Соғлом оила - соғлом келажак

Ҳомиладорликка тайёрланиш

Ҳомиладорлик даврида боланинг ривожланиши жаддал равишда давом этиши туфайли бу давр ўта муҳим ҳисобланади. Шунинг учун ҳомиладорлик даври яхши кечиб, боланинг саломатлигига зарар етказмаслик учун баъзи маслаҳатларга амал қилиш фойдадан холи бўлмайди.

Ҳомиладорликка тайёрланиш

Гинеколог ҳузурида мунтазам равишда бўлиш

Баъзилар ҳомиладорликнинг илк ойларида шифокорга бормай юрадилар. Бу нотўғри, чунки айнан илк давр (1 триместр)да боланинг деярли барча тана аъзолари шаклланишни бошлайди, бунда онанинг саломатлиги, хусусан гормонал ҳолати муҳим ўрин эгаллайди. Шунинг учун ҳомиладорлик аниқлангач, гинеколог ҳузурида керакли анализлар топшириб текширувлардан ўтиш лозим.

Тоза ҳаво билан нафас олиш

Сигарет ва ёнғин тутуни ҳомиладор аёл организми учун ва ўсаётган ҳомила саломатлиги учун хавфлидир. Айланиш учун имкон борича парк, ўрмон ва машина кам бўлган бошқа жойларни танлаш тавсия этилади.

Сувсизланмаслик

Ҳомиладор аёл керакликча суюқлик истеъмол қилиши муҳим аҳамият касб этади. Минерал ёки фильтрланган сув, кўк чой ва қайнаган совутилган сувни кун мобайнида ичиш кераклиги ҳақида унутмаслик керак. Ширали ва газланган ичимликлардан ҳомиладорлик даврида воз кечган маъқул.

Тўғри ва фойдали овқатланиш

Кальций, темир ва фолия кислотасига бой маҳсулотардан кўпроқ истеъмол қилиш. Буғдой ва данакларнинг ҳам фойдаси катта. Гўштдаги ёғларни истеъмол қилмаслик керак.

Токсин(заҳар)лардан холи бўлиш

Уй тозалаш воситалари, порошок, чивин ва ҳашоратларга қарши воситалар токсинларга бой бўлади.

Имкон борича уларнинг ўрнига зарарсиз воситалардан (масалан, сода) фойдаланиш мақсадга мувофиқ бўлади. Бўёқлар, ўгитлар ва ўсимликлар дориворлари ҳомиладор аёл ва ҳомила саломатлигига зарар келтириши мумкин. Ундан ташқари баъзи косметика воситалари ҳам кучли кимёвий моддалардан ташкил топган бўлади. Масалан, соч бўёқларининг ҳомилага зарар келтириши мумкинлиги ҳақида илмий тадқиқотлар мавжуд. Шунинг учун ҳомиладор кимёвий воситалардан фойдаланаётганда ниҳоятда эҳтиёт бўлиши ёки умуман фойдаланмаслиги тавсия этилади. Уларнинг ўрнига табиий воситаларни қўллаш мақсадга мувофиқ бўлади.

Манба: Uzbaby.uz

Изоҳлар

  1. Guli

    Salom mani yoshim 17 da otgan oydi 18kuni hayz korgandim lekin bu oy negadir kechikyapti nima uchun hayz kechikadi?? Bu kasallik alomatlari emasmi???
    Javob uchun oldindan raxmat!!!

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.