— Мен балоғатга етган бўлсам-да ханузгача ҳайз кўрмаяпман, нима учун шундай?
Маҳмуда Имомқулов, акушер-гинеколог:
— Зудлик билан шифокор эндикронологга кўриниб тўлиқ тиббий текширувдан ўтишингиз зарур. Чунки баъзан эндокрин безлари (қалқонсимон, гипофиз, буйрак усти безлари) ишининг ишдан чиқиши, жинсий гормонлар етишмаслиги, бачадондаги турли нуқсонлар, масалан қиз бола бачадонсиз туғилган бўлса (гипоплазия) ёки тухумдон фаолиятининг сусайиши ҳайз кўрмасликка олиб келади. Асосий сабаб аниқлангандан кейин ўтказилган даволаш ишлари албатта наф беради.