Соғлом оила - соғлом келажак

Ҳомиладорликнинг 32 ҳафтаси

Онанинг қадам ташлаши тобора оғирлашиб боради: бу ҳомиладорликнинг 32 ҳафтаси аломатларидан. Қорин ичидаги болакай борган сайин сезиларли бўлиб, фаоллашиб боради. Туғруқ кунларига саноқли вақт қолган.Ҳомиладорликнинг 32 ҳафтаси

Она аёллар маслаҳатхонасига икки ҳафтада бир марта қатнайди, агар тез тўлишаётганлигини сезса, мазкур муддатда углеводлар ва сут истеъмолини тўхтатса бўлади.

Ҳомиладорликнинг 32 ҳафтасида боланинг вазни

Сиз ҳомиладорликнинг 32 ҳафтасидасиз – боланинг вазни мунтазам ортиб боради. Охирги ой давомида болакай тахминан 900 грамм вазн йиғган бўлиб, ҳозир у икки килограммгача (1800 – 1900 грамм) оғирликка эга, унинг бўйи бош учидан товонигача – 42 см ни ташкил этади. 32 ҳафтада боланинг бўйи ва вазни ўзига хос тус олади ва наслига боғлиқ ҳолда ўсишга тайёр бўлади (ота-онасининг бўйи ва вазни ҳамда шунга ўхшаш параметрларга боғлиқ равишда).

Ҳомиладорликнинг 32 ҳафталик босқичида иммун тизимнинг шаклланиши содир бўлади, болакай иммуноглобулинлар олади ва унинг организми туғилгандан кейинги дастлабки ойларда уни ҳимоя қила оладиган антижисм ишлаб чиқишни бошлайди.

Кичкинтойнинг суяклари ўсишда ва оғирлашишда давом этади. Ёғли тўқима бутун тана бўйлаб бир маромда тўплана бошлайди, у айниқса юз қисмида сезиларли бўлади. Ажинлар текисланиб, чеҳрада чирой пайдо бўлади, янги туғилган чақалоқларга хос бўлган юз ифодалари вужудга келади.

Таъсирланиш

Кичкинтой атрофдаги товушларни жуда яхши эшитади. Уларнинг кўпига болакай кўникиб ҳам қолган: она томирларидаги қоннинг шовқини, онанинг юрак уриши, нафас олиши, овози бола учун аллақачон кундалик товушларга айланган. Отасининг овозини, одатдаги маиший шовқинларни ажрата олади. Айнан шу туфайли ҳомиладорлик 32 – 33 ҳафталарга етганда кичкинтойга алоҳида эътибор зарур: у билан гаплашиш, унга болалар қўшиқларини айтиб бериш, у энг чиройли, соғлом ва дунёдаги энг севимли одамча эканлигини унга уқтириб бориш муҳим! Чақалоқ туғилгач, у онасининг қорнида эшитган онаси ва отасининг овозларини дарҳол таниб олади.

Асаб тизими ривожланишда давом этади ва эндиликда, ёруғлик унинг кўзига туша бошлаганда унинг кўз қорачиқлари тораяди.

Болакай бу муддатда анча фаоллашган бўлади, баъзан шунчалик фаол бўладики, ҳатто сиз унинг қандай қилиб айланаётгани ва қайрилаётганини ҳам сезишингиз мумкин бўлади. Лекин ўсаётган бола учун жой тобора торайиб бораверади ва кўп ўтмай, болакай боши билан пастга қараган ҳолатни эгаллаб олади – бу имилламаган ҳолда ва асоратларсиз ташқарига чиқиш учун энг қулай ва тўғри жойлашувдир.

Ҳомиладорликнинг 32 ҳафтаси – қимирлашлар

Болакай қорин ичида қўллари ва оёқчалари билан фаол тарзда тепиниш, турткилаш ва тақиллатишда давом этади. Агар сиз ҳомиладорликнинг 32 ҳафтасида турган бўлсангиз, қимирлашлар турлича бўлиши мумкин: баъзида оналарни боланинг қўққисдан «жим бўлиб қолиши» ёки, аксинча, сесканиб тушиши қўрқитиши мумкин. Бу муддатда болакайнинг анчагина ўсиб қолганини ҳамда ташқаридан келадиган ҳар қандай шовқинни аниқ-тиниқ эшитишини, кун ва тунни ажрата олаётганини, шунингдек онаси ноқулай ҳолатни эгаллаганда айрим ноқулайликларни ҳис этишини тушуниш керак.

Она ўзини қандай ҳис этади

Ҳомиладорликнинг 32 ҳафтаси етиб келди – ҳомиланинг вазни мунтазам катталашиб боради, табиийки, бу ҳол аёл учун баъзи ноқулайликларни келтириб чиқаради. Киндик тобора чўзилиб боради, қориндаги қора чизиқча янада тўқроқ рангга кириши мумкин. Бу хафа бўлиш учун асос эмас – ҳаммаси туғруқдан кейин жой-жойига тушади. Бачадон киндикдан 12 см ва қов симфизидан 32 см баландликда жойлашган. Ўсаётган қорин талай ноқулайликларни келтириб чиқаради, айниқса болакай қўққисдан қовурғангизга тисланиб олса ёки қўполлик билан бирдан турткилаб қолса, шундай бўлади. Бу ҳатто оғритади ҳам. Гавда назоратини давом эттиринг ва иложи борича тик ўтиришга ҳаракат қилинг.

