Аёллар ҳомиладорлик даврида истеъмол қилаётган овқатлари бола ривожланиши учун пойдевор бўлиб хизмат қилишини унутмасликлари лозим. Шунинг учун фақат фойдали овқатларни ейиш ва она-бола организмига ёмон таъсир қилувчи озиқ-овқатлардан воз кечиш жуда муҳимдир. Бугун биз сизга ҳомиладор аёллар учун энг зарарли ҳисобланувчи озиқ-овқатлар тўғрисида айтмоқчимиз.
Балиқ: наҳанг, қиролча макрел, қилич балиқ, шунингдек суши. Бу балиқлар таркибида ҳомила соғлиғи учун хавф туғдирувчи симоб моддаси жуда кўп. Сушиларда эса ҳамма хом балиқлардаги каби гижжалар, бактерия ва вируслар кўп учрайди.
Ёғли ва яхши пишмаган гўшт: гўшт қўшилган хот-доглар ва фаст-фуд маҳсулотлари. Бу таомлардаги зарарли бактериялар ва паразитлар туғма нуқсонлар пайдо бўлишига, шунингдек ҳомила тушишига ёки муддатидан олдинги туғруқларга сабаб бўлиши мумкин.
Зарарсизлантирилмаган сут ва юмшоқ пишлоқлар: улар таркибида зарарли бактериялар бўлиши мумкин.
Спиртли ичимликлар ва кофеин (бир кунда 150 граммдан кўп бўлган миқдори): ҳомила ривожланишини секинлаштиришга, боланинг кичкина вазнли туғилишига ёки ҳомила тушишига олиб келиши мумкин.
«Чупа-чупс» туридаги сўриладиган ширинликлар, чайнайдиган конфетлар ва пастила, шунингдек шоколадли батончалар: улар таркибида кўп миқдорда шакар ва ҳар хил кимёвий қўшимчалар ва бўёқлар мавжуд.
Газли ширин ичимликлар: меъда-ичак йўлларига ёмон таъсир қилади, чунки улар хавфли кимёвий бирикмалар, газ ва шакардан ташкил топган.
Чипслар: сунъий ҳид, ранг ва таъм берувчилар қўшилган кўп миқдордаги углевод ва ёғлар аралашмасидан ташкил топган.
Дўкон кетчупи,маёнез ва қайлалари: таркиби сунъий ҳид, ранг ва таъм берувчилардан иборат.
Колбаса маҳсулотлари: улардан ҳам эҳтиёт бўлишни маслаҳат берамиз, чунки уларнинг таркибида яширин ёғлар, яъни чўчқа териси, сало ва мойлар, шунингдек сунъий ҳид ва таъм берувчи қўшимчалар мавжуд.
Манба: Zdorovie.com / Daryo