Соғлом оила - соғлом келажак

Ҳомиладорликнинг 22 ҳафтаси

Ҳомиладорликнинг 22 ҳафтаси – кичкинтойнинг организми борган сайин такомилига етиб боради. Болакай онасига чамбарчас боғланган, шу жумладан эмоционал жиҳатдан ҳам. Сизнинг барча ҳис-ҳаяжонларингиз болага ўтади.Ҳомиладорликнинг 22 ҳафтасиСиз учун узоқ вақт тик туриш, ўтириш, бир хилдаги юмуш билан шуғулланиш оғирлик қилаётган бўлса эҳтимолдан холи эмас. Ҳомиладорликнинг кейинги кечиши ва кичкинтой ўзини қандай ҳис қилиши бўлғуси онанинг қанчалик ўз парвариши билан шуғулланиши ва ўз организмига эҳтиёткорона муносабатда бўлишига боғлиқ.

Ҳомиладорликнинг 22 ҳафтасида нималар юз беради

Интизом – рисоладаги бўлғуси онанинг яхши сифатларидан асосийси. Ухлаганда иложи борича фақат чап ёнбошда ётасиз, ўтирганда стул ёки диван суянчиғига суянган ҳолда қулай ўтирасиз, оёқни оёқ устига ташлаб ўтирмайсиз. Эсингиздан чиқмасин, ҳозир ҳар бир ҳаракатингиз икки киши – сиз ва кичкинтойнинг фаровонлиги учун хизмат қилади.

Вақтни беҳуда ўтказманг: кучингиз ҳозир етиб турган ишни учинчи триместрда амалга оширишингиз амримаҳол бўлиб қолади. Кўпроқ сайр қилинг, музей ва кўргазмаларга боринг, табиат қўйнига чиқинг. Ҳозир бунга имконият бор экан, албатта фойдаланиб қолинг. Чунки вазнингиз тобора оғирлашиб боради, қорин муттасил ўсади, бел ва оёқларга тушадиган юк оғирлашиб бораверади.

Кўп аёллар учун энди бандаж кийиш вақти келган бўлади, у белга тушаётган юкни бироз енгиллаштиради. Бандажни танлашдан олдин албатта доктор билан маслаҳатлашинг. Зарурат бўлганда ҳомиладорлар учун мўлжалланган гимнастикага қатнашни бошланг, бу соғлиғингизни бир маромда ушлаб туришга ёрдам беради ва ортиқча вазн организмга «ҳужум» қилишига йўл қўймайди.

Ҳомиладорликнинг 22 ҳафтасида ҳомиланинг аҳволи

Сизнинг кичкинтойингиз кунига икки юз мартагача ҳаракатлар бажаради, албатта буларнинг ҳаммасини сиз эшитмайсиз. Лекин болакай сизга сезиларли даражада кўп ҳаракат қилаётган бўлса, эҳтимол унга кислород етишмаётган бўлиши мумкин. Балки сиз кам сайр қилаётгандирсиз. Ҳомиланинг бундай ҳаракатидан докторни хабардор қилинг, у кичкинтойнинг бундай серҳаракатлигининг сабабини аниқлайди.

Ҳомиладорликнинг 22 ҳафтаси – кичкинтой учун фаол тактил англашлар даври ҳисобланади. У ўз юзини силаши, қўллари билан ушлайдиган ҳаракатлар қилиши, бачадон деворини дўпиллатиши мумкин. Болакай шунчаки бармоқчаларини сўришни яхши кўради. Ҳомиладорликнинг 22 ҳафтасида қимирлашлар аниқ-тиниқ сезилади. Ҳозир бола ухлаяптими ёки уйғоқми – осон аниқлаш мумкин. Кичкинтой – энди шаклланиб бовлган кичкина одамча бўлиб қолган, у ёруғликни қоронғиликдан, онанинг ўзгариб турувчи кайфиятини ва оҳангдор мусиқани осонликча ажрата олади. Боланинг ғимирлашлари ва туртинишларига албатта қулоқ солиш лозим: у сизга нотўғри ўтирганингиз, ётганингиз ёки жуда баланд овозда гаплашаётганингиздан «хабар» бериши мумкин.

Эмоционал жиҳат: ўнғайсизликларни ҳайданг

Кўпгина оналар ушбу муддатдаёқ уларнинг қадам ташлаши ўзгариб қолганлигини, чаққон эмасликларини, бироз бесўнақайлашиб қолганликларини сезадилар. Агар кимдир бундай ўзгаришларга бамайлихотир муносабатда бўлса, кимлардир ўзида ўнғайсизлик сезади. Бу пайтда албатта яқинларнинг қўллаб-қувватлаб туриши аҳамиятга эга бўлади. Лекин ҳамма нарсани уларнинг зиммасига юкламанг, юз бераётган ўзгаришларга нисбатан ўзингизни муносиб тутинг.

Янги-янги кийимлар билан ўзингизни хурсанд қилинг, сочингиз турмакларини ҳар хил қилиб кўринг, кўпроқ ҳордиқ чиқаринг. Эҳтимол бу ҳаётингиздаги энг гўзал ва ажойиб даврдир, уни муносиб тарзда ўтказиш керак.

Овқатланиш қоидаси: тез-тез ва ёғсиз таом енг

Овқатланиш бўйича кундалик тутишни бошласангиз тўғрироқ бўлади. Вазн тезкор суръатда ошаверадиган палла келди. Ҳамма нарсани еяверадиган бўлсангиз, семириб кетиш хавфи кучаяди. Бу эса ҳомиладорликнинг кечиши, туғруқ ва умуман, ёш хонимнинг кўринишига таъсир кўрсатади.

Гарчанд сиз витаминли комплексларни қабул қилаётган бўлсангизда, фойдали моддаларни озиқдан ҳам олишга ҳаракат қилинг. Ёғли гўштлардан кўра мол гўштини ўзингизга лозим кўринг. Маёнезли салатнинг ўрнига зайтун ёғи солинган сабзавотли енгил салатларни енг. Ёнғоқлар, қуруқ мевалар, творог, димланган сабзавотлар – буларнинг ҳаммасини албатта тез-тез истеъмол қилиб туринг.

Ҳомиладорликнинг 22 ҳафтасида УЗИ

Мазкур муддатда ҳам сиз иккинчи скринингга тушишингиз мумкин. Шифокор боланинг ўзини қандай ҳис этаётганини текширади, киндик ва йўлдошнинг ҳолатига баҳо беради. УЗИда ҳомиланинг ривожланишдаги нуқсонларини, кўп сувлилик ёки кам сувлилик ҳолатларини аниқлаш мумкин бўлади (агар улар мавжуд бўлса).

Бу текширув кичкинтойнинг ҳажмини кўришга ҳам имкон беради. Ҳомиладорликнинг 22 ҳафтасида ҳомиланинг думғазасидан бошининг учигача бўлган узунлиги 19 см, вазни эса 350 грамм атрофида бўлади.

Бу муддатда кўпинча ўтказиладиган бошқа текширувлар қоннинг умумий таҳлили ва сийдикнинг умумий таҳлилидир.

Ҳомиладорликнинг 22 ҳафтасидаги сезгилар

Сиз ҳали унча семирмагансиз, қадам ташлашингиз ҳам муайян енгилликни ҳис қилишга имкон беради. Шунинг учун кўзгунинг олдида кўнгил қолишини кутишга ҳожат йўқ (кўпчилик шунга ўхшаш нарсаларни кутади). Шунчаки, ўзингизни парвариш қилиб юрсангиз, ўзингизга ишончингиз ошади ва ташқи жозибадорлигингиз ярқ этиб туради.

Бу муддатда милклар билан муаммолар зўрайиши мумкин: агар улар кўп қонаётган бўлса, тиш пастасини алмаштириш ҳамда бир қатор хавфсиз стоматологик муолажалар қилиш вақти келибди.

Манба: Homiladorlik.uz

Мақола сизга ёқдими? Ундай бўлса, баҳоланг!
1 баҳо2 баҳо3 баҳо4 баҳо5 баҳо

Загрузка...

Телеграмдаги расмий каналимизга аъзо бўлинг!

Аъзо бўлиш
loading...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *