Ҳомиладор бўлишни режалаштирар экан, ҳар бир бўлғуси она ҳомиладорликнинг акушерлик ва эмбрионал муддати ўртасидаги фарқ тўғрисида, аёл организмининг уруғланишга тайёрланиши ҳақида олдиндан билиб қўйса ҳамда болани қоринда кўтариб юриш вақтида нималардан воз кечиш, нималардан эҳтиёт бўлиш ва ўзининг ҳамда туғилажак фарзандининг саломатлигини қандай қилиб мустаҳкамлаш кераклигини яхшилаб билиб олса ёмон бўлмайди.
Ҳомиладорликнинг 1 ҳафтаси деганда нимани тушуниш керак?
Акушерлик соҳасида ҳомиладорликнинг муддатини охирги ҳайз кўрилган кундан бошлаб ҳисоблаш одат тусига кирган. Овуляция бошланган аниқ кунни, тегишли равишда, ҳомиладор бўлганлик санасини аниқлаш ўта мушкул бўлганлиги сабабли шундай ҳисоблаш тури қабул қилинган. Агар ҳомиладорлик муддати «акушерлик» услубига таянган ҳолда ҳисобланадиган бўлса, биринчи ҳафтада ҳали ҳеч қандай ҳомиланинг мавжуд бўлиши мумкин эмас, шундай экан, биринчи ҳафтанинг ичида ҳомиладорликни аниқлаб бўлмайди.
Аслида аёл кишида овуляция циклнинг 12 14-кунларида бошланиши керак: етилиб турган тухумҳужайра уруғланишга тайёрланган ҳолда фолликуладан чиқади. Лекин амалда барчаси бироз бошқачароқ юз бериши мумкин. Овуляция ҳар бир аёл киши организмининг ўзига хос хусусиятларидан ва циклнинг давомийлигидан келиб чиқиб, циклнинг 7 8-кунларида ҳам, 20 21-кунларида ҳам содир бўлиши мумкин. Шу тариқа, ҳомиладорликнинг биринчи ҳафтаси бутун қирқ ҳафталик муддатнинг ичида энг сир-синоатли ва ҳатто ёлғондакам сезгиларга бой давр ҳисобланади, чунки уни акушер-гинекологлар фақатгина назарий жиҳатдан ҳисоб-китоб қиладилар.
Ҳомиладорликнинг биринчи ҳафтасида нималар юз беради
Таажжубланарли, лекин уруғланиш жараёнига тайёргарлик ва ҳомиладорликнинг келгуси ривожланиши тухумҳужайранинг шаклланиш босқичидаёқ бошланади: аёлнинг гормонал ҳолати, унинг асаб тизими ўзгариши ва бошқа кўп нарсалар – буларнинг барчаси ҳар ойда ҳар бир цикл давомида содир бўлиб бораверади.
Ҳомиладорлик бошланишининг биринчи ҳафтаси турлича ҳисобланиши ҳеч кимга сир эмас. Бу нарса ҳомиладорликни «ҳисоблаш нуқтаси» сифатида нимадан келиб чиқилишига боғлиқ. Агар акушерлик муддатларидан келиб чиқиб ҳисобланадиган бўлса, биринчи ҳафта охирги ҳайз кўрилган кундан бошланади, «ҳақиқатдагиси» (УЗИга натижаларига кўра айнан уни сизга айтишлиги мумкин) бўйида бўлган кундан бошлаб ҳисобланади.
1 ҳафтадаги ҳомиладорликнинг белгилари
Аслида, «акушерлик» ҳомиладорлигининг дастлабки икки ҳафтаси сирли тарзда ўтади. Бунда ҳатто бўлғуси онанинг ўзи ҳам унинг тухумҳужайраси уруғланишини билмайди. Ана шунинг учун ҳам ҳомиладорлик белгилари албатта мавжуд бўлмайди. Ҳомиладорликнинг биринчи ҳафтасида кўнгил айниш ёки сут безларининг бўртиб қолиши, табиийки, сезилмайди.
Биринчи ҳафта жуда муҳим, ҳатто ҳал қилувчи палла ҳисобланади. Кўпинча ҳомиланинг келгусидаги ривожи, ҳатто эмбрионнинг бачадонда мустаҳкам қарор топиши айнан шу паллага боғлиқ.
Эрталабки кўнгил айниб беҳузур бўлиш, овқат ҳиди ёки кечагина ўзига хуш ёққан атир-упа ҳидининг бадбўй бўлиб туюлиши ҳақида гапиришга ҳали эрта. Лекин ҳомиладорликнинг биринчи ҳафтасида турли ажралмалар чиқиши мумкин, бундан хавотирга тушмаслик керак – бу хавфли эмас ва табиий ҳолдир. Ҳомиладорликнинг биринчи ҳафтасида аёлнинг қонидаги ОХГ даражаси унчалик катта бўлмайди. Сиз бирор-бир ўзгаришларни умуман сезмаслигингиз ҳам мумкин. Бу ҳам табиий ҳолат.
