмаслиги натижасида қоннинг ивиши анча суст бўлади).
  7. Ангиогемофилия Виллебранд — Юргенс касаллиги — бунда қон ивишида иштирок этувчи ВИИИ омил бўлмагани учун қон кетиши узоқ давом этади.
  8. Капиллярлар токсик ва аллергик ўзгарганда.
  9. Бўқоқ бези, буйрак усти бези, диенсефал патологи

ДАВОЛАШ

Бачадондан Ювенил қон кетишни даволаш усуллари шу патологик холатни вужудга келтирган сабабларни аниқлаб, шу асосда даво чораларини қўллашдан иборат. Даволашни асосан икки босқичга бўлиш мумкин:

— қон кетишини тўхтатиш;

— ҳайз циклини тартибга солиш;

Агар касалхонага мурожаат қилган қиз болада ўткир камқонлик белгилари кузатилса: артериал қон босими пасайган, тахикардия, холсизлик, гемоглобин миқдори 70 г/литрдан паст бўлса, гематокрит 20% — бу ҳолда СЗП 300-400 мл, ифезол ва қон ўрнини босувчи эритмалар қуйиш зарур, кейин гормонал гемостаз усули ва циклик ёки синтетик прогестин билан терапия ўтказилади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.