Қизимнинг ёши 25 да, ҳали турмушга чиқмаганман. Унда ҳайзнинг биринчи куни жуда оғриқли кечади. Ҳайз цикли 18 кундан иборат. Бундан ташқари, доимий ажралмалар келиб туради, улар фақат ҳайз даври бошланишига яқин тўхтайди. Қандай текширувлардан ўтиши керак?
Лайло Ҳакимова, гинеколог:
Аввало сиздаги гормонал статусни аниқлаш керак, физиологик тузилишга қараб ҳам айрим хулосаларни айтиш мумкин. Ҳайз цикли 18 кундан иборатлигининг ўзи организмда гормонал ўзгариш борлигидан дарак беради, ҳайзнинг оғриқли бўлиши ҳам шундан. Фолликула стимулловчи (ФСГ), лютеинловчи (ЛГ), тестостерон, пролактин, эстрадиол гормонларини аниқлаш учун ҳайз циклининг 5-7-кунлари қон топширинг. Ростдан ҳам бирор гормон ошиб кетган бўлса, эндокринолог маслаҳати билан уни коррекция қилиш даркор. Ажралмаларни эса гинеколог ҳузурига ташриф буюриш билан бартараф этиш мумкин.