Ҳомиладорликда вазннинг камайиши ва ортиши

Болага юкли бўлган аёлнинг вазн йиғиши табиий. Бу эса ҳар бир аёлни вазн йиғишда ачинадиган эмас, балки хурсанд қиладиган бирдан-бир сабабдир.Ҳомиладорликда фусункор бўлган аёл шу гўзаллигини туғруқдан кейин ҳам сақлаб қолишни истайди. Шунинг учун ҳар бир граммни ҳисоблаб бориш унга малоллик туғдирмайди.

Ҳомиладорликда вазннинг камайиши ва ортиши

Аёл киши ҳомиладорлик пайтида ҳам ўзига қарайди. Аёл ўз ҳолати ҳақида ҳамма нарсани билгиси келади, шу боис ҳам уни назоратга олади!

Бизга калория керак

Алоҳида физиологик қонуниятларга кўра, ҳар бир аёлнинг вазн йиғиш суръати ўзига хосдир. Иштаҳанинг кўтарилиши ёки пасайиши, токсикознинг бор-йўқлиги – у ёки бу вазн миқдори йиғилишининг асосий омиллари ҳисобланади.

Баъзи ҳафталарда сиз кўпроқ грамм йиғасиз, баъзиларида эса – камроқ . Биринчи триместрда қўшимча граммлар ўртача 1500 ни ташкил этади.

Яъни буни калорияга нисбатан олганда, ҳомиладор аёл ўзини мустаҳкам тутиб юриши ва болани ҳам витамин ҳамда минералларнинг керакли миқдори билан таъминлаб туриши учун она биринчи триместрда қўшимча равишда (бола учун) кунига 150–200 килокалория қабул қилиши керак бўлади.

Нима есам экан…

Ҳомиладорликнинг биринчи триместри охирида одамни ҳали-ҳануз «нимадир» есаммикан деган хоҳиш тарк этмаган бўлади. Яъни қатъий истаклар узоқ сақланиб турмайди, балки улар умуман пайдо бўлмаслиги ҳам мумкин. Фақат хаёлий «нимадир» пайдо бўлади, уни одам жуда-жуда истайди, лекин қаердан олишни ўзи билмайди.

Ўз хоҳиш-истакларимизни тартибга сола олмасак, калорияни биз қуйидаги фойдали маҳсулотлардан оламиз: туршак, майиз, хурмо, ёрма (сутли), мевалар ҳамда қатиқ.

Гарчанд токсикоз қийнасада, барибир ейиш керак. Майли кам-камдан бўлсин, лекин албатта ейиш керак.

Ҳомиладорликда кўпчиликка ёқадиган шоколадни эса камроқ истеъмол қилган маъқул: тўғри, у хоҳлаганизча калория беради, лекин организмингизни кўп миқдорда кофеин билан ҳам тўлдириб ташлайди. Ахир сиз биласизку, кофеин – бола учун кислород ўз вақтида етказиб беришига жавоб берадиган фолий кислотаси ва темир моддасининг ўзлаштирилишига монелик қилади.

Семириш керакми ёки озиш?

Умуман олганда, ҳомиладорликнинг биринчи триместри охирларида иштаҳа бўлмаслиги ва озгина озиш болага катта зарар етказмайди.

Бироқ ҳар бир она вазн йиғиш муҳимлигини эсдан чиқармаслиги лозим… Керакми, демак керак. Акс ҳолда соғлом фарзандни қандай қилиб дунёга келтирмоқчисиз?

Америкалик олимларнинг тадқиқотларига кўра, янги туғилган чақалоқнинг вазни ҳамда катталигига она танасининг ёғсиз (сира ёғли эмас!) массаси таъсир қилар экан. Шундай экан, бўлғуси оналарга қарата бемалол айтишимиз мумкин: ҳомиладорлик вақтидаги ёғсиз массанинг ошиши келгусида сизнинг қоматингизга ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди.

Агар бўлғуси она ҳақиқатан ҳам оғир вазнлилар сирасидан бўлса, унга биринчи триместр давомида қўшимча 800 граммгина йиғса етади.

Мазкур муддатда тез суръат билан вазн йиғиш – оч ўтириш ва енгил-елпи овқатланиш учун асос бўла олмайди. «Шилдир сув» шўрва на сизга ва на болангизга фойда беради.

Жуда озишни истасангиз, бунга ҳали улгурасиз. Туғруқдан кейин озишингиз аниқ – кичкинтойингиз бунга кафолат беради.

Homiladorlik.uz

Ushbu mavzu yuzasidan savollaringiz bormi? Unda savollaringizni quyida "Fikr bildirish" qismi orqali yozib qoldiring. Dolzarb va muhim savollarga shifokor ekspertlarimiz javob berishadi.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.

Related Posts