Соғлом оила - соғлом келажак

Ҳомиладор аёл машина бошқариши мумкинми?

Ҳомиладорлик даврида машина бошқариш маълум миқдорда куч талаб этади. Яъни аёл рулда бесаранжом ҳолда ўтиради, бутун диққат – эътибори йўлда бўлади. Шунинг учун, у тез толиқади. Айниқса, аёл чарчаган ва стресс ҳолатида бўлса, бола тушиш хавфи юзага келиши мумкин. Агар ҳомиладор аёл то кўзи ёригунича машина бошқаришни афзал кўрса, у қуйидаги маслаҳатларга амал қилиши шарт:

  • ўриндиқни ўзингизга қулай қилиб жиҳозланг, у юмшоқ ва машина ҳайдашга халақит бермайдиган бўлсин;
  • хавфсизлик камари қорнингизни сиқиб турмасин, уни бўшроқ қилиб, бел пасти ёки кўкрак устидан ўтказинг;
  • узоқроқ жойга бораётган бўлсангиз, ўзингиз билан бирор егулик ва зарур дори-дармонларни ҳам олинг;
  • машина бошқараётганда чарчоқ сезсангиз, йўл чеккасида тўхтаб, бир пас дам олинг, кейин эса аста-секинлик билан яна йўл юрсангиз бўлади;
  • руль бошқараётганингизда ўзингизни нохуш сезсангиз, қорнингизда оғриқ турса ёки кўнглингиз айниса, дарҳол машинани тўхтатиб, бир оз дам олинг. Агар ноҳуш ҳолат ўтиб кетавермаса, шифокорингиз билан боғланинг.

Иложи бўлса ҳомиладорликнинг 28-ҳафтасидан сўнг аёл машина бошқармагани маъқул.

Эксперт: Мавлуда ТОШБОЕВА,  акушер-гинеколог.
Манба: «Сиҳат-саломатлик» журнали.