— Баъзи халқларда ҳайз кўраётган аёлдан мутлоқ четланиш, яъни эркакларнинг тўшакни алоҳида қилиши, бирга таом емаслиги кабилар кузатилар экан. Бунинг боиси нимада?
Дарҳақиқат, шундайин ҳолатлар айрим юртларда учраб туради. Аммо бизнинг юртларда қуйидаги нуқтаи назарлардан келиб чиққан ҳолда, эркаклар ҳайз кўраётган аёлларига аксинча, чуқурроқ аҳамият бериб, хайриҳоҳ бўлишлари талаб этилади:
«Ҳайз нопок нарсадир» дея ояти карималарда бежиз келтирилмаган. Ушбу даврда аёллардан ноҳушроқ ҳид анқиши ҳам табиий ҳол.
Аёлларда руҳий, тушкун кайфиятга мойиллик кузатилади. Бу пайтда уларни ёлғизлатиш, тўшакни алоҳида қилиб ётиш мардларга хос бўлмаган иллат.
Қон йўқотаётган аёлда жисмоний заифланиш ҳам кузатилади.
Ҳайз кўраётган қизлар (айниқса, ўсмир ёшдагилар) ҳиссиётларга анча тушкун бўладилар. Шу боис, бу ёшда «бузилиш»га мойиллик бўлишини оқила оналар англашлари зарур ва балоғат ёшидаги қизлар тарбиясига алоҳида аҳамият беришлари лозим.
Аммо бу пайтда жинсий муносабатда бўлиш мутлоқ таъқиқланган.
Қисқа муддатли ҳайз
— Мен бор йўғи бир кун ҳайз кўраман. Бу касаллик эмасми?
— Бизнинг мазҳабимизда ҳайзнинг энг кам муддати уч кунлиги, энг узоқ муддати эса ўн кун эканлиги таъкидланган ва шу фикр аксари аёллар учун хослиги шубҳасиздир. Аммо ўта кам бўлса-да бир кунгина ҳайз кўрадиган ёки аксинча ўн беш кунгача узоқ муддат ой кўрадиган аёлларнинг учраши тиббий нуқтаи назардан меъёрий ҳол ҳисобланади. Аниқроғи, ўртача уч-беш кунлик ҳайз кўрувчи аёллар кўпчиликни ташкил этади. Шуни унутмаслик лозимки, аксари аёллар ўзларидаги «одат» муддатини аниқ – тиниқ билишади. Агар шу муддат чўзилиб кетса, бу дард аломати бўлиб, даво талаб этади. Айрим эркаклар аёлдаги «одат» муддатидан ошиб кетса-ю, қон келиши тўхтамаса-да, ўзларича «фақиҳ»лик қилиб жинсий яқинлик бошланишига монелик қилишмайди. Бу эса тиббий нуқтаи назардан ўта хатарлидир.
Ҳайз кўрган аёл гигиенаси
— Афсуски, кўплаб аёллар ҳайз жараёни тугагач, покланиш тадбири – ғусл қилиш кераклигини англаб етмаганлар. Ғусл қилмаган аёл танасида эри учун хасталик чақирадиган хатарлар борми?
— Ҳайз жараёни тугагач, мукаммал покланиш яъни халқимиз таъбирича ғусл қилишнинг тиббий ва гигиеник нуқтаи-назардан аҳамияти беназирдир.
Зеро, ғусл қилиш қуйидаги таҳдидлар олдини олади:
- Ғусл қилаётган аёл, мукаммал тозаланиш жараёнидагина, ўзининг қондан, нопокликлардан тўла халос бўлганлигига ишончи комил бўлади.
- Аёлдаги ҳайзга хос нохуш ҳид ҳам йўқолишига имкон яралади ва аёл эри учун гўёки зийнатлангандек бўлади.
- Агар аёлда яллиғланиш касалликлари бўлмаса, ғуслга қўшимча тарзда қин ҳам чайилса, (яъни спринцовка қилинса) эр сиҳатига дахл қилувчи микроблардан тўлароқ халос бўлган бўлар эди.
Манба: Tib.uz
ассалаумалейком хурматли мутахасислар ва шу сайт азолари мен интернетга унча яхши тушунмайман лекин мутахасис акаларга саволим бор еди саволни каментарнийга йозсам боладими
Ваалайкум ассалом, изоҳларда ёзиб қолдиришингиз мумкин.