Соғлом оила - соғлом келажак

Ҳомиладор бўлиш учун нима қилиш керак?

Албатта ҳомиладорликни қандай режалаштириш борасида жуда кўп тавсиялар айтилган. Кўпинча овуляция кунини аниқлашга уриниш, ҳаддан кўп ултратовуш текшируви ўтказиш, базал ҳароратни ўлчайвериш, жинсий муносабатларда маълум шаклда бажариш ва ҳ.к. каби ҳаракатлар қайтага кўп безовта бўлишга, «бўлармикан, бўлмасмикан» каби шубҳаларни орттиришга, ортиқча ташвишга қўяди. Бу эса нафақат аёл киши балки эркак кишининг ҳам организмига ҳамда репродуктив тизимга алоқадор гормонларнинг мувозанатли ишлашига салбий таъсир кўрсатади.

Ҳомиладор бўлиш учун

Қачон ҳомиладор бўлиш эҳтимоли кўпроқ?

Қачон ҳомиладор бўлиш эҳтимоли кўпроқ?” деган саволга психологлар ҳам, гинекологлар ҳам “қачон аёл ҳомиладор бўлиши ҳақида камроқ ўйлаган бўлса” деб жавоб беришади. Чунки аёл киши ҳомиладор бўлиши ҳақида ўйласа, дарров нималардир қилиб эҳтиёт чоралари кўришни бошлайди. Ҳолбуки организм ўзи шунга кўра тегишли ўзгаришлар ва мослашишларни аёл киши истамаса ҳам амалга оширади.

Дунё бўйича улкан миқдордаги абортлар бунинг исботи. Аборт кўпинча исталмаган ҳомиладорлик натижасида қилинади. Яъни аёл киши ҳомиладор бўлишни истамаган, ёки бу ҳақида ўйламаган.

Шунинг учун ҳам ҳомиладор бўлишни истаган аёл бу ҳақида кўп ўйлайвермаслиги керак. Албатта ният ва дуо қилиб сўраши лозим. Аммо ҳирс билан эмас, шукр, қаноат ва хотиржамлик туйғуси билан ҳаракат қилиш зарур. Ҳар гал ўйлайвериш, бу ой келармикан ҳайзим, келмасмикан, нега ундай бўлди, нега бундай бўлди деб чуқур кетиб безовталаниш салбий таъсири қилади руҳиятга ва ўз навбатида организмга ҳам.

Аксинча яхши ният қилиш, ҳомиладор бўлиш ҳақида кўп ўйламаслик керак. Ҳомилани яратувчи зот унга онасидан ҳам меҳрибонроқ эканини унутмаслик, ва ҳадеб тушиб қолмасмикан деган хавотирларга берилмаслик керак. Шифокорларда бир ҳазил гап бор. «Соғлом одамлар эмас, текширилмаган одамлар бор». Яъни текширув ўтказилса ҳаммада ҳам қандайдир касаллик борлиги юзага чиқади, деган маънода. Жумладан, фарзанд кўришга тўсқинлик қилаётган омиллар ҳам шундай.

ЎҚИНГ:   Фарзанд кўролмаяпман...

«Касал эмасмиканман…?!»

Кўпинча ҳиссиётли аёллар ҳомиладор бўлолмаётгани учун унда нимадир касаллик бўлса керак деган ўйга боради. Шифокор ҳам ундаги бу шубҳани қувватлаб гўё даволаш муолажаси ўтказади. Аммо муолажадан кейинги ойларда ҳомиладорлик юзага келмаса, аёлнинг онг остидаги яна ўша эски «ҳомиладор бўлолмаяпман, демак менда нимадир бор» деган дастур ишга тушади. Демак уни яхши даволашмаган деган тушунча қувватланади ва яна бошқа бир шифокорга боради. Яна янги текширув, яна янги даволаш муолажалари. Шундай қилиб чиқиб бўлмас доира ичида айланиб юради.

Тўғри, албатта фарзанд кўришга тўсқинлик қилувчи объектив тиббий сабаблар (бачадон найлари ёпиқлиги, ановуляциясперма сифати пастлиги каби) бор. Биз ҳозир сўз юритаётган масала бундай сабаблар бўлмаган, фақат айрим текширувлар натижасида, турли хил ёндашув оқибатида келиб чиқадиган хулосалар бўлган ҳолатлар ҳақида кетяпти. Худди ярим стакан сувни кимдир ярми бўш деб талқин қилса, кимдир ярми тўла деб талқин қилгани каби.

Хулоса қилсак, бундай вазиятларда тавсиямиз, ҳомиладор бўлиш учун ҳомиладорлик ҳақида кўп ўйламанг. Мўътадил ва мунтазам жинсий муносабатларни олиб боринг. Қанча кам ўйласангиз ва қанча кам кутсангиз, шунда ҳомиладорлик тезроқ юзага келади. Яъни «майли бу ой бўлмаса, бўлмапти−да, хайрлиси шудир, насиб бўлса кейинги ой бўлади» деган тушунча билан салбий натижани ҳам хуш қабул қилинг. Ижобий ўй−фикр, қаноат ва яхши ният билан руҳиятни бир маромда тутинг. Текширувлардан ўтишга тўғри келса ўтинг, аммо уларга қараб диққатингиз тақалиб қолмасин.

Жиддий сабабларсиз ҳомиладор бўлолмаётган жуфтликлар учун тавсиялар

Энди жиддий муаммоси бўлмаган, аммо нима сабабдир ҳомиладор бўлолмаётган жуфтликларга баъзи тавсияларимиз.

  • Ичкилик ва чекиш каби салбий одатларни ташланг (бу эркак ва аёлга ҳам бир хилда тегишли);
  • Поливитаминлар қабул қилинг, айниқса фолий кислота етарли миқдорда бўлсин (400 мкг). Бу болада ҳомилада ривожланиш нуқсонининг олдини олади;
  • Сурункали касалликларингиз бўлса, шифокорга мурожаат қилинг. Ҳомиладорлик пайтида бирор таъсири борми аниқлаштиринг. Стоматолог ва терапевтга мурожаат қилган маъқул. Қолган мутахассисларга эҳтиёжга қараб;
  • Гинеколог қабулига киринг. Суртма (мазок) таҳлили ва УТТ текширувидан ўтинг. Яхшиси ҳайз даврининг иккинчи ярмида борган маъқул. Шунда овуляция бўлаётгани ва «сариқ тана» қандай ишлаётганини билиш мумкин бўлади. Унутманг, аёлда овуляция ҳар ойда ҳам бўлавермайди. Агар бу кўрикда бўлмаган бўлса, хавотир олманг, ўша бўлмаган пайтга тўғри келиб қолган бўлиши мумкин.
  • ТОРЧ— инфекция таҳлили ўтказиб кўриш мумкин;
  • Имкон бўлса колпоскопия (бачадон бўйини микроскоп остида текшириш) текширувидан ўтинг.

Агар шу пайтгача аниқланмаган бўлса, ўзингиз ва турмуш ўртоғингизнинг қон гуруҳини аниқлаш учун текширтиринг. Бу резус−факторда зиддият бўлиш бўлмаслигини билиш учун керак. Агар резус−фактор манфий бўлса, қўшимча антирезус−антитанача бор−йўқлигини билиш учун таҳлил топшириш керак бўлади.

Қуйидаги таҳлиларни ҳам ҳар эҳтимолга қарши топшириш мумкин:

  • Гепатит БC, ОИВ, сифилис, қон, сийдик умумий таҳлиллари, коагулограмма текширувлари;
  • Жуфтликдан бирида ирсий касаллик ёки аёл кши 35 ёшдан катта бўлса генетик кўригидан ўтиш тавсия этилади.
ЎҚИНГ:   Альгоменорея - ҳайз давридаги оғриқлар

Албатта бу рўйхатни кўп давом эттириш мумкин. Лекин ҳамма нарсада ҳам меъёрни билиш зарур. Агар сизда ёки турмуш ўртоғингизда бирор касаллик аниқланган бўлса, унда ҳомиладор бўлиш учун шифокор−мутахассисга (репродуктолог) мурожаат қилиб у тайинлаган индивидуал даволаш режа асосида иш олиб боришингиз керак бўлади.

Эксперт: Нилуфар Кабилова, гинеколог.
Манба: «Сизнинг гинеколог» канали.

Телеграмдаги расмий каналимизга аъзо бўлинг!

Аъзо бўлиш

Бош саҳифа » Ҳомиладорликни режалаштириш » Ҳомиладор бўлиш учун нима қилиш керак?

loading...

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.