Соғлом оила - соғлом келажак

Ҳомиладорликнинг 33 ҳафтаси

Ҳаммаси жойида. Ҳомиладорликнинг 33 ҳафтаси келди. Онадаги камқонлик ўтиб кетди, болакай яна бир сантиметрга ўсган. Қорин ичи унга тобора торайиб бормоқда. Кичкинтой тушлар кўра бошлаган. Эҳтимол, ўттиз учинчи ҳафтада она ҳам тушида ёрқин ва қувноқ «мултфилмлар» кўра бошлаганининг сабаби шу билан боғлиқдир.Ҳомиладорликнинг 33 ҳафтаси

Ҳомиладорликнинг 33 ҳафтаси – боланинг вазни

Ҳомиладорликнинг 33 – 34 ҳафталик муддатида деярли ой-куни етган бола 42–44 см гача ўсган бўлади. Ҳомиладорликнинг 33 ҳафтасида меъёр доирасида ўсаётган боланинг вазни икки килограмм атрофида бўлади. Кўп ухлайди (болалар уйқуда ўсадида!), уйқунинг тез фазасида турар экан, у кўз қорачиғини қимирлатади.

Унинг юракчаси такомиллашув жараёнида бўлади, бироқ, юрак бўлмаси орасида жимиттеккина тешик қолган бўлиб, кичкинтой дунёга келгач, илк нафас олган сониядаёқ бу тешик ёпилиб кетади.

Тилида таъм сезувчи сўрғичлар шаклланган бўлади. Болажонингиз нордонни шириндан бемалол ажрата олади.

Ҳомиладорликнинг 33 ҳафтаси – қимирлашлар

Эндокрин, асаб ва иммун тизимнинг шаклланиши охирги босқичда турибди. Тана қисмлари мутаносиб бўла бошлаган. Кичкинтой тери ости ёғларини йиғишда давом этади, борган сайин юзида ажинлар камаяди, ёноқлар «ўсиб чиқади». Лекин ёғли клетчатка ҳали камроқ, бундай болалар муддатидан олдинроқ туғилганда иссиқни яхши ушлаб қололмайдилар. Уларни инкубаторда ёки грелка ёрдамида сақлаб қолишади.

Ҳомиладорлик 33 ҳафтага етганда ҳомиланинг қорин ичидаги қимирлашлари фаоллиги пасаяди. Болакай ўзига керакли озуқаларни онасидан янада фаол олиб, вазнини оширишда давом этади. Унинг қайрилиб ва айланиб туриши анча қийинлашган. Болакай енгилгина айланиб турган ҳамда қўл ва оёқчаларини силкитган вақтлар аста-секин ортда қолмоқда. Ҳозир эса кичкинтойнинг массаси ва йўлдошда жойнинг торайганлиги эркин ҳаракатланишга имкон бермаяпти. Болакайнинг ҳар бир ҳаракати қийинчилик билан бўлади.

Буюк билимдон

Ҳали туғилмаган бўлсада, кичкинтой дунёни англашга ҳаракат қилишни бошлаган ва бу жараён давом этмоқда. Бош миянинг асаб ҳужайралари ўзаро боғланиш жараёнини кечирмоқда.

Гарчанд ҳаракатланиш реакциялари ҳали тўлиқ мувофиқлашмаган бўлсада, сизнинг бўлғуси билағонингиз ўз «маълумотлар базасида» қандай қилиб тепиниш, югуриб-елиш ва кунига юз миллионлаб саволларни қалаштириб ташлаш кераклигини асос солиб боряпти – ҳаётий фаолиятнинг муҳим жараёнларини бошқариш учун жавоб берадиган асаб марказларининг шаклланиши қизғин бормоқда.

Бошқа ички органлар ҳам ўзларини энг юқори тайёрлик ҳолатига келтирмоқда. Томирларнинг деворлари йўғонлашган, уларнинг тонуси ошган, ўпкадаги алвеолаларнинг шаклланиши якунланмоқда, буйраклар қонни фильтрлаб, чиқиндиларни ажратмоқда, мия тўлиқ шаклланиб бўлган.

Қўл ва оёқчалардаги бармоқчалар индивидуал тери нақшлари билан қопланмоқда.

Она ўзини қандай ҳис қилади

Қорин катталашиб бораверади. Тос ёки кўкрак қафасидаги оғриқли ҳислар аввалгидек безовта қилишда давом этавериши мумкин. Лекин яхши томони шундаки, сиз болажонингиз тиззаси билан тепдими ёки тирсаги билан туртдими – ажрата оласиз.

Бачадон юқорига қараб ҳаракатда давом этади: мазкур босқичда у киндикдан 13 см ва қов симфизидан 33 см баландда жойлашган бўлади. Вазнингиз 9,9 кг дан 12,6 кг гача ошган. Қизил қон таначаларининг миқдори плазма ҳажмига мувофиқ кела бошлайди, камқонлик чекинади. Лекин бошқа муаммо юзага келади: сийдик тез-тез қистаб туради. Катталашган бачадон қўшни органларни босиб, қовуқни эзади, шу туфайли бўлғуси она бир кечада 5–6 мартадан ҳожатга қатнашга мажбур бўлади.

33 ҳафтада ҳомила атрофидаги сувлар туғруққача шундай ўзгармайдиган ҳажмда тўпланади.

Симптоматика

Бу ҳафтада юз бериши мумкин бўлган аломатлар қуйидагилар: қабзият, ҳазм қилишнинг бузилиши, милкларнинг қонаши, қулоқлар битиши, бош оғриғи, бел оғриши, варикоз, қўл-оёқлар спазми, оғиз сутининг ажралиб чиқиши.

Қайд этамизки, бу аломатлар юз бериши мумкин, албатта бўлади дегани эмас.

Ичкаридан енгил турткилашлар болани ҳиқичоқ тутаётганидан далолат бериши мумкин. Бу табиий жараён сизда хавотир туғдирмаслиги керак.

Қон аралаш сут

Ҳомиладорликнинг 33 ҳафтасида аёлнинг организмида одатдаги ҳолатда бўлганидан 1 литр кўп қон бўлади. Аниқроғи, мазкур муддатда қон тизими 5–5,5 литр қонни «ҳайдаш»га мажбур бўлади.

Она организми туғиш ва лактацияга тайёргарлик кўришга фаол киришиб кетган: йўлдош гормонлари сут ишлаб чиқаришга астойдил кўмаклаша бошлайди.

Шифокор киндик ва йўлдошнинг ҳолатини синчковлик билан назорат қилади – туғруққа жуда оз вақт қолган.

Уч нонушта, учта тушлик

Анорекция бўлса овқатланиш кўпайтирилиши керак. Кўп овқат еб қўйиш ва нохуш оқибатларни келтириб чиқаришдан сақлайдиган тарзда рационингизни режалаштиринг, сизнинг нонушта ва тушликларингиз ноқулайлик ва муаммо эмас, балки роҳат келтирадиган ва қулай бўлсин.

Кўплаб ҳомиладор аёллар ўз тажрибалари билан ўртоқлашиб, «катта» тушликни икки-уч қисмларга бўлиб ташлаш маъқул эканлигини тасдиқлайдилар. Натижада сиз кунига кам-камдан олти-етти марта овқатланасиз. Шу орқали очликни ҳам сезмайсиз, ошқозонда оғирлик пайдо бўлишининг олдини ҳам оласиз.

Тўғри овқатланиш ва яхши кайфият, кўплаб махсус ёки бадиий адабиётлар мутолаа қилиш сизнинг ҳаётингизга ўша «оналик», меҳрибонлик, руҳий хотиржамлик оҳангларини олиб келади, бу оҳанглар энди мангу сиз билан.

Манба: Homiladorlik.uz

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.