Соғлом оила - соғлом келажак

Ҳомиладорликнинг 2 ҳафтаси

Ниҳоят акушерлик ҳомиладорлигининг биринчи ҳафтаси тугади. Шундан кейин аёл организмида қандай ўзгаришлар юз беради? «Овуляция»да қандай сир-асрор бор? Ҳомилали бўлишлик эҳтимолини қандай оширса бўлади?

Ҳомиладорликнинг 2 ҳафтаси

Ҳомиладорликнинг 2 ҳафтаси – бу бўйида бўлишдан олдинги ҳафта ҳисобланади. Айнан циклнинг 12–14 куни тугаши билан кўпчилик аёлларда овуляция бошланади. Шу тариқа, агар вазиятга акушер-гинекологлар назари билан қараладиган бўлса, икки ҳафталик муддат – ҳали ҳомиладорлик дегани эмас. Ҳомиладорликнинг 2 ҳафтасида ҳомила ҳали вужудга келмаган бўлади. Ҳақиқатда эса уруғланган тухумҳужайра ҳомиладорликнинг 3–4 ҳафталарида бачадон шиллиқ пардасига пайвандланиб олади ва ана ўшанда уни УЗИда кўриш мумкин. Аниқроғи, бу ҳайз кўриш циклининг иккинчи ҳафтасига тўғри келади, тухумҳужайра ана шу вақтда уруғланиши керак. Бўлғуси онанинг организми олдиндаги ўзгаришларга энди-энди тайёргарлик кўра бошламоқда.

Аёл

Ҳайз тугагандан кейин аёлнинг организми ҳомилали бўлиш учун фаол тайёргарликни бошлайди. Болиғ бўлиб етилган тухумҳужайра уруғланиш жараёнига шай. Акушерлик ҳомиладорлигининг иккинчи ҳафтасида ёки унинг тугашига яқин овуляция даври – яқин кунларда ҳомиладор бўлишни истовчи кўпгина аёллар орзиқиб кутадиган палла кириб келади. Бу ҳомилали бўлиш учун энг қулай фурсатдир. Ўз оиласини кенгайтирмоқчи бўлганлар айнан шу кунларда фаол «ҳамкорликда ишлашлари» керак.

Лекин нозик бир жиҳат бор: овуляциянинг аниқ муддатини белгилаш жуда мушкул. Айнан шунинг учун ҳам шифокорлар ҳомиладорлик муддатини белгилашда ҳисоблашнинг шу турига амал қиладилар.

Ҳомиладорликнинг 2 ҳафтасидаги аломатлар

Ҳомиладорликнинг 2 ҳафтасида аёл ҳеч қандай аломатларни сезмайди, сабаби бу вақтда ҳомила аслида вужудга келган бўлмайди. Бу амалдаги овуляция даври ҳисобланади ва фақат қулай шарт-шароитларгина «ҳақиқий» ҳомиладор бўлишни келтириб чиқариши мумкин. Ана шу туфайли 2 ҳафтада ҳомиладорликнинг белги-аломатлари амалиётда қайд этилмайди.

Ҳомиладор бўлишлик эҳтимолини ошириш мумкинми?

Маълумки, жинсий алоқа пайтида сперматозоидлар кимёвий таркиби бўйича ўзи учун тамоман ноодатий бўлган муҳитга тушадилар. Улардан ҳеч бўлмаса биттаси «биз учун керакли бўлган жой»га аниқ нишон билан тушиши учун гинекологлар ҳомиладор бўлиш эҳтимолини оширадиган қуйидаги позицияларни тавсия этишади:

  • «миссионерлик» позицияси
  • тизза-тирсак ҳолати (бунда эркак аёлнинг орқасида бўлади).

Ўз навбатида, уруғ ташлангандан кейин аёл 20–30 дақиқа ўрнидан туриб кетмасдан «ётоқчи» ҳолатини эгаллаши керак. Бунда унинг думғаза қисмига ёстиқча ёки болиш қўйиб қўйиш мумкин.

Ҳомиладорликнинг 2 ҳафтасида нималар юз беради

Тухумҳужайранинг «саёҳати»

Ҳомиладорликнинг иккинчи ҳафтасида аёл организмида кўплаб ўзгаришлар юз беради, улардан асосийси тухумҳужайранинг тобга келишидир. Тасаввур қилиб кўринг: тухумҳужайра – бу сизнинг кичкинтойингиз томонидан мерос қилиб олинадиган генетик материалнинг ярми холос. Бошқача айтганда, бу боланинг ташқи кўриниши, характер белгилари, шунингдек ақлий қобилияти учун бевосита сиз томондан йўналтирилган улуш ҳисобланади.

