Бош оғриғининг бир қанча сабаблари бўлиши мумкин: гормонал ўзгаришлар, қон босимининг пастлиги, гипертония, нотўғри таомланиш, оч қолиш, ортиқча вазн, уйқуга тўймаслик, жисмоний хорғинлик. Буларнинг ҳаммаси бўлажак онада бош оғриғини келтириб чиқаради. Қуйида эса унга қарши чоралар билан бўлишдик.
- Иложи борича, стресс ҳолатини пайдо қилувчи омиллардан қочинг. Кўпроқ суюқлик ичинг. Ўз вақтида дам олинг, очиқ ҳавода сайр қилинг. Шунингдек, китоб ўқинг мусиқа эшитинг. Сизга ёқимсиз бўлган инсонлар билан эса гаплашмай қўя қолинг.
- Овқатланиш рационингиздан бош оғриғини чақирувчи сут маҳсулотлари, пишлоқлар, нотабиий ширинликлардан безовталик ўтгунича воз кечинг. Бош жуда қаттиқ оғриса, қорнингиз очмаслигига ёки чанқамаётганингизга ишонч ҳосил қилгандан сўнг гемоглобинни текширинг. Қонда қанд миқдорини нормал ҳолатда ушлаб туринг, унинг тушиб кетиши ҳам бошни оғритади.
- Мигрень билан курашишда компресслардан фойдаланинг. Иссиқ ёки совуқ сувга ботирилган сочиқни пешонага ёки бўйинга қўйинг.
- Тез-тез контраст душ қабул қилинг. Совуқ сувнинг кенгайиб кетган қон томирларини торайтириш xусусияти бор. Айниқса, сизда гипертония бўлса бу усул жуда фойда беради. Агар душ қабул қилиш сизга мумкин бўлмаса, шунчаки юзга салқин сувдан сепиб ювинг.
- Уқалаш ҳам бош оғриғига қарши самарали воситадир. Бўйин елка ҳам бошга қўшиб уқаланса сиқилиб қолган қон томирлари кенгайиб бошга қон етиб бориши яxшиланади ва бош оғриғидан xалос бўласиз.
Ушбу мақолани ўқинг: Ҳомиласиз ҳомиладорлик бу қандай синоат?!