Соғлом оила - соғлом келажак

Ҳомиладорликнинг 18 ҳафтаси

Бешинчи ой давом этар экан, қарабсизки, сиз ҳомиладорликнинг 18 ҳафтасига етиб келдингсиз. Кўп аёллар кичкинтойнинг қимирлашини аниқ-тиниқ сезадилар, бу онага алоҳида қувонч бағишлайди. Ҳомиладорликнинг 18 ҳафтасида қорин катталашади, уни энди сезмасликнинг иложи йўқ, аслида аёл гўзаллигининг бу энг олий даражасини яширишга ҳожат борми?Мазкур муддатда кўпгина ҳомиладор аёллар ичкаридан киндикка босим ўтказилишидан шикоят қиладилар. Бунга тез ўсаётган бачадон сабабчи. Ҳомиладорликнинг 18 ҳафтасида унинг ҳажми кичик қовундек келади.

Ҳомиладорликнинг 18 ҳафтасида нималар юз беради

Кичкинтойнинг илк ғимирлашлари ҳомиладорликнинг роппа-роса 18–22 ҳафталарига тўғри келади. Хушбичимгина оналар бу ғимирлашни барвақтроқ сезишлари мумкин, биринчи марта ҳомиладор бўлмаганлар эса гўдакнинг ҳаракатларини ҳатто 16 ҳафтадаёқ ҳис этишади.

Бола депсинаётганини сезган заҳотингизоқ бу ғимир-ғимирнинг давомийлигини кузатишга ҳаракат қилинг. Соатига 4–8 маротаба бўлаётган ғимирлашлар – меъёр ҳисобланади. Қорин остидаги барча оғриқ сезгиларидан шифокор хабардор бўлиши керак. Меъёр бўйича мазкур муддатда ҳеч қандай жиддий оғриқлар бўлмаслиги керак.

Ҳомиладорликнинг 18 ҳафтасида ҳомиланинг аҳволи

Агар ҳомиладорликнинг 18 ҳафтасида ҳомиланинг ривожланиши нормал тарзда кечаётган бўлса, жимитнинг қўл-оёқчалари, одатда, тўлиқ шаклланиб бўлган бўлади, бармоқлари эса суякчаларга эга бўлади. Бундан ташқари, жажжи бармоқ дўмбоқчаларида ўзига хос ноёб нақшинкор бармоқ излари пайдо бўлади.

Болажоннинг бош мияси ривожланади. Кўзлари ҳали ёпиқ, лекин ҳомиладорликнинг 18 ҳафтасида ҳомилада ёруғликка таъсирчанлик вужудга келган бўлади. Болажон товушларни яхши ажрата олади, шунинг учун у сизнинг мулойим, ёқимли аллангизни эшитишга бутун вужуди билан тайёр. Ота эса ўз меросхўрига эртак-чўпчаклар ўқиб беришни бошлаши мумкин: сокин, мулойим товушларингизга ҳозир у жуда ҳам эҳтиёж сезади. Ёқимли сезгилар кичкинтойга аллақачон таниш бўлиб қолган.

Ҳомиладорликнинг 18 ҳафтасида ҳомиланинг ҳажми узунасига 14 см ни, вазни эса деярли 200 граммни ташкил этади. У ҳали бачадон ичида ўзини эркин ҳис этади, жой етарли, шунинг учун жимит мамнуният билан ўмбалоқ ошади, у ёқ-бу ёққа ўгирилади, қўл ва оёқчаларини силкитади.

Ҳомиладорликнинг 18 ҳафтасидаги сезгилар

Илк ғимирлашлар бошланганига кўп вақт ўтмаган бўлса ҳам она бу ёқимли турткилашларсиз яшай олмайди. Бу ҳолат унинг кайфиятида ҳам зоҳир бўлади. Ҳомиладорликнинг 18 ҳафтасига келиб, аёл ўз ҳолатига кўникиб қолган, барча асоссиз хавотирлар барҳам топган, оналик инстинкти ишга тушиб кетган.

Атрофингизни фусункор, гўзал нарсалар билан безатинг, севимли, романтик филмларни томоша қилинг. Кескин, тажовузкор мусиқалардан воз кечинг, сизга ҳозир ёрқин, майин оҳанглар керак. Ҳозир бўлғуси онага кўргазмалар, музейларга бориш жуда фойдали, ўзингиз фотосуратга олиш билан шуғулланиб кўришингиз мумкин. Атрофингизда нафосатли муҳитни яратар экансиз, ҳозирги ҳолатингиз нақадар ажойиб эканлигини янада тўлиқ ҳис этасиз.

Суюқ овқат ҳамроҳингиз бўлсин

Тўғри овқатланишда давом этамиз. Эрталабдан пухта овқатланамиз, ўртача булочка ёки икки тишлам шоколад ҳам есангиз бўлади. Таомномага албатта суюқ овқат, оддий сабзавотли салатлар, парҳезли гўштни киритамиз. Кечки овқатни енгилроқ қиламиз, бунда мевали творог ёки буғда пиширилган ширин балиқ есангиз бўлади.

Бошоқли ўсимликлар, сабзавотлар ва ёнғоқлар фойдали эканлигини унутманг. Агар сиз макарон ёки картошкани жуда егингиз келаётган бўлса, унинг улуши сабзавотли гарнирдан ошиб кетмасин.

Маёнез ва кетчуплардан узоқроқ бўлаверинг. Оддий сув, мевали морс, янги сиқиб чиқарилган шарбатларни кўпроқ ичинг.

Ҳомиладорликнинг 18 ҳафтасида УЗИ

Ҳомиладорликнинг 18 ва 22 ҳафталари оралиғида аёл навбатдаги УЗИдан ўтиши керак бўлади. Бунда бола қандай ривожланаётгани аниқланади, йўлдош ва киндик ичакчасининг ҳолатига баҳо берилади. Иложини топсангиз, бу сафарги УЗИга албатта ота ҳам борсин: биринчидан, оилангизга ўғилми ё қиз келаётганини шу пайтда айтишлари мумкин. Иккинчидан, каттайиб қолган болажонисини ултратовушли аппарат мониторида кўрган отада ҳомиладорлик деб аталмиш бу ажойиб даврга нисбатан муносабат ўзгаради.

У энди дунёга келажак болажонисини ўз кўзлари билан кўради ва шундан кейин кичкинтойни онага ўхшаб интизорлик билан кутади.

УЗИ олдидан ҳеч қандай хавотир ва қўрқувлар бўлмаслиги керак – кичкинтой ҳаммасини ҳис қилиб ётади, шундай экан, унинг она қорнида сокин ва бемалол ётишига қўйиб беринг.

Ёрқин кийимлар кийинг!

Бу даврга келиб онанинг вазни 4,5–6 кг га ошиши мумкин. Қорин ҳали кичкина, лекин она танасини сезиларли даражада ўзгартиради. Бу манзарани гўзал ва ёқрин, аммо қулай кийимлар билан безанг.

Сиз ҳозир ҳаддан ташқари гўзалсиз, бутун олам сизга қараб завқлансин!

Манба: Homiladorlik.uz
Мақола сизга ёқдими? Ундай бўлса, баҳоланг!
1 баҳо2 баҳо3 баҳо4 баҳо5 баҳо

Загрузка...

Телеграмдаги расмий каналимизга аъзо бўлинг!

Аъзо бўлиш
loading...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *