Қандай ҳолатларда аёллар гормонларини текширтиши керак?

Аёл кишининг гормонал статуси – қондаги гормонал даражасининг тадқиқоти ушбу ҳолатларда тавсия қилинади: ҳайз цикли ўзгарганда, бепуштлик, гирсутизм (эркаклар каби жунланиш), ортиқча вазн, ҳуснбузар тошмаси, перорал контрацептив қўлланганда.
Аёл кишининг гормонал статусини ўрганмоқ учун асосий кўрсаткичлар – лютеинлаштирадиган гормон (ЛГ), фолликулостимулаштирадиган гормон (ФСГ), пролактин, тестостерон, эстрадиол ва дегидроэпиандростерон-сульфат (ДГEА-сульфат).

Лютеинлаштирадиган гормон

ЛГ (лютеинлаштирадиган гормон) – гипофизда (бош миясининг асосида жойлашган эндокрин бези) ташкил топади.
ЛГ аёлларда овуляция жараёнида ва тухумдонларда аёл жинсий гормонлар ишлаб чиқишида иштирок этади. ЛГ даражаси ҳайз циклнинг ўртасигача (овуляция пайти) паст бўлади, унинг консентрацияси бир неча маротабага кўпаяди. Овуляция ЛГ консентрацияси максимал даражада чиққанидан кейинги бир сутка давомида бўлади. ЛГнинг кўпайиши менопаузада ҳам кузатилади (туғиш ёшигача нисбатан 2-10 маротабагача кўп).

Фолликулостимуллаштирадиган гормон

ФСГ (фолликулостимуллаштирадиган гормон) – гипофиз орқали ишлаб чиқариладиган гормон. Аёллар организмида ФСГ тухумдон уруғ ҳужайраларининг ўсишида иштирок этади ва аёллар жинсий гормонларнинг (эстроген) чиқишини кучайтиради. ФСГнинг энг катта консентрацияси ҳайз циклининг ўртасида, овуляция пайтида ва менопаузада кузатилади. Тухумдон дисфункциясида қондаги ФСГ даражасини билиб олиб, гормонал бузилишни сабабини ўрганиш мумкин. Қонда ФСГ консентрацияси камайгани – гипоталамус ва гипофиз функциялари бузилганидан дарак беради. ФСГ консентрацияси кўпайгани эса – тухумдон паталогиясидан дарак беради.

Пролактин гормони

Пролактин– гипофиз орқали келиб чиқадиган гормон. Безларнинг нормал ҳолда ривожланиши учун жавоб бериб, лактация жараёнинига масъул. Эркаклар ва ҳомиладор бўлмаган аёларда ушбу гормон кам миқдорда бўлади. Унинг консентрацияси ҳомиладор ва туғиб бўлгандан сўнг то эмизишни тўхтатган пайтгача анча кўпаяди. Қонда пролактин консентрацияси кўпайишининг яна бир сабаби – гипофиз шишмаси (ўсимта) ишлаб чиқараддиган пролактин – пролактиномадир. Кўп ҳолларда бу аёлларда тез-тез учраб турадиган хавфсиз (яхши) ўсимта. Агар пролактиномани даволанмаса у борган сари катталашиб, бош оғриқ ва кўриш қобилияти пасайишига олиб келиши мумкин. Бундан ташқари, катталашган ўсимта бошқа гормонларнинг келиб чиқишига салбий таъсир кўрсатиб, бепуштликка олиб келиши мумкин.

Тестостерон гормони

Тестостерон – асосий эркак жинсий гормонидир. У жинсий функция ва иккиламчи жинсий хусусиятларининг тузилишига жавоб беради. Аёл организмида ушбу гормон буйрак усти безлари ва кам миқдорда тухумдон орқали ишлаб чиқарилади. Одатда аёлларда бу гормон консентрацияси жуда оз.

Унинг консентрациясининг кўпайиши қуйидагиларни келиб чиқишига сабаб бўлади:

  • иккиламчи жинсий белгилар пайдо бўлиши;
  • гирсутизм (эркак каби жунланиш);
  • овоз қўпол бўлиши;
  • клиторни катталашиши;
  • ҳуснбузарлар пайдо бўлиши;
  • мушак вазни кўтарилиши.

Бундан ташқари, аёлларда тестостерон даражасининг кўтарилиши ҳайз циклининг ўзгариши ва бепуштликни сабаби бўлиш мумкин. Қонда тестостерон кўпайишининг бошқа сабаблари тухумдон ёки буйрак усти ўсмалари, гормонни ишлаб чиқарадиган ва тухумдонларнинг поликистоз синдроми (тухумдонларнинг катталашиши ва уларнинг ичида кисталарнинг кўп миқдорда шаклланиши).

Эстрадиол гормони

Эстрадиол – аёл жинсий гормон, у тухумдонларда, йўлдошда ва буйрак усти кортексида ишлаб чиқарилади. Аёл жинсий системасини тўғри шаклланишида ва функциясида иштирок этади. Бу билан бирга иккиламчи аёл жинсий белгилари ривожланишига ва ҳайз циклининг тўгри, регуляр бўлишига масъул. Эстрадиол даражасининг кўпайиши ҳайз циклнинг ўртасида, овуляция пайтида бўлади (айни шу пайтда ФСГ ва ЛГ кўпаяди). Қонда эстрадиол таркиби нормада бўлиши – овуляция, уруғланиш ва ҳомиладорликка олиб келади.

Дегидроэпиандростерон сульфат

Дегидроэпиандростерон сульфат (ДEА-Sо4) – эркак жинсий гормон (андроген), устки буйрак кортекси орқали ишлаб чиқарилади. У ҳам эркак, ҳам аёлларнинг қонида бор. Жинсий етуклик давомида иккиламчи эркак жинсий белгилари ривожланишида иштирок этади. У суст андроген деб ҳисобланади, лекин метаболизм жараёнида организмда кучлироқ андрогенга айланади – тестостерон ва андростендион, уларнинг таркиби кўпайганида гирсутизм (эркак типи каби жунланиб) ва вирилизация (иккиламчи эркак жинсий белгилар пайдо бўлиши) олиб келади.

Дегидроэпиандростерон аёлларда андроген манбаини аниқлашда ишлатилади. Тухумдонларда ДEА Sо4 келиб чиқиши кузатилмагани учун, бу гормон даражаси кўпайиши устки буйрак орқали андрогенларни юқори ишлаб чиқиши ва бу билан боғлиқ касаллар (андроген ишлаб чиқадиган устки буйрак ўсмалари ва гиперплазия ва ҳоказо) келиб чиқади.

Манба: Fertility Conneсted

Ushbu mavzu yuzasidan savollaringiz bormi? Unda savollaringizni quyida "Fikr bildirish" qismi orqali yozib qoldiring. Dolzarb va muhim savollarga shifokor ekspertlarimiz javob berishadi.

Related Posts
error: Saytdan ma\'lumot ko\'chirish mumkin emas.