Ҳомиладорлик тести, албатта, салбий натижани кўрсатади. Агар сиз соппа-соғ бўлсангиз ва гормонлар билан муаммоингиз бўлмаса, натижа айнан шундай чиқиши табиий. Ранги оқиш, зўрға кўринадиган иккинчи чизиқ унда 10 12 кунлардан кейингина юзага чиқади.
Ҳомиладорликнинг 1 ҳафтасидаги сезгилар
Биринчи акушерлик ҳафтасида ҳомиладорликнинг мавжудлиги аёл учун сирли бўлиб қолади. У ўзининг тухумҳужайраси уруғланганлигини ҳатто тахмин ҳам қилмаслиги мумкин. Бўлғуси онанинг организми ноодатий ҳолатни олдиндан сезган каби янги юмушларга мослашишга дастлабки уринишларни кўра бошлайди.
Ҳомиладорликнинг 1 ҳафтасида нималар қилиш керак
Агар аёл, унда она бўлиш истаги ҳақиқатдан ҳам мустаҳкам бўлса, у ҳолда бўлғуси ҳомилани узоқ давр мобайнида кўтариб юришга руҳан тайёрланиши керак. Эртага она бўламан деган аёл янги ҳаётни ўз танасида «кутиб олиш»га тайёр бўлиши, ушбу фикрни англаб етиши, масъулиятни ҳис этиши лозим бўлади. Зеро, ҳозирча ҳеч ким билмай турган нарса яқин орада ота-она учун катта саодатга айланиши мумкинда.
Бўлажак она учун фойдали маслаҳат ва тавсиялар:
Аёлнинг ичида янги ҳаётнинг пайдо бўлиши кутилиб турибди, ва унинг соғлиғини сақлаш бўйича мазкур даврда кўрилайтоган чоралар ҳар қачонгидан ҳам муҳимроқ ҳисобланади. Шунинг учун айни вақтда ҳомиладорликнинг биринчи ҳафтасида нималар мумкин эмаслигини яхшилаб билиб олиш лозим. Агар сиз ушбу даврдан ғафлатда қолган бўлсангиз, ишни ҳозирданоқ бошлайверинг – бу нарса болажонингизнинг келгусида яхши ривожланишига ўз таъсирини албатта кўрсатади.
- Энг муҳим тақиқ шуки, аёлнинг организмига турли хил заҳарлар тушишининг олдини олиш керак. Яъни ҳомиладорликнинг биринчи ҳафталарида тамаки ва алкоголдан тамоман воз кечинг.
- Муайян сабабларга кўра аёл қабул қилишга мажбур бўлган дори-дармонларга шифокорнинг рухсатини олиш керак. Кўпгина дорилар аёл организмида қайтариб бўлмас жараёнларни юзага келтириши мумкинлигини ҳамма билади. Шунинг учун дори-дармонларни шифокор рухсатисиз қабул қилмаслик керак.
- Қорин бўшлиғидаги органларни рентген нурланишларидан сақлаш керак. Бундай тадқиқотлар фақатгина ўта зарур бўлган ҳолларда ўтказилади!
- Стрессли вазиятлар бўлғуси онанинг соғлиғига салбий таъсир кўрсатади, шунинг учун юзага келадиган барча муаммоларни оҳисталик йўли билан ҳал этишга ҳаракат қилиш лозим. Яқинларингиз билан мунозарага борманг, ҳамкасабалар билан жанжаллашманг! Уйда эрингиз билан романтик шинам муҳитни яратиш анча мақбул бўлади, зеро жинсий алоқа ҳомиладорликнинг биринчи ҳафталарида сизга нафақат ўзни бўш тутишда ёрдам беради, балки эрингиз билан интим муносабатларингизни мустаҳкамлайди.
- Бемор одамлар билан алоқада бўлишдан иложи борича қочиш керак. Совуқ кунда илиқ кийиниб, ўзни шамоллашдан ва иситмани кўтарадиган ҳар хил касалликлардан эҳтиёт қилиш ҳомиладорликнинг биринчи ҳафтасида ўта муҳимдир. Бунда кўкларга кўтариб мақталадиган саримсоқ ва пиёз ёрдамга келади – булар ҳомиладорликнинг биринчи ҳафталарида шамоллашнинг олдини оладиган энг яхши воситалар.
- Иммунитетни ошириш ва организмни танқис микроэлементлар билан бойитиш учун ҳомиладорликнинг биринчи ҳафталарида витаминларни қабул қилиш тавсия этилади. Лекин тўлақонли тўғри овқатланишни ҳам унутмаслик керак, бу жуда муҳим эслатма. Рационингизда албатта сабзавот, мевалар, бошоқли ўсимликлар ва сут маҳсулотлари бўлиши шарт. Айниқса маҳсулотлар таркибида фолий кислотаси борлигига эътибор қаратинг – у туғма нуқсонларнинг олдини олишда ва ҳомиланинг бир меъёрда ривожланишига ёрдам беради.