Соғлом оила - соғлом келажак

Ҳомиладорликнинг 29 ҳафтаси

Декрет таътилига чиқишдан олдинги охирги ҳафта – ҳомиладорликнинг 29 ҳафтаси етиб келди. Баъзи бахтли аёллар аллақачон декретга чиқиб бўлишган, ва ниҳоят улар бутун диққат-эътиборларини тўлиғича ҳомиладорликнинг якуний босқичига қарата оладилар. Энди сиз ҳар бир янги белгини сабрсизлик билан кутасиз ва кичкинтой билан учрашувга тайёргарлик кўрасиз.Ҳомиладорликнинг 29 ҳафтаси

Шифокорга тез-тез қатнашингизга тўғри келади, ёш оналар мактабига ҳам бориш вақти яқинлашмоқда. Ўзингизнинг янги ҳолатингизга кўникма ҳосил қилиб боринг: танангиз учун қулай ҳолатларни қидиринг, кун тартибини ўз ҳолатингизга мосланг, яқинларингиз ёрдамини қабул қилинг.

Аёл. Кун тартиби ва вазн назорати

Агар сиз ҳомиладорликнинг 29 – 30 ҳафталарида турган бўлсангиз, бу муддатда энг муҳим нарса вазнни назорат қилиш ҳисобланади. Шифокорингизга қулоқ солинг, интизомли мижозлардан бўлинг. Ортиқча вазн сизга ҳам, болага ҳам керак эмас. Кичкинтойингиз қандай оғирликда бўлиши кераклигини тақдир измига қўйиб қўйинг. Унинг катталиги сизнинг тос суягингиз ҳажмига «мослашиб» олаверади. Табиий ўсиш қонуниятларини ўзгартираман деб ўйламанг: ортиқча еманг, поливитаминлар узлуксиз қабул қилиниши мумкин эмас. Уларни қабул қилиш муддати ва миқдорини сизга шифокорингиз айтади.

Жиғилдон қайнаши, кўнгил айнаши, белдаги оғриқлар, уйқусизлик – буларнинг ҳаммаси ҳомиладорликнинг 29 ҳафтасида юз бериши мумкин. Лекин бу ноқулайликларнинг ривожланмаслиги сизнинг иродангизга боғлиқ. Кам-камдан есангиз жиғилдон қайнаши унчалик сезилмайди. Ноқулай ҳолатда ўтирманг, ўзингизга қулай бўлган поябзалда юринг – шунда бел оғриқлари қийнамайди. Имкон борича муайян бир вақтда ва ҳавоси шамоллатиб тозаланган хонада ухланг.

Ҳомиладорликнинг 29 ҳафтаси – ҳомиланинг ривожланиши

Агар бола 29 ҳафтада туғиладиган бўлса, унинг яшаб қолиш имконияти юқори бўлади. Болага худди онасининг қорнидаги шарт-шароитни муҳайё этадиган махсус жиҳоз керак бўлади, бироқ 90% имконият боланинг ўзида мавжуд – бу эса яшовчанликнинг юқори даражаси ҳисобланади.

Ҳомиладорлик ўзининг 29 ҳафтасига етган давр бола ривожланишининг фаол тарзда оқ ёғ йиғаётган, вазни оғирлашаётган палласи ҳисобланади. Дарвоқе, ҳозир кичкинтойнинг ёноқлари дўмбоқлашиб қолган. Ёғ ҳам биринчи навбатда йиғиладиган, ҳам биринчи сўрилиб кетадиган жой ёноқлардир. Азалдан буён шундай бўлиб келади, бунинг ҳикмати шундаки, болакай ҳаётининг энг аҳамиятли биринчи йилида онасининг кўкрагини эмиши осонлашади.

Гўдак худди янги туғилган чақалоқдек кўринишга эга бўлади. Ҳомиладорликнинг охирги ҳафталаридаги унинг асосий вазифаси – вазн йиғиш ва ўпкасини мустақил катта ишга тайёрлашдан иборат.

Кичкинтойнинг эшитиш, кўриш, ҳид ва таъм билиш қобилиятлари шаклланган. У ёруғлик ва қоронғиликни ажрата олади, тўғри, ҳали унда назарини маълум нуқтага жамлаш лаёқати мавжуд эмас. Туғилиш вақтида бу лаёқатга ҳам эга бўлиб қолади.

Ҳомиладорликнинг 29 ҳафтаси – боланинг вазни

Бу боланинг юрак уришини эшитса бўладиган вақтдир. Болакай анча йириклашган, бу унинг ички органларини яхшилаб кўриш ва эшитишга имкон беради. Агар сиз ҳомиладорликнинг 29 ҳафтасида турган бўлсангиз, боланинг вазни 1200 граммдан кам бўлмаслиги керак. Кичкинтойнинг бўйи 35 сантиметрдан узун бўлиши мумкин.

