Соғлом оила - соғлом келажак

Ҳомиладорликнинг 28 ҳафтаси

Ҳозир сиз ҳомиладорликнинг еттинчи ойи ўртасида турибсиз. 28 ҳафта – бу энди учинчи триместр дегани. Туғруққача унчалик кўп вақт қолгани йўқ, лекин унга тайёргарлик ҳам кўриш керак. Баъзида сезиладиган лоҳаслик дам олиш кераклигини эслатиб турсада, кўпчилик аёллар бу муддатда ишлашда давом этишади. Дарҳақиқат, декрет таътилига ҳам оз қолди.Ҳомиладорликнинг 28 ҳафтаси

Сиз ҳали ҳам одатдаги кун тартиби билан яшаяпсиз, лекин бу ўзгалар кўмагига муҳтож эмаслигингизни билдирмайди. Ҳомиладорликнинг 28 ҳафтасида бирор хавфли юмуш билан шуғулланманг: оғир юк кўтарманг, парда илманг ва кийимларни дорга османг, чарчатадиган ишларни қилманг.

Ҳомиладорликнинг 28 ҳафтаси – қимирлашлар

Кичкинтойнинг қимирлашлари анча кучайган – ҳомиладорликнинг 28 ҳафтасида ҳомила етарлича фаоллашган бўлади. Оналар қориннинг тери қоплами устиданоқ болажонларининг ўзгариб турган ҳаракатларини аниқ-тиниқ ҳис этишлари, ҳатто кўришлари ҳам мумкин. Баъзида қорин ўнг томонга силжийди, кейин эса аксинча, чап томонга оғади. Агар сиз ҳомиладорликнинг 28 ҳафтасида бўлсангиз, боланинг қимирлашларидан қутула олмайсиз! Бу ҳолат ҳомиладорликнинг ўттиз иккинчи ҳафтасига қадар давом этади. Шундан сўнг болага бачадон торлик қилади, унинг фаоллигини бунчалик аниқ сезмайдиган бўласиз.

Демак, 28 – 29 ҳафталардаги ҳомиладорлик: бу даврга келиб сиз 9 кг атрофида вазн тўплагансиз. Ўзингизни бир оз бесўнақай ҳис этсангизда, ушбу қўшимча вазн сизга ҳали ҳам анча ҳаракатчан бўлиш имконини беради. Кўпгина лоҳасликларга кўникиб бўлгансиз, зеро, уларнинг ҳаммаси сизни безовта қилмаслиги ҳам мумкин. Кимнидир иккинчи триместрнинг ўртасидан бошлаб жиғилдон қайнаши қийнайди, кимдир эса жиғилдон қайнаши ҳам, кўнгил айниши ҳам, орқадаги оғриқлар ҳам четлаб ўтади.

Ҳомиладорликнинг 28 ҳафтаси – ҳомиланинг вазни

Ҳомиладорликнинг 28 ҳафтасидаги муддатда: ҳомиланинг вазни бир килограммдан ошади, кичкинтой танасининг катталиги 34 см гача етиши мумкин. У энди анча катта бўлиб қолган, жуда ўзгарган – кўз қисиш ва ширин ҳамда нордон таъмни ҳис қилишни ўрганган.

Лекин ҳозирча болада бирор-бир таъмни афзал билиш кўникмаси мавжуд эмас. Кўпинча у онасини ёқлайди. Шунинг учун агар она ўткир қайла ва зираворлар мухлиси бўлса – болакай беихтиёр уларга кўникади.

Ҳозир болага соғлом таъмларни сингдириш мумкин!

Ҳомиладорликнинг 28 ҳафтасида ҳомиланинг аҳволи

Ҳомиланинг вазни 1300 граммга етиши мумкин, у анча қувватга тўлган ва кучли бўлиб қолган. Сиз буни баъзида унинг оғриқли туртишларидан ҳам ҳис этаётган бўлсангиз ажаб эмас. Қизиғи, кичкинтой кундузи камроқ қимирлаб, тунда эса «жазава отига миниши» мумкин. Бунинг боиси оддий: онанинг ҳаракатлари болани кундузи тинчлантиради, тебратади. Шунинг учун у айнан кундузи ухлашни ўзига лозим топади.

Кўп болалар бу вақтга келиб бошини пастга қаратиб тўғри ҳолатга келиб олишади. Лекин сизнинг болангиз ҳали ҳолатини ўзгартирмаган бўлса, ҳалитдан хавотирга тушманг, у ҳали ағдарилиб олишга улгуради.

Ҳомиладорликнинг 28 ҳафтасида туғилган болалар яшашга қобил бўлишади. Гарчанд бунинг эҳтимоли унча катта бўлмасада, лекин бугунги тиббиёт бундай жимитларни парваришлашга тобора дадил киришмоқда.

Қўрқувсиз ва хавотирсиз

Кўпинча бу вақтда аёллар барвақт туғиб қўйишдан ва асоратлардан чўчимайдиган бўлиб қолишади. Йўлнинг катта қисми босиб ўтилган, бўлғуси она ҳаммаси яхшилик билан тугашига руҳий жиҳатдан ўзини ишонтирган. Қолаверса, декрет таътилига оз қолганлиги ҳам кишининг кўнглини кўтаради.

Психолог қабулига ёзилиб қўйиш ортиқчалик қилмайди. У қўрқув ва хавотирларни енгиб ўтишга ёрдам беради, эҳтимол, шунчаки ўзингиздаги ҳолатнинг ажойиб қирраларини кўришингизни таклиф қилар.

Соғлом озиқланишга аҳд қилдингизми? Мақсадингиздан оғишманг

Агар шифокор сизда шишлар пайдо бўлганини кўрса, суюқлик ичиш тартибингизни ўзгартиришни маслаҳат беради. Уни қандай ўзгартириш кераклигини якка тартибдаги тавсиялар асосида ҳал қиласиз. Мазкур муддатда ҳам тузни истеъмол қилиш жуда кам миқдорга келтириб қўйилган. Маринадлар, консерваланган маҳсулотлар, аччиқ салатларни емасликка ҳаракат қилинг. Агар соғлом овқатланишга ҳомиладорликнинг биринчи ҳафталариданоқ аҳд қилган бўлсангиз, ҳеч қандай тақиқ ва чекловлар сизни чўчита олмайди.

Димланган сабзавотлар, янги узилган мевалар, сут-қатиқ маҳсулотлари, мол гўшти, донли ўсимликлар, морс ва ичимлик суви – сизга ҳозирда керак бўлган таомноманинг оддий компонентлари мана шулар бўлади.

Резус-конфликт текшируви

Агар қонингиз резуси манфий бўлса, эҳтимолки, сизга антитана учун таҳлил топширишни тайинлашади. Бу она ва боланинг резус-конфликти ривожланмаётганлигини ташхислаш учун керак.

Энди одатий бўлиб қолган сийдик ва қон таҳлилларини шу ҳафтада кўрикдан ўтказиш арафасида тайинлашади. УЗИни фақат алоҳида кўрсатмалар бўйича ўтказишади.

Вазн ҳамма нарсани ўзгартиради

Вазнингиз ўзгардими, табиийки, қадди-қоматингиз, қадам ташлашингиз ҳам ўзгаради. Ўз ўлчамингиздаги чиройли кийимларни кийиб юринг, сиз ва болангизга ортиқча ноқулайлик туғдирадиган тор кийимларни кийишга уринманг.

Қорин терисида ортиқча муаммолар юзага келмаслиги учун тилим-тилим атрофик чандиқларга қарши ёғларни суртиб туришни унутманг. Ҳозир танангизга алоҳида меҳр билан қилинадиган парвариш жуда керак.

Манба: Homiladorlik.uz

Мақола сизга ёқдими? Ундай бўлса, баҳоланг!
1 баҳо2 баҳо3 баҳо4 баҳо5 баҳо

Загрузка...

Телеграмдаги расмий каналимизга аъзо бўлинг!

Аъзо бўлиш
loading...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *