Соғлом оила - соғлом келажак

Ҳомиладорликда овқатланиш тартиби: ҳафталик ва даврларида овқат рационини тузиш

Бахтиёрлик, сабрсизлик билан кутиш, ҳаяжон ва ҳатто қўрқув – бу туйғуларни сезмасдан ҳомиладорликни ўтказиш мумкин эмас. Бу даврда эмоцияларга берилмасдан, ҳомиладорликнинг ўзига яраша жавобгарликларини ҳам унутмаслик лозим. Айнан шу даврда соғлом турмуш тарзига қатъий риоя қилиш зарур.

Ҳомиладорлик даврида тўғри овқатланиш энг долзарб бўлган мавзулардан биридир, чунки ҳомиладор аёл нимани истеъмол қилса, туғилажак фарзанди ҳам шу моддалардан озиқланади. Масалан, ҳомиладор аёл етарлича оқсил истеъмол қилаяптими, бола организмининг қурилишида энг муҳим бўлган моддани. Айнан оқсилга бой махсулотлар истеъмол қилиш, ҳомиладорлик вақтида муҳим ҳисобланади.

Шу билан бирга, баъзи маҳсулотлар ҳомилага ва онанинг ўзига ҳам зарарли таъсир этиши мумкин. Бундай маҳсулотлардан «қочиш» керак. Муҳим бир нарсани унутмаслик керак: ҳомиладорликнинг илк даврларида овқатланиш тартиби, ҳомиладорликнинг охирги ҳафталаридаги овқатланиш тартибидан фарқ қилади.

Барчага ҳам маълум эмас, бундай фарқ нима учун аҳамиятли. Ўзингиз ўйлаб кўринг, ҳомила биринчи уч ойликда энг муҳим аъзолари шакллана бошлайди, лекин унинг ҳажми катталашиши бу даврда кузатилмайди. Шунинг учун бошланғич даврларда аёл етарлича минераллар, витаминлар ва шу каби моддаларни қабул қилиши керак.

Ҳомиладорликнинг иккинчи уч ойлигида озиқланиш, таркибида оқсилга бой махсулотлар билан тўлдирилиши зарур. Чунки бу даврда ҳомила аъзоларининг жадал ўсиши бошланади. Бунинг учун аъзолар қурилиш «ҳом ашёси» – оқсил керак бўлади.

Ҳомиладорликнинг сўнги уч ойлигида – аввало минералларга бой махсулотлар, айниқса кальцийга бой бўлган озуқа тартибига ўтилади. Чунки бу даврда суяклар ва нерв тизими жадал ривожланади.

Ҳомиладорликни режалаштиришдан олдин ҳам тўғри овқатланиш тартибига риоя этиш зарур. Аёл организми қўшилиш вақтида кучли, соғлом бўлса, уруғланган тухум ҳужайранинг бачадонга ёпишиши шунча мустаҳкам бўлади. Баъзи витаминлар ҳам эмбрионнинг тўғри ривожланиши учун муҳим роль ўйнайди.

Ҳомиладорликда овқатланиш тартиби

Демак, ҳомиладорлик даврларига қараб овқатланиш тартибини ўзгартириш кераклиги ҳақида умумий маълумотларга эга бўлдингиз. Аммо, ҳомиладорлик вақтида овқатланишнинг умумий қонун-қоидалари бор. Улар ҳақида қуйида батафсил маълумот берамиз.

Ҳомиладорлик вақтида овқатланишнинг умумий принсплари

Аввало, унутмаслик лозим: овқатланиш столидан енгил очлик билан турган яхшироқ, тўйиб қолгандан кўра. Шунинг учун кўп эмас, яхшиси кам-камдан, тез-тез овқатланиш зарур. Идеал вариант кунига 5-6 марта овқатланишдир, уйқуга кетишдан камида 3 соат олдин кечки овқатни ейиш керак. Ундан кечроқ овқатланиш мумкин эмас, агар очлик ҳисси жуда қийнаётган бўлса бир стакан сут ёки кефир, олма ёки нок каби махсулотлар истеъмол қилган яхшироқ.

Ҳомиладорликда, умуман ҳар қандай инсон учун ҳам қовурилган овқатлардан, дудланган, шўр махсулотлардан воз кечиш яхшироқдир. Фойдали овқатлардан буғда пиширилган, қайнатилган ёки димланганларини танлаш фойдалироқ. Ҳомиладорлар истеъмол қилаётган махсулотлар янги, туз кўп бўлмаслиги зарур.

Албатта ҳомиладорликда, фаст-фоодлардан умуман воз кечиш керак. Агар оч қолиш ва унчалик фойдали бўлмаган махсулотлар истеъмол қилишдан бирини танлаш керак бўлиб қолса, иккинчисини танлаш керак бўлади. Чунки ҳомиладор аёллар оч қолиб кетмасликлари керак. Шунинг учун ҳомилдорлар ўзлари билан мева ёки бутерброд кабиларни олиб юришлари керак.

Оқсил, ёғ, углевод, минерал тузлар ва витаминлар орасидаги нисбат ҳомиладорлик даврларига мос бўлиши керак.

Ҳафталик овқатланиш тартиби:

Ҳомиладорликнинг 1-3 ҳафтасида

Гинекологлар ҳомиладорликни уруғланган даврдан бошлаб аниқлай олишмайди, ҳайз келиши тўхтагандан бошлаб ҳисоблашади. Шунинг учун ҳам ҳомиладорликнинг 2 ҳафтаси уруғланмасдан олдин бошланади, яъни акушерлик вақти билан ҳисобланганда.

Ҳомиладорликни режалаштириш даври – энг муҳим давр ҳисобланади, шу давр ҳомиланинг сўғлом ривожланиши, ҳомиладорликда асоратлар бўлмаслигини белгилайди. Шунинг учун ҳам бу даврда овқатланиш тартиби аҳамиятга эга. Ҳомиладорликдан олдинги даврда фоли кислотаси миқдорини кўпайтириш керак. Шифокорларни фоли кислотасини дори кўринишида қабул қилишни тавсия этишади, аммо табиий овқат таркибидан қабул қилган энг яхшироқ йўлдир. Фоли кислотаси кўкатлар, салат барги ва дон махсулотларида кўп бўлади.

Мева ва сабзавотлар истеъмолини кўпайтириш, ёғли ва ширин махсулотлардан вақтинчалик чекланиб туриш керак. Шу йўл билан семиришдан ва токсикознинг эрта бошланишидан қутулиш мумкин.

Тахминан, циклнинг 10-14 кунларида тухум ҳужайра уруғланиши ва бачадонга қараб кўчиши бошланади. Шу вақтдан ҳомиладорлик бошланади десак ҳам бўлаверади.

Ҳомиладорликнинг 3-ҳафтасида

Ҳомиладорлик илк ҳафталарида овқатланиш тартиби қийин масала ҳисобланади, чунки ҳомиланинг ҳар хил органлари шаклланиб боради ва витамин-минералларнинг нисбати ҳам шунга яраша ўзгариши керак. Ҳомиладорликнинг 3 ҳафтасида тухум ҳужайранинг имплантацияси бошланади ва йўлдош шакллана бошлайди. Уларнинг шаклланиши учун кальций зарур бўлади, сут ва сут махсултлари, брокколи, яхшил сабзавотлар ва мева шарбатларида эса кальций миқдори кўп. бундан ташқари марганец микроэлементи курка гўшти, бодомда, овсянка, тухум, банан, сабзи ва шпинатда кўп сақланади.

Ҳомиладорликнинг 4-ҳафтасида

Ҳомиладорликнинг 4-ҳафтаси ҳам учинчи ҳафта каби овқатлнишга риоя қилиш билан ўтади. Лекин бу даврда кофе ичишни қатъиян тўхтатиш лозим. Айниқса тунги вақтда кофе ичиш мумкин эмас. Кўриб турганингиздек, ҳомиладорликнинг биринчи ҳафтасида овқатланиш тартиби қийин эмас. Кейинги даврларда эса бироз қийинчиликларга дуч келишингиз мумкин.

Ҳомиладорликнинг 5-ҳафтасида

Одатда бу даврда ҳомиладорларда токсикоз бошланади. Бу ҳолатни енгиллаштириш учун кунлик овқатланишни бироз ўзгартириш керак.гўшт, тухум ва бошқа ҳайвон оқсилларини, ёнғоқ, соя ва шу каби дуккали маҳсулотларга алмаштириш лозим. Сут ўрнига ёгурт ва пишлоқ истеъмол қилиш мумкин. Овқат рациони таркибига сабзи, манго ва абрикос қўшса бўлади.

Ҳомиладорликнинг 6-ҳафтасида

Токсикознинг авж олган пайтлари. Шунинг учун тонгда сухариклар ёки ширин бўлмаган крекерлар истеъмол қилган яхшироқ. Бу даврда кўпроқ суюқлик ичиш тавсия этилади, бир кунда минимум 8 стакан.

Ҳомиладорликнинг 7-ҳафтасида

Бу даврда ҳомиладор аёлнинг ичакларида муаммолар бошланади. Газ пайдо бўлишига олиб келувчи махсулотлар истеъмолини чеклаш зарур, масалан карам. Яхшиси қора олхўри ва кефир ичишни кўпайтириш керак.

Ҳомиладорликнинг 8-ҳафтасида

Имбир чойи токсикозни енгиллаштиради, ёнғоқлар ҳам бу даврда фойдали.

Ҳомиладорликнинг 9-10-ҳафтасида

Бу даврда буғдойдан қилинган кашалар ва қаттиқ буғдой нонларидан истеъмол қилиш зарур. Умуман олганда бу вақтда организмга кўпроқ клетчаткалар керак бўлади.

Ҳомиладорликнинг 11-12-ҳафтасида

Биринчи ҳомиладорликнинг уч ойлиги тугайди. Бу давр энг қийин бўлган вақт ҳисобланади ва ўзига хос овқатланиш тартибини талаб қилади. Бунда аёл организмига «қулоқ солиши» керак. Қандай махсулотни истеъмол қилишни хоҳласангиз айнан шу махсулот таркибидаги озиқ моддалар фарзандингизга етишмаётган бўлади, шунинг учун егингиз келган нарсаларни истеъмол қилинг, албатта меъёрни ҳам унутманг.

Ҳомиладорликнинг 13-16-ҳафтасида

Иккинчи уч ойликда юқорида келтириб ўтилгандек оқсилларга бой бўлган махсулотлар истеъмолини кўпайтириш керак бўлади. Бундан ташқари суткалик овқат калорийсини ҳам ошириш керак. Агар биринчи уч ойликда 2400-2700 кКал энергия етишаётган бўлса, бу даврга келиб эса 2700-2900 кКал энергия талаб этилади.

Ҳомиладорликнинг 16-24-ҳафтасида

Ҳомиладорликнинг 6 ойида туғилажак фарзандингизнинг кўриш ва эшитиш органлари шакллана бошлайди. Демак, ҳомиладорларга А витамин ва бетта-каротин моддаси керак бўлади. Бу даврда кўпроқ карам, сариқ булғор қалампири, сабзи истеъмол қилишни кўпайтириш керак. А витамин ёғда эриб сўрилишини ҳам унутмаслик керак.

Ҳомиладорликда овқатланиш

Ҳомиладорликнинг 24-28-ҳафтасида

Бу даврга келиб бачадон ўсиши кузатилиб, қорин бўшлиғида кўпроқ жой эгаллай бошлайди ва ошқозонни сиқиб қўяди. Бунинг натижасида эса ошқозон ҳажми кичрайиб, камроқ миқдордаги овқатни сиғдира олади. Ҳатто ҳомиладор аёл кам-камдан овқат истеъмол қилса ҳам жиғилдон қайнашини сезади. Газланган ичимликлар ва кофедан воз кечиш керак бўлади, улар ҳам жиғилдон қайнашини чақиради.

Ҳомиладорликнинг 29-34-ҳафтасида

Ҳомиладорликнинг 8 ойида болакайнинг суяк ва тишлари шаклланиб боради, шуни ҳисобга олиб бу даврда кальцийга бой бўлган махсулотлар истеъмолини ошириш зарур. Мия ривожланиши учун ёғ кислоталари зарур бўлади. Айнан шу вақтда темир етишмовчилиги онада ва ҳомилада анемия шаклланишига олиб келади. Ёғли балиқ, ёнғоқлар, қизил гўшт, сабзавотлар ва писта каби маҳсулотларни кўпроқ истеъмол қилиш тавсия этилади.

Ҳомиладорликнинг 35-40-ҳафтасида

Ҳомиладорликнинг охирги 9-ойида аёл организмининг умумий қувватини ошириш зарур. Чунки ҳомиладор аёлнинг олдида қийин ва куч сарф қилинувчи – туғиш жараёни кутиб туради. Бу даврда энергия манбаи бўлиб углеводлар хизмат қилади., шунинг учун углеводларга бой махсулотлар истеъмолини кўпайтириш зарур. Каша ва мева-сабзавотлар углеводларга бой махсулотлар ҳисобланади.

Мана ҳомиладорликнинг барча даврларида овқатланиш тартиби қандай бўлиши кераклиги ҳақида умумий маълумотларга эга бўлдингиз. Энди тонги, тушликдаги ва кечки овқатланиш рационида қандай махсулотлар бўлиши кераклиги ҳақида мисол қилиб қилиб келтирилган меню билан танишинг:

  1. Қора нондан қилинган сухарик, қора нон билан бир оз сарёғ, тухум, бир стакан кефир;
  2. «яшил» салатлар, бир стакан чой;
  3. Товуқ гўшти, юмшоқ картошка, битта нок, бир стакан кефир ёки ёгурт;
  4. Нон билан бироз мураббо ёки сарёғ, бир стакан шарбат;
  5. Гуручли овқат, балиқ, сабзавотлардан тайёрланган салат, чой;
  6. Бир стакан кефир ёки бироз мевалар.

Ҳомиладорлар учун ўзига хос овқатланиш

Юқоридагилар ҳомиладорликдаги ўзига хос овқатланиш дегани эмас, баъзида ҳомиладорлик вақтида патологиялар ҳам келиб чиқади ва ўзига хос овқатланиш тартибини талаб қилади. Масалан, анемияда ҳомиладор аёл темир кўп сақловчи махсулотларни истеъмол қилиши керак бўлади.

Ҳомиладорликда овқат рациони

Фақатгина темр сақловчи махсулотларни ейиш билан гемоглобин миқдорини ошириб бўлмайди, бунда истеъмол қилинаётган махсулотларнинг нисбати ҳам катта роль ўйнайди. Анемия кузатилаётган ҳомиладорлар шифокор билан маслаҳатлашиб медикоментоз даво ва махсус диета ҳақида маълумот олишлари зарур.

Ҳомиладорлик фонида келиб чиққан семиришда диетага риоя этиш зарур. Шифокор маслаҳатисиз ҳомиладор аёл озиш учун ўзи мустақил равишда диета турини танламаслиги лозим. Бунда аёл организми ва ҳомила учун ҳам патологиялар келиб чиқиш хавфи юқори бўлади. Айниқса, узоқ муддатга оч қолиш билан қилинадиган диета қатъиян ман қилинади. Бу эса кучсизланиш ва авитаминозга олиб келади. Шунинг учун шифокор маслахатини олиш тавсия қилинади.

Сизга ва туғилажак фарзандингизга саломатлик тилаб қоламиз !

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.