Ҳомиладорликнинг бутун бошли 2 ҳафталик даври мобайнида бўлғуси онанинг тухумҳужайраси унча катта бўлмаган пуфакчада – хира босган суюқликдаги тухумдонда бўлади. Ана шу гўё унча аҳамиятли деб ҳисобланмаган пуфакча фолликула деб аталади. Кейинчалик ҳомиланинг ривожланиши ва шаклланишида унинг рольи бебаҳодир.

Фолликулада суюқлик тўплана давом этади, у ҳажм жиҳатдан муттасил ўсиб бораверади ва вақт ўтган сайин беўхшов бўртиқ, нотекис дўнглик сифатида тухумдон устида катталашиб бораверади. Фолликуланинг сиртқи пўстлоғи максимал даражада юпқалашиб борган сайин пуфакчанинг деворлари шишни кўтаролмасдан ёрилади. Суюқлик пишиб етилган тухумҳужайрани ҳам ўзи билан суриб кетган ҳолда бевосита қорин бўшлиғига келиб тушади.

Айнан шу палла овуляция деб номланади.

Ҳомиладорликнинг 2 ҳафтасида сезгилар

Гўдак ҳақида орзу қилувчи ҳар қандай аёл ўзида аллақандай сезгилар пайдо бўлишини сабрсизлик билан кутади. Шу хаёл билан у тун оттиради ва кунни кеч қилади, ҳомиладорлик нишоналарини берувчи ҳар қандай ҳис-туйғунинг асирасига айланади у. Лекин акушерлик ҳомиладорлигининг иккинчи ҳафтаси – бу ҳали ҳомиладор бўлди дегани ҳам эмас. Бу фақат ҳомиладорлик сари қўйиладиган қадамлардан бири холос. Бинобарин, ҳомиладорликнинг 2 ҳафтасида бўлғуси онанинг ҳаётида ҳеч қандай аниқ-тиниқ ҳис-туйғулар бўлмайди.

Овуляциянинг сир-асрори

Бу ҳолат кўпинча акушерлик ҳомиладорлигининг иккинчи ҳафтаси охирларида юз беради, лекин агар аёлнинг ҳайз кўриш цикли 30–31 кундан ошиб кетса, овуляция бироз кечроқ, акушерлик муддатининг учинчи ҳафтаси бошларида ҳам юз бериши мумкин.

Бирданига бир эмас, бир нечта, иккита ва ундан ортиқ тухумҳужайралар пишиб етиладиган ҳоллар учрайди. Бу ҳолда бўлғуси онанинг кўп фарзанд учун ҳомиладор бўлганлиги тўғрисида тез орада билиб олиш имконияти бор. Айримларнинг бундай бахтдан боши осмонга етади, лекин баъзилар учун кўп сонли ҳомилалилик жуда катта синовга айланиши мумкин. Айниқса, агар аёлнинг организми заифлашган, ҳолсизланган бўлса ёки соғлиғида бирор муаммолар мавжуд бўлса – бу жараён жиддий тиббий назоратга олиниши керак.

Бўлғуси онанинг организмида фолликула ёрилиб, овуляция бошланиши биланоқ тухумҳужайра бачадонга қараб ҳаракатлана бошлайди. Қорин бўшлиғида бачадон найчасининг учларидан бири жойлашган, у сал-пал ингичка гўзал гулбарглар билан безалган чечакни эслатувчи туклар билан қопланган бўлади. Худди мана шулар тухумҳужайранинг тўғри йўналишдан «адашмаслиги»га ёрдам беради. Шундан кейин ҳужайра суюқлик зарур йўналиш бўйича оқиб ўтишга ёрдам берувчи миллиардлаб майда киприкчалар билан қопланган бачадон найчасига келиб тушади. Айнан бачадон найчасида кўпинча тухумҳужайранинг уруғланиши юз беради. Агар мана шу ҳолат содир бўлган бўлса, шу пайтдан бошлаб ҳомиладорлик «ҳақиқатда» бошланганлиги ҳақида гапирса бўлади.

Манба: Homiladorlik.uz

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.