Соғлом оила - соғлом келажак

Ҳомиладор аёл учун кислородли коктейл қанчалик фойдали?

Ҳомиладорлик даври туғилажак фарзанд ҳаёти ва соғлиги учун катта аҳамиятга эга. Бу муддатда оналаримиз ўзларини ҳар томонлама авайлаб-асрашлари, таркибида турли хил кимёвий моддалар мавжуд маҳсулотлардан узоқ юришлари ҳамда ортиқча дори воситаларини истеъмол қилмасликлари лозим.

Ҳомиладорлик ва кислородли коктейл

kislorodli kokteyl

Бўлажак оналаримиз фарзандининг соғлом бўлиб дунёга келишини истасалар, истеъмол қилаётган озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ва сархиллигига эътибор қаратишлари керак. Айниқса, табиий маҳсулотлардан тайёрланган шарбат, қайнатма, дамламалар ҳомиладор аёллар учун жуда фойдали. Мана шундай шифобахш и­чимликлардан бири – кислородли коктейл ҳисобланиб, у ҳомиладор аёлларда кислород етишмовчилигининг олдини олади.

Кислородли коктейл ҳомиладорлик даврининг барча босқичларида муҳим аҳамиятга эга. Аёлнинг ҳомиладорлик даврида витаминларга бой таомларни истеъмол қилиши туғилажак фарзандининг яхши ривожланишига сабаб бўлади. Чунки барча озиқлантирувчи моддалар, яъни оқсил, ёғ, углевод, минерал моддалар, витаминларни ҳомила фақатгина она организмидан олади.

Ҳомиланинг тўлиқ озиқланишида унинг кислород билан таъминланиши алоҳида аҳамиятга эга. Маълумки, ҳомиладорлик вақтида она танасида айланувчи қон ҳажми кўпаяди. Бу эса кислородга бўлган заруратнинг ошишига сабаб бўлади. Аёл организмида кислороднинг пасайиши ҳомила гипокциясини келтириб чиқаради.

Ҳомила гипокцияси

Ҳомила гипокцияси бу – ҳомиланинг меъёрий ривожланишига тўс­қинлик қилувчи асосий омиллардан бири. Кислород етишмовчилиги модда алмашинув жараёнлари ва ҳаёт учун муҳим аъзоларнинг фаолияти бузилишига олиб келади. Ҳомилада ўткир гипокциянинг юзага келиши натижасида гипотрофия, ривожланиш аномалиялари, му­шак тонусининг ҳамда рефлексларнинг пасайи­ши, нафас функцияларининг бузилиши, пневмония, ЎРВИ, аллергия, перинатал ўлим сонининг ошиши кузатилиши мумкин.

Тадқиқотлар натижасига кўра, кислородли коктейл ҳомила ичи гипокцияси, темир танқислиги анемиясини даволашда самаралидир. 2006 йилдан то бугунгача, 23 ҳафтадан 32 ҳафтагача бўлган, темир танқислиги анемияси ва сурункали фетоплатсентар етишмовчилиги бўлган ҳар 8 та ҳомиладор аёлда гемоглабин 96 г/л дан 128 г/лгача кўтарилди. Тўғри тақсимланган темирга бой маҳсулотлар (олма, жигар, мол гўшти) ва кислородли кўпик йўлдошда моддалар алмашинув жараёнини яхшилайди.

ЎҚИНГ:   Ҳомиладор аёл машина бошқариши мумкинми?

Тарихи

Илк бора ичак орқали кислород юбориш ХХ асрнинг бошларида ичак зонти орқали амалга оширилган. Бу усул ичак гелминтозларини (гижжаларни) даволашда қўлланилган. Гелминтозларни даволаш усули жудаям мураккаб ҳисоблангани учун бир муддат бу усулдан фойдаланиш тўхтатилди. Аммо даво мақсади сақланиб қолинди. Чунки тиббий кислород и­чаклардан сўрилиб, қон плазмасида суюқ эриган ҳолатга ўтиши аниқланди. 1963 йил украиналик академик Н.Сиротинин 99 фоиз тиббий кислородни кўпик ҳолида ичакка юбориш йўлини кашф этди. Шундан буён асосий юбориш йўли ўзгарганича йўқ. Фақатгина тайёрлаш жараёнига бир мунча қўшим­чалар киритилди холос.

Кислородли коктейл таркиби

Кислородли коктейл 3та асосий таркибий қисмга эга. Булар: тиббий кислород, таъм берувчи суюқлик ва кўпик.
Коктейлга таъм берувчи суюқлик сифатида: олма, нок, узум, малина шарбатлари, сув ва сут ишлатилади. Ёғли ва газли маҳсулотларни қўллаш мумкин эмас. Даволаш мақсадида турли шифобахш гиёҳлар дамламасидан фойдаланилади. Масалан, дўлана, бўзноч (ўтсимон ўсимлик), наъматак кабилардир.

кислородли коктейл

Кўпиртирувчи модда сифатида тухум оқи, қизилмия илдизи шарбати, озуқа желатини муҳим ҳисобланади. Аммо тухум оқидан фойдаланишда энг асосий хавф салмонелла бактерияси билан зарарланиб қолиш эҳтимолидир. Бу ҳолат тухумни чақиб, бир мунча вақт сақлаб қўйган ҳолда ёки сариғи билан бирга ишлатилганда юқиши мумкин, лекин тухум оқида салмонелла бактерияси ўса олмайди. Чунки унда лизотсим ферменти мавжуд бўлиб, бактериянинг ўсишига тўсқинлик қилади. Шунинг учун қизилмия илдизи шарбатидан кўпиртирувчи сифатида фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Юқоридаги маҳсулотлардан қисқа вақт ичида коктейл тайёрлаш лозим. Маҳсулот туриб қолмаслиги керак.

Кислородли коктейлни ҳомиладорликнинг қайси давридан бошлаб ичиш тавсия этилади?

Ҳомиладор аёллар кислородли коктейлни доимий ҳафтасига 2 4 марта овқатдан олдин қабул қилганлари маъқул. Бу ҳам она, ҳам унинг туғилажак фарзанди соғлиги учун фойдали. Кислородли коктейлни узоқ вақт ҳамда бошқа дорилар билан бирга қабул қилишнинг ҳеч қандай ножўя таъсири йўқ. Бўлажак оналар учун коктейлни қўшимча таъм берувчиларсиз сувда тайёрлаган маъқул. Ёки коктейлга наъматак дамламасидан қўшиш ҳам мумкин.

ЎҚИНГ:   Ҳомиладорликнинг 40-ҳафтаси

Ҳомиладор аёлнинг овқат рационига кислородли коктейлни қўшиш қандай натижа беради?

Ҳомиладор аёл учун

Кислород кўпик кўринишида ҳазм қилиш йўли бўйлаб ҳаракат қилиб, қон ва лимфага сўрилади. Натижада қондаги кислород эриб, унинг улуши ортади. Майда қон томирларда кислороднинг миқдори ошиши ҳисобига кислороди кам бўлган тўқималарга кири­шиши тезлашади. Бунда қоннинг шаклли элементларига бириккан кислород эмас, қонда эркин эриган кислород тўқималарга киради. У йўлдош тўсиқдан бемалол ўтади, модда алмашинув жараёнларини фаоллаштиради. Натижада эса ҳомилага озиқ моддаларнинг келиши тезлашади ва ҳомила яхши ривожланади. Бундан ташқари, кислородли кўпик иммунитетни ошириш хусусиятига ҳам эга. Бу ҳомиладор аёлларга ЎРВИ ва бошқа касалликларни енгишида ёрдам беради. Шу билан биргаликда, кислородли коктейл енгил ўзлаштирилади ва зарарли натижалари йўқ.

Ҳомиладор аёлларни даволаш мақсадида кислородли кўпикни қўллашнинг қуйидаги кўр­сатмалари мавжуд:

  • ҳомила бачадон ичи гипокцияси;
  • анемия, вегето-томир дистонияси;
  • ҳомиладорлар токсикози;
  • жисмоний ва ақлий толиқувчанлик.

Кислородли кўпик тиббий кислород билан бойитилган кўпикли шарбат, мевали қиём, гиёҳлар дамламаси кўринишида бўлади. Шуни таъкидлаш керакки, у ҳеч қандай табиий бўлмаган модда ва консервантларни ўзида сақламайди. Кислород билан тўйинганлиги 95 фоизни ташкил этади.

Ҳомиладорликда кислородли коктейлнинг фойдаси

  • Биринчи ва энг аҳамиятли фойдаси ҳомила гипокциясининг олдини олиш;
  • йўлдош етишмовчилик профилактикаси ва уни даволаш; (Бу касалликда йўлдош қон айланиши бузилади, натижада ҳомила ривожлани­ши секинлашади ва унинг ўлимига олиб келади);
  • ҳомилада гемоглабин миқдорини ошириб, темир танқислигининг олди олинади;
  • ҳомиладор аёллар иммунитетини оширади. Бундай вақтда бўлажак оналар инфекцион ва вирусли инфекциялардан ҳимояланишлари керак;
  • ҳомиладорларда уйқу яхшиланишига ёрдам беради;
  • кислородли коктейл асаб тизимини, юрак қон-томир, ҳазм қилиш йўлларини яхшилайди;
  • бу ичимлик ҳомиладорлар учун ҳаётий тонусни ва атроф-муҳитнинг ноқулай шароитларига чидамлиликни оширади.

Мутахассис: Дилором БEРДИЕВА,
Тошкент тиббиёт академияси, «Халқ тиббиёти, реабилиталогия ва жисмоний тарбия»
кафедраси ассистенти.
Манба: «Соғлом авлод учун» журнали.

ЎҚИНГ:   Тухумдон фаолияти бузилиш

Телеграмдаги расмий каналимизга аъзо бўлинг!

Аъзо бўлиш

Бош саҳифа » Соғлом турмуш тарзи » Ҳомиладор аёл учун кислородли коктейл қанчалик фойдали?

loading...