Соғлом оила - соғлом келажак

Ҳайз кўрмаяпман…

Ёшим 15 да. Ҳали ҳам ҳайз кўрмадим. Икки қути гормонал дори ичиб, қайтанга семириб кетдим. Шифокорлар «бачадонингиз 11 ёшли қизларникидек, тўлиқ ривожланмаган» дейишаяпти. Организмимдан гормонал препарат таъсирини чиқариш учун бирор чора кўриш лозимми? Ҳайз масаласида-чи, нима қилай?

hayz kechikishi

Нилуфар Бўстонова, акушер-гинеколог:

— Ҳайз кўришнинг кечикиши турли омиллар билан изоҳланиши мумкин. Масалан, камқонлик, яхши овқатланмаслик, асабийлик шунингдек наслий боғлиқлик кабилар тасниф этилади. Айни вазиятда гормонал препаратлар ёрдам бермайди. Тиббий текширув учун эндокринолог мутахассисига учрашинг. Сиздаги ҳайз келишнинг кечикиши қалқонсимон без фаолиятидаги ўзгаришлар ҳисобидан бўлиши мумкин. Шифокор кўрсатмасига кўра, муолажа олсангиз, ҳайз цикли юзага келади.

Манба: Sugdiyona.uz

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.