1. Исмалоқни буғда пиширилади ҳамда яримта лимон шарбати қўшиб, салат тайёрланади. Кунига бир ликопча миқдорида ейиш лозим.
2. Ёғсиз сут, йогурт ва қатиқ.
3. Қайнатилган ёки консерваланган ловия. Турли хил салатлар тайёрласа бўлади.
4. Қовоқни буғда пишириб, пюре тайёрлаб, сут ёки пишлоқ билан аралаштирса, мазалироқ бўлади.
5. Брокколи карамини буғда пишириб, ўсимлик ёғи ва туз қўшиб истеъмол қилинади.
6. 50 гр. буғдой ёрмасига 200 мл. қайнаган сув қуйиб, лимон шарбати қўшилади-да, эзилгунига қадар пиширилади. Сўнг помидор, пиёз, зайтун мойи билан аралаштириб, дастурхонга тортилади.
7. Лавлагини ҳар қандай кўринишда истеъмол қилавериш мумкин.
8. Карам ҳазм қилиш жараёнига ижобий таъсир кўрсатиш билан бирга организмни витаминлар билан таъминлайди.
9. Помидорни ўзингизга қулай кўринишда истеъмол қилаверинг, фойдали жиҳатларини санаб адоғига етиш қийин.
10. Писта, ёнғоқ, бодом, фундук кабиларни бир кунда 50 гр.дан кам бўлмаган миқдорда тановул қилиш тавсия этилади.
11. Лимон ҳамда қовун. Янги узилганидан истеъмол қилинг.
12. Чаканда ва клюквадан шарбат тайёрланг ҳамда шакар ўрнига асал қўшиб ичинг.
Манба: Darakchi.uz