Ҳайз кунлари кўкраклардаги оғриққа сабаб нима?

Ҳайз кўрган кунимдан бошлаб, 2-3 кун кўкракларим билан бирга жинсий аъзоларда ҳам тортишиб оғриш кузатилади. Баъзида оғриқнинг зўридан бир неча препаратлар ичиб юбораман. Айтинг-чи бу ҳолат жинсий аъзолардаги шамоллашми ёки кўкрклардаги яллиғланишмикан?

Нигора Маҳмудова, маммолог:

Аёл организмида тухумдонлар, қалқонсимон без, буйрак ости безлари ва сут безлари бир-бири билан узвий боғлиқ. Шу сабаб тухумдонда яллиғланиш бўлса кўкракларга ҳам таъсир этади. Гинеколог шифокорга учраб, қиндан суртма олдириб, тухумдонларни УТТ текширувини ўтказинг. Агар жинсий аъзоларда жиддий ўзгариш аниқланмаса, маммологга учраб, маммография қилиш орқали кўкракларда яллиғланиш бор-йўқлиги аниқланади.

Манба: Sugdiyona.uz

Ushbu mavzu yuzasidan savollaringiz bormi? Unda savollaringizni quyida "Fikr bildirish" qismi orqali yozib qoldiring. Dolzarb va muhim savollarga shifokor ekspertlarimiz javob berishadi.

1 comment
Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.

Related Posts