Интим яқинлик сутнинг таркибига ҳам, сифатига ҳам, миқдорига ҳам таъсир қилмайди. Чунки:
Биринчидан, болани она сут билан боқсада, асли сутни гўдакнинг ўзи чиқариб олади. Қандайдир ғаройиб қонуният туфайли бола айнан унга қандай ва қанча сут керак бўлса, шунақасини «буюртма» қилади.
Иккинчидан, она «сут ишлаб чиқарувчи ферма» эмас. У болани боқишдан ташқари уйдаги ва айрим оналар ишдаги масалалар билан шуғулланади. Жинсий яқинлик ҳам ана шундай кундалик «ташвишлардан» биттаси холос.
Лола Аҳророва, cексопатолог-шифокор.