Ҳомиладорликнинг ушбу муддатида кўпинча организмда суюқликнинг туриб қолиш ҳоллари кузатилади, бу эса веналарнинг бўртишига ҳамда тўпиқ ва қўлларнинг шишишига олиб келади. Вақтинча тор кийимлар мавжудлигини унутган, узукларни эса, агар улар сиқса ва ҳалақит берса, ечиб, қутичада сақлаган маъқул.

Ҳомиладорликнинг 32 ҳафтасида бачадон қисқариши тез-тез содир бўлади.

Ҳомиладорликнинг 32 ҳафтасида кўп сувлилик

Ўз болажонининг туғилишини кутаётган ҳар бир она бўлғуси одамча олдидаги бутун масъулиятни аниқ англаши керак. Шунинг учун у шифокор ҳузурига ўз вақтида бориши ва ҳомиладорлигининг ҳолати ҳақида батафсил маълумотга эга бўлиши керак. Шу билан бирга эҳтимол бўлган муаммолар хусусида китобларни ўқиш мақсадга мувофиқ, зеро, улар ҳақида олдиндан хабардор бўлинса, муаммоларни четлаб ўтиш мумкин бўлади. Масалан, айрим ҳолларда аёлларда ҳомиладорликнинг 32 ҳафтасида кўп сувлилик ривожланиши мумкин. Бу ҳолат патология ҳисобланади. Кўп сувлилик жуда кам, бор-йўғи 2% ҳолатда учрайди. Бунга кўпинча аёлдаги муайян сурункали касалликлар сабаб бўлади.

Ваҳима қилишнинг эса ҳожати йўқ! Гинекологга вақтида борилса, алоҳида қийинчиликларнинг олдини олса бўлади, албатта. Шифокор чорасини кўради, муаммо бартараф этилади.

Билимлар уммони

Ҳомиладорликнинг 32 ҳафтаси – бола кўтариб юришнинг бир қанча ойи ортда қолди дегани! Энди туғруқ ҳақида ҳам ўйлайдиган вақт келди: қаерда ва қандай шароитда у бўлиши керак. Бўш вақт топилди дегунча оналар туғруқхонага ётиш масаласига тааллуқли билимларини ошира бошлайдилар: туғруқ бўлимида бу қандай содир бўлади, ўзи билан бирга нималарни олиш керак, ким кузатиб боради.

Агар ҳомиладорлик маромида ўтган бўлса, туғруқхонага бевосита кутилаётган ходисадан олдин борилади ёки «тез ёрдам» олиб кетади. Лекин бошқача вариантлар ҳам бўлиши мумкин. Туғруқхонага туғруққача икки ҳафта аввал ётиш кераклигини шифокорингиз белгилайди.

Ўзингиз билан албатта ҳужжатларни, шу жумладан тиббий ҳужжатларни, шахсий буюмларингизни, гигиена ашёларини олишингиз зарур. Ўз идиш-товоғингиз, кўрпа-тўшагингиз, кийимларингизни сиз танлаган туғруқхона шароитидан келиб чиқиб оласиз. Шу боис бу масалаларни олдинроқ ҳал қилиб қўйган маъқул.

Режадаги УЗИ

Ҳомиладорликнинг 32 – 33 ҳафталарида одатда режадаги учинчи УЗИни тайинлашади, унинг ёрдамида шифокор боланинг ички органлари ҳолати, унинг ётишини баҳолайди, киндикка ўралиб қолиш бор-йўқлигини қарайди.

Бу муддатда боланинг ўлчамини аниқ-пухта кўриш, унинг ҳомиладорликнинг тегишли муддатига мувофиқ келишини, йўлдошнинг етилганлик даражасини, ҳомила атрофидаги сувларнинг ҳолатини (ҳар ҳолда энди ҳомиладорликнинг 32 ҳафтаси келган: ҳомиладорликда камсувликни (агар у мавжуд бўлса) вақтида аниқлаш керак), бачадон бўйнининг ҳолатини белгилаш мумкин бўлади.

Яъни, барча тўла-тўкис ва туғруқ учун зарур бўлган маълумотга шифокор хозирдан эга бўлади.

Қўшиқ айтамиз, гаплашамиз

Агар сиз ишлайдиган аёл бўлсангиз ва ҳеч ҳам ишингизни ташлашни истамаётган бўлсангизда, 32 ҳафтада бунга қарор қилиш вақти келди. Сиз туғиш олдидан куч тўплашингиз лозим.

Ҳомиладорликнинг ушбу бебаҳо ҳафталарини ўзингиз ва қорнингиздаги кичкинтойга бағишлаш лозим: у билан гаплашинг, унга кўпроқ қўшиқлар айтинг. Осойишта, зўриқишсиз ва қизғин чораклик режаларсиз вазиятда эса сиз тезроқ ва маънавий жиҳатдан самарали тарзда туғруққа тайёрлана оласиз.

Манба: Homiladorlik.uz

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.