Ҳомиладорликдан сақловчи дори қабул қилаётгандим. Соғлиғимда ҳеч қандай ўзгариш бўлмаганди. Аммо сўнгги кунларда жинсий алоқа вақти қин соҳаси қуруқлашиб, оғриқ юзага келаяпти. Бу ичаётган дори таъсиридан эмасми?
Нилуфар Бўстонова, акушер-гинеколог:
Ҳомиладорликдан сақловчи препаратлар жинсий аъзолар фаолиятига жиддий таъсир қилмайди. Яъни қин соҳасининг қуруқлашиши ёки оғриқ юзага келишига сабаб эмас. Агар безовталиклар мунтазам давом этаётган бўлса, шифокорга кўрининг.