— Ассалому алайкум! Ҳомиладорликда гидронефроз қандай касаллик ҳисобланади? Ҳомиладор аёлда гидронефроз аниқланса нималар қилиш керак? Ҳомила учун ёки туғиш даври яқинлашган сайин бу хавфлими? Жавоб учун олдиндан раҳмат!
Абдулхаев Файзулло, уролог, андролог, сексопатолог:
— Ҳомиладорлик гидронефрози ҳомиладорлик даврида бачадон катталашиши сабабли юз беради. Катталашган бачадон сийдик йўлини тўсиб қўяди ва буйрак катталашади. Одатда гидронефрозда қайси томонда ўзгариш бўлса, шу томонда пастга тортувчи оғриқ бўлади, оғриқ сон ва қов соҳасига узатилади , қорин пастки қисмида оғирлик сезилади, бош оғриғи, кўнгил айниши, қайд қилиш кузатилади. Гидронефроз белгилари жуда кўп ва кенг. Шунинг учун белгилари айнан шу белгилар билан чагарланиб қолмаслиги мумкин. Белгилари касалликнинг қандай намоён бўлишига боғлиқ.
Гидронефрозни диагностика қилиш учун ҳомиладорлик даврида рентген мумкин эмас. Асосан УЗИ, қон биохимик таҳлили, сийдик таҳлили ва сийдикни бактериологик текшириш учун эктирилади.
Ҳомиладорлик даврида гидронефроз даволаш ҳомиладр аёлда гидронефроз қайси босқичда ва қандай белгилар берганлиги билан боғлиқ. Давони уролог ва гинеколог ўзаро маслаҳатлашиб тавсия қилишадди.
Ҳомиладорлик гидронефрози ўз ўзидан ҳомиладорлик тугаб бола тағилганда ўтиб кетиши ҳам мумкин.
Соғ саломат бўлинг.