Ҳомиладорликнинг 29 ҳафтаси – қимирлашлар

Боланинг ҳаракатларини кўпроқ сезиш мумкин, агар сиз ҳомиладорликнинг 29 ҳафтасида турган бўлсангиз, бу ажабланарли эмас. Кичкинтойни ҳиқичоқ тутиши, кўзини очиб-юмиши, чўчиб сесканиши ёки қўлчалари ёхуд оёқчалари билан ўйнаши мумкин. Кичкинтойнинг ҳар бир ҳаракати онасига аниқ-тиниқ сезилиб туради. Бу ҳол ёқимсиз ҳиссиётларни келтириб чиқармайди, албатта, лекин баъзи ноқулайликлар юзага келиши аниқ.

Туғруқдан кейинги депрессиянинг олдини олишнинг айни вақти

Ҳомиладорликнинг 29 ҳафтаси – сиз декрет таътилини олиш арафасидасиз. Бу ҳаётингизнинг янги босқичи бошланаётган даврдир, энди бутун диққат-эътиборингиз, юмушларингиз, хаёл ва ҳиссиётларингиз болага қаратилган бўлади. Болалар тарбиясига оид яхши китоблар ўқишнинг айни палласи келган. Олган билимларингиз сизга асқотади, лекин чақалоғингиз туғилгандан кейинги биринчи ойларда бундай адабиётни ўқиб ўтиришга вақт кўп бўлмайди.

Болалар туғилиши билан боғлиқ бўлган қайғули филм ва кўрсатувларни кўрмаган маъқул. Фақат ижобий ҳиссиётлар, болаларнинг дунёга келиши билан боғлиқ қизиқарли воқеаларни томоша қилинг. Руҳий жиҳатдан киши ўзини ҳар нарсага тайёрлашга қодир бўлади, шунинг учун сизнинг асосий вазифангиз – соғлом, муваффақиятли туғруқларга ҳамда келгусидаги воқеликларни тўғри, ўз борича қабул қила олишга тайёргарлик кўришдан иборатдир. Туғруқдан кейинги депрессиянинг олдини олиш ҳозирдан бошланади.

Зираворлар ва аллергенларсиз

Барча нарсалар аввалгидек қолади: қовурилган овқатлар, аччиқ, дудланган, тузланган нарсаларни емайсиз. Зираворлар, хамирли овқатлар ва ширинликлардан деярли воз кечамиз. Мевалар, сабзавотлар, творог, бўтқа, балиқ ва гўштнинг ёғсиз хилидан тановвул қилинг. Агар шишлар бўлса, суюқлик ичиш тартибига тузатишлар киритамиз.

Аллерген моддалари мавжуд бўлган овқатдан ҳам ўзимизни тиямиз.

Фақат умумий таҳлиллар ўтказилади

Одатда, умумий сийдик ва қон таҳлилидан ташқари, мазкур муддатда бошқа таҳлиллар тайинланмайди. Кўпинча флора учун ҳам суртма олинади. Ултратовушли текширувни фақат кўрсатма бўйича тайинлашади.

Яқин орада сиз шифокорга янада кўпроқ қатнайдиган бўласиз. Шундай қилсангиз, ўзингизнинг ҳам кўнглингиз хотиржам бўлади: сизни хавотирларингиз қурбони бўлишга йўл қўймайдиган мутахассиснинг мунтазам назоратида бўласизда.

Агар ўз устингизда ишласангиз…

Агар сиз ўз вазнингизни назоратда ушлаётган, тўғри овқатланаётган ва майли, озгина бўлсада, шифобахш гимнастика билан шуғулланаётган бўлсангиз, бу ишларингиз учун кўпчиликдан тасанно эшитишингиз ажаб эмас.

Кўпчилик аёллар ҳеч қачон сочлари ҳомиладорлик вақтидагидек тез ўсмаганлигини қайд этишади. Бу жуда тўғри, гормонал ўзгаришлар гажаклар ҳолатига кўпинча ижобий таъсир кўрсатади.

Сартарош, маникюр бўйича мутахассис олдига боришдан воз кечманг. Ҳозир сизнинг гўзал бўлиб юришингиз бу ажиб ҳолатни ҳаётингизнинг энг бахтли даврларидан бир эсдалик сифатида эслаб қолиш учун яна бир ажойиб имкониятдир.

Манба: Homiladorlik.uz

Мақола сизга ёқдими? Ундай бўлса, баҳоланг!
1 баҳо2 баҳо3 баҳо4 баҳо5 баҳо

Загрузка...

Телеграмдаги расмий каналимизга аъзо бўлинг!

Аъзо бўлиш
loading...

Изоҳлар

  1. Jamalova Gavhar

    Ochig’inI aytganda bu dnk.uz sayti menga juda yoqdi sababi o’zimni qiziqtirgan hamda anchadan beri javob izlab yurgan savollarim javobini topdi. Men homilador bo’lganligim sababli bu yerda yozilgan barcha ma’lumotlar men uchun qiziq va muhum. Bo’sh voqt topishim bilan dnk.uz saytiga kirib ayol kishi uchun muhum ma’lumotlarni o’qiy boshlayman. Osio ayollari uyalchangligi sababli genekolog huzirida ayrim savollarni berishga tortinadi shu sababdan ham ayrim oilalarda er-xotin o’rtasida kelishmovchiliklar yuzaga keladi bu sayt orqali esa er-xotin o’zlariga kerakli va qiziqarli savollarga javob topishadi. Dnk.uz sayti yaratuvchilariga kotta Rahmat!!!

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *