Иккита фарзандим бор.Бир неча хафта давомида ўнг кўкрагимда симиллаган оғриқ безовта қилгани боис, шифокорга кўрингандим. УТТ текшируви менда мастит юзага келганини кўрсатди. Шифокорлар муолажалардан сўнг ҳомиладор бўлсанг, мастит сўрилиб кетади дейишди. Бунга ишонсам бўладими?
Нигора Маҳмудова, маммолог:
Мастит – сут безининг яллиғланиши бўлиб, кўкрак учи ёки атрофининг ёрилган,шилинган қисмидан микроб кириши оқибатида юзага келади. Касаллик оғриқ бериб, тана ҳароратининг кўтарилишига олиб келиши ҳам мумкин. Бундай вақтларда яллиғланишга қарши препаратлар буюрилиб, шифокор назоратида даволанилади. Аммо ҳомиладор бўлиш маститдан ҳалос бўлиш дегани эмас. Фақат керакли ва ўз вақтида бажарилган муолажагина яхши натижани кўрсатиши мумкин. Агар касаллик ўтказилиб юборилса, жарроҳлик аралашувига олиб келиши ҳам ҳеч гап эмас. Шу боис маммолог кўригидан ўтиб, махсус терапия муолажаларини қабул қилинг.
Манба: Sugdiyona.uz