Соғлом оила - соғлом келажак

Ҳомиладорликда ҳомилага хавф солиши мумкин бўлган энг жиддий ҳолатлар

Кўпинча, ҳомиладорлик муаммосиз ўтади. Лекин ҳар бир ҳомиладор аёл ҳомиладорлик учун хавфли ҳолатлар ҳақида билиб қўйгани яхши. Қуйида ҳомиладорликда энг кўп учрайдиган аҳамиятталаб 7 ҳолат келтирилган.

Шифокор ҳомиладор аёлни кузатиш давомида хавотирга солувчи ҳолатларни аниқлаш ва вақтида бартараф этиш учун керакли анализ, тест ва текширувларни мунтазам равишда ўтказиб туради. Ҳомиладор аёл ҳам ўз ҳолатидан хабардор бўлиб, хавфли аломатларни шифокорга вақтида айтиб туриши фойдадан ҳоли бўлмайди.

Бола тушиши

Ҳомиладорликнинг илк 20 ҳафтасида бола тушиши эҳтимоли мавжуд. Барча ҳомиладорликларнинг 10-20 фоизи бола тушиши билан якунланади. Уларнинг 80 фоизи эса ҳомиладорликнинг дастлабки 12 ҳафтасида содир бўлади. Ушбу даврда содир бўлган бола тушишининг асосий сабабларидан бири уруғланган тухумда хромосом нуқсонлар мавжудлигидир. Бу нуқсонлар эмбрион ривожланишига тўсқинлик қилади ва эмбрион ривожланмай тушиб қолади.

Бола тушиши

Бола тушиши аломатларига асосан қон ажралиши ва қон доғларининг пайдо бўлиши киради. Баъзида ҳомиладорликнинг илк даврида оз миқдорда қон ажралиши нормал ҳолат бўлиши мумкин. Шунга қарамай ҳомиладор аёл ўзида қон ажралаётганини кузатаётган бўлса, дарҳол шифокорга учраши талаб этилади. Шифокор махсус текширувлар ўтказиб ҳомила ҳолати ҳақида аниқ маълумот бера олади.

Ҳомила тушиши ҳақида батафсил: Ҳомила тушиши белгилари, сабаблари, бартараф қилиш ва олдини олиш чоралари

Муддатидан олдин туғиш

chala tug‘ilgan, Муддатидан олдин туғиш

Агар ҳомиладор аёлда ҳомиладорликнинг 37 ҳафтасидан олдин бачадон бўйни очилиши ёки ингичкалаши кузатилса, муддатидан олдин туғиш хавфи пайдо бўлади. Агар бола 37 ҳафтадан олдин туғилса, у чала туғилган ҳисобланади. Муддатидан олдин туғилган боланинг саломатлигида жиддий муаммолар бўлиши мумкин. Бола нормал муддатга қанча яқин даврда туғилса, шунчалик унинг яшай олиш ва соғлом бўлиш эҳтимоли юқори бўлади.

Агар бундан олдинги ҳомиладорликда бола муддатидан олдин туғилган бўлса, бу ҳақида шифокорга хабар бериш ва ўта жиддий назоратда бўлиш талаб этилади.

Муддатидан олдин туғиб қўйиш аломатларига қиндан сув кетиб қолиши, қон ажралиши, белда қўйиб юбормайдиган оғриқ ёки ҳайз кутилаётгандек оғриқ бўлиши, тўлғоқлар бошланиши киради.

Муддатидан олдин туғиш ҳақида батафсил: Муддатидан олдин туғилган бола

Преэклампсия

Преэклампсия ҳомиладорликнинг 20 ҳафтасидан ўтгач юзага келиши мумкин бўлган ҳолат. Бунда ҳомиладор аёл сийдик анализида оқсиллар аниқланади ва қон босими ошган бўлади. Агар преэклампсия даражаси юқори бўлмаса, соғлом болани ўз муддатида туғса бўлади. Лекин преэклампсия ривожланиб кетаётган бўлса, у ҳолда ҳомилага жиддий зарар келтириши мумкин. Шунинг учун болани муддатидан олдин туғдириб олиш талаб этилади.

Преэклампсия аломатлари:

  • Кучли бош оғриқ бўлиши;
  • Қон босимининг ошиши;
  • Қориннинг юқори қисмида кучли оғриқ бўлиши;
  • Юз, қўл ва оёқларнинг бирданига шишиб бориши;
  • Кўнгил айниши ва қусиш;
  • Кўриш қобилиятининг бирданига бузилиши;
  • Вазннинг кескин ошиши (ҳафтасига 3.5 кг дан ортиқ).

Ҳомила олди сувларнинг миқдори камайиши

Ҳомила олди сувлари ҳомилани ҳимоя қилади ва унинг ривожланишида иштирок этади. Ҳомила олди сувларнининг камайишига олигогидрамнион деб аталади. Бу ҳолат ҳомиладорликнинг 3 триместрида пайдо бўлиши мумкин. Олигогидрамнион бўлса, ҳомиладор аёл шифокорнинг узлуксиз назорати остида бўлиши даркор. Чунки ҳомила тўғри ривожланаётганини кескин текшириб туриш талаб этилади.

Ҳомила олди сувларининг аломатлари аниқ намоён бўлмай, асосан УТД орқали кўрилади.

Гестасион диабет

gestatsion diabet, Гестасион диабет

Ҳомиладорликнинг 24-28 ҳафталари оралиғида ҳар бир ҳомиладор аёл глукоза скрининг тестини топшириши керак. Агар ҳомиладор аёлда диабет ривожланаётган бўлса, у шифокорнинг жиддий назорати остида бўлади. Тўғри диета ва керакли жисмоний машғулотлар соғлом бола туғишга ёрдам беради. Лекин назорат қилинмаган диабетлик ҳомиладорлик бола саломатлигида жиддий муаммоларни юзага келтириши мумкин.

Гестасион диабет, асосан, аломатларсиз кечади, лекин баъзида аёлда кўриш қобилиятининг бузилиши, тез-тез чанқоқ босиши, ўта кўп миқдорда сийиш каби ҳолатлар кузатилиши мумкин.

Гестасион диабет ҳақида батафсил: Гестацион диабет — ҳомиладорлик муаммоси

Бачадондан ташқари ҳомиладорлик

Бунда уруғланган тухум бачадонда эмас, кўпинча бачадон найларида ривожланишни бошлайди. Агар ривожланаётган эмбрионни жарроҳлик йўли билан зудлик билан олиб ташламаса, бачадон найлари ёрилиб, ички қон қуйилиш юзага келади ва аёл ҳаёти хавф остида бўлади. Бачадондан ташқари ҳомиладорлик доим ҳомила олиб ташлаш билан якун топади.

Батафсил маълумот: Бачадондан ташқари ҳомиладорлик

Йўлдошнинг олдида бўлиши

Ёлдош олдида бўлиши дегани унинг ўта пастда, сийдик пуфаги олдида жойлашганига айтилади. Ҳомиладорликнинг илк даврида бу хавфли бўлмагани билан, ҳомила катталашган сари йўлдош янада пастга томон тушиб қон ажралишига, натижада боланинг муддатидан олдин туғилишига олиб келиши мумкин.

Йўлдошнинг жойлашуви ҳомиладорликнинг ўрталарида УТД орқали кўрилади. Лекин ҳомила ривожланган сари йўлдош жойлашувини юқори томонга қараб ўзгартириши ҳам мумкин.

Йўлдошнинг олдида бўлганда қон кетиши кузатилади. Бу ҳолат даражаси ўта жиддий бўлса, бола кесарев кесилиш йўли билан туғилади.

Ушбу мақолани ҳам ўқинг: Кесарча кесиш амалиёти фойдалими ёки зарар?

Манба: Uzbaby.uz