Ҳомиладор аёл қандай ётиши керак ёки қандай ухлаши керак каби саволлар кўпгина аёлларимизни ўйлантириши табиий ҳолат албатта. Сиз қуйидаги фото-мақола орқали ушбу саволга жавоб топишингиз мумкин.
Уйқу вақтида қоринга таяниб ётиш қанcаҳлик қулай бўлмасин, ҳомиладорлик даврида қоринга таяниб ётиш мумкин эмас!
Ҳомиладорликнинг келгуси даврларида ҳомила катталашган сари умуртқага таяниб ётиш ноқулайлик туғдиради ва умуртқа касалликларини келтириб чиқариши эҳтимоллиги ҳам йўқ эмас. Шунинг учун ҳомиладроликда юқорига қараб ётиш тавсия этилмайди!
Ҳомиладорлик даврида ёнбош томонга қараб ётиш, ухлаш тавсия этилади. Ва энг қулай ҳолат деб баҳоланади. Бу нафас йўлларининг ҳам қийинчиликсиз ишлашига имкон беради.
Ҳомиладорлик ёстиқлари сизга энг қулай ҳолатни таминлашда асосий ёрдамчи рольини ўйнайди! Ундан тўғри фойдаланиш ҳам муҳим. Ушбу инфографикадан фойдаланиш борасида хулоса чиқариб олишингиз мумкин.
Қуйидаги видео лавҳа ҳам ҳомиладорлик даврида қандай ётиш кераклиги, ҳомиладорлик ёстиқларидан қандай фойдаланиш борасида маълумот беради. (Кўришингизни тавсия этамиз!)
[su_youtube url=»https://www.youtube.com/watch?v=IQzk89wfKEs»]
Ҳомиладор аёллар учун фойдали маслаҳатларни «Ҳомиладорлик» рукни орқали ўқиб боришингиз мумкин.
Суратлар http://dietitiannalini.com сайтидан олинди.