Ҳомиладорликнинг 11 ҳафтаси: моддалар алмашинуви
Бу муддатда она организми жуда кучли юкламани ҳис этади: барча алмашинув жараёнлари кучайган, юрак 2 баравар тезроқ ишлайди, қон айланиши ҳам тезлашган. Лекин хавотирга ҳожат йўқ: бундай кескин ўзгаришларнинг рўй бериши зарур, шу орқали сизнинг организмингиз улғайиб бораётган кичкинтой учун «мослашиб олган». Иккинчи триместр келиши билан вазият ўз маромига тушади, сиз бирдан енгил тортганингизни ҳис қилиб қоласиз.
Лекин ҳозирча она муттасил кучли чанқоқни ҳис қилиб юриши мумкин. Бу даврда оддий ичимлик суви, табиий компотлар, янги сиқилган шарбатларни ичиши лозим. Буйракка тушадиган юклама ортади, шунинг учун тузланган таомлар, фастфуддан ўзингизни тийинг.
Кўп тер чиқса ҳам ҳайрон бўлмаслик керак: бу нафақат нормал ҳолат, балки яхши ҳамдир.
Кучли моддалар алмашинуви деб калориялар тезроқ ёнади, шунинг учун бу муддатда вазн камдан-кам ошади. Аксинча, бироз озиш кузатилиши ҳам мумкин.
Ҳомиладорликнинг 11 ҳафтаси: нима ейиш ва нима ичиш керак
Буни такрорлашдан ҳеч чарчамаймиз – тўғри овқатланиш кўп жиҳатдан бўлғуси она саломатлигининг гарови ҳисобланади. Жиғилдон қайнашини истамайсизми? Вазнингиз тезкор суръатда ошишини хоҳламайсизми? Шишлар сизни қўрқитадими? Чарчоқ ва қориндаги доимий оғирликчи? Буларнинг барчаси сизни безовта қилмаслиги учун тўғри овқатланиш керак, вассалом. Хусусан:
- Кечасига кўп суюқлик ичманг: ҳомиладорликнинг исталган вақтида шишлар пайдо бўлиши мумкин (шу жумладан ўн биринчи ҳафтада ҳам).
- Овқатлангандан кейин оралиқ вақтларда тамадди қилишдан тийилинг. Буни фақат шифокор тавсиясига кўра вазн йиғиши лозим бўлган аёллар қилса бўлади.
- Ухлашдан олдин овқатланманг. Акс ҳолда қорнингизда оғирлик ҳиссиёти кечасию кундузи сизни безовта қилаверади.
- Кунига 5–6 марта кам-камдан овқатланинг. Кечки овқат енгил, лекин тўйимли бўлиши керак. Энди агар жуда ҳам ширин ширмой нон ёки пишириқ егингиз келса, уни кундузги соат 12 га қадар ейиб олишга ҳаракат қилинг.
- Янги узилган сабзавот ва мевалар – сўзсиз керак! Ҳомиладорлик – қатиқ қўшилган мазали мева салатларига ружу қўйишнинг айни вақти. Салатга ёнғоқ ва қуруқ мевалар ҳам қўшса бўлади.
- Сосиска ва бошқа ярим тайёр маҳсулотларни умуман «унутиб» юборинг. Буғда пишган таомларга эътиборли бўлинг. Ишонинг, яқинда қовурилган котлетнинг қисир-қисир жилди сизга қуруқ ва серёғ бўлиб туюлади, буғда пиширилган мол гўштидан котлетлар эса сизнинг жону дилингизга айланади.
- Сут-қатиқ маҳсулотларини умуман канда қилманг. Табиий творог, сир ва қатиқ билан «дўстлашиб олинг».
- Кофе, газланган сув ва лимонадлардан воз кечинг, чойингизга камроқ шакар солинг, кўпроқ янги сиқиб чиқарилган табиий шарбатларни истеъмол қилинг.
Ҳомиладорликнинг ўн биринчи ҳафтасидаги кучли моддалар алмашинуви жараёни – нормал ҳолат, лекин агар кучли чанқоқ, толиқиш ҳиссиёти сизни меъёрдан ортиқ қийнайдиган бўлса, албатта шифокорга кўриниш